29.03.2024, Жума

Элликқалъа туманида Туркиялик инвесторлар билан дастлабки келишув меморандуми имзоланди


Келишувда туман ҳокими С.Авезов ва бир гуруҳ инвестор ишбилармонлар ҳамда тумандаги масъул соҳа раҳбарлари иштирок этди.

Ҳар икки томон иштирокида имзоланган меморандумнинг асосий мақсади иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш режасини томонлар ёки уларнинг акциядорлари ва керак бўлганда  уларнинг ҳомийлари  томонидан амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг мақсадларига муофиқлаштириш учун наъмунавий асос яратишга қаратилган.

 

Бу томонларнинг яхши ният келишувидир. Томонлар ўзаро ҳамкорлик ҳар икки томон учун ҳам фойдали бўлишига ҳамфикрдирлар. Учрашув якунида туман ҳокими томонидан инвесторларга эсдалик совғалари топширилди.

 

Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати