29.03.2024, Жума

2020–2023 йилларда 141 минг нафардан зиёд аҳоли марказлашган ичимлик суви билан таъминланади


11 ноябр куни Ҳурматли Президентимиз “2020–2023 йилларда Қорақалпоғистон Республикасини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  ПҚ-4889-сонли қарорини тасдиқладилар.

Мазкур Қарор билан биринчи навбатда халқнинг ҳаётини яхшилаш ҳамда барча соҳаларни жадал ривожлантириш масалалари ўз аксини топган.

 

“2020–2023 йилларда 141 минг нафардан зиёд аҳолини марказлашган ичимлик суви таъминоти тармоғига улаш ва аҳолининг марказлашган тармоқлар орқали тоза ичимлик суви билан таъминланганлик даражасини 61,5 фоиздан 70,1 фоизга етказиш кўзда тутилган.

Шунингдек, Нукус шаҳри, Тахиатош ва Хўжайли туманлари марказларида 105 минг нафардан зиёд аҳоли хонадонларини оқова сув тармоқларига улаш режалаштирилган.

 

ҚР Вазирлар Кенгаши Ахборот хизмати