28.03.2024, Пайшанба

Президент қарори билан Нукус ДПИ ҳузурида математикага ихтисослаштирилган мактаб ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори асосида Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти ҳузурида математика фанига ихтисослаштирилган мактаб ташкил этилди.

 Иқтидорли ёшларни саралаб олиш тизимини ривожлантириш, уларни қўллаб-қувватлаш учун зарур шароитлар яратиш, улғайиб келаётган ёш авлоднинг илм-фанга бўлган интилишларини рағбатлантириш, интеллектуал ва ижодий салоҳиятини рўёбга чиқариш борасидаги ислоҳотларни тизимли амалга ошириш мақсадида 2020 йил 3 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иқтидорли ёшларни саралаб олиш тизими ва академик лицейлар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинган эди.

 

Қарор асосида, 2020-2021 ўқув йилидан бошлаб Амударё академик лицейи негизида Нукус давлат педагогика институти ҳузуридаги математика фанига ихтисослаштирилган мактаб ташкил этилди.

 Математика фанига ихтисослаштирилган мактабга бу йилги ўқув йилида математика, физика ва инглиз тили фанлари бўйича умумтаълим мактабларининг 7-, 8- ва 9-синф ўқувчилари қабул қилинади. Ўқувчилар ётоқхона ва тушлик овқат билан таъминланади.

 Ҳозирги вақтда ихтисослаштирилган мактабга ўқувчиларни қабул қилиш давом этаётган бўлиб, қўшимча маълумотларни қуйидаги кўрсатилган телефон рақамларидан олишингиз мумкин.

 

Телефонлар: +99861 515-40-82, +99861 515-40-19.

 

Нукус ДПИ матбуот хизмати.