28.03.2024, Пайшанба

Ёшлар учун янги иш ўринлари

Бугун Тахиатош тумани ёшлари учун туманда "Тахиатош ТЕХ" МЧЖ томонидан янгидан ташкил этилаётган кластер корхонасига саёҳат уюштирилди.

Саёҳатда ташкил этилаётган корхона ишлаш фаолияти, пахта цехи, текстиль фабрикаси, хотин-қизлар учун тикув-трикотаж цехлари ва ёғ-мой заводи ишга туширилаётганлиги ва ундаги муҳандислик техникалар ҳақида айтилди. Корхонада 2800 нафар иш ўринлари очилиши режалаштирилаётганлиги ва ҳозирдан рўйхати шакллантирилаётганлиги ҳақида ёшларимиз хабардор қилинди. Шу билан бирга ишлаш истагини билдирган ёшларимизни туман бандликка кўмаклашиш маркази томонидан касбга тайёрлаш ва ўқитилиши йўлга қўйилганлиги ҳақида ҳам тушинтирилиб ўтилди.

 


Тахиатош тумани ҳокимлигининг Ахборот хизмати.