29.03.2024, Жума

Интилувчанлик мувафаққият гарови

Куни кеча Тўрткўл туманида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири  ўринбосари Ш. Ғаниев иштирокида мева сабзавотчилик кластерлари фаолиятини ўрганишга бағишланган семинар бўлиб ўтди.

Ушбу семинарда  Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Қ.Сариев, Қорақалпоғистон Республикаси прокурори Ф.Алламбергенов, туман ҳокими Р.Шамуратов ва тегишли соҳа вакиллари шунингдек кластер йўналишида ишлаш истагидаги Тўрткўл, Элликқалъа ва Беруний туманларидан ташриф буюрган фермер хўжаликлари вакиллари иштирок этди.


Семинар давомида иштирокчилар “Тўрткўл кунжути” масъулияти чекланган жамиятидаги кунжутни қайта ишлаш жараёни ва ишчиларнинг иш шароитлари билан танишдилар. Жамият фаолияти билан танишиш жараёнида мавжуд имкониятлардан фойдаланган ҳолда юқори ҳосилдорлик ва яхши даромад олиш юзасидан тавсиялар билдирилди.

 

Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати