29.03.2024, Жума

Вазирлар Кенгаши Раисининг маслаҳатчиси тайинланди

Абдижамилов Жолдасбай Зинатдинович2020 йилнинг 17 август санасидан эътиборан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг туризм ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.



Абдижамилов Жолдасбай Зинатдинович ўз меҳнат фаолияти давомида Ўзбекистон Республикаси "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати ва мазкур кунгача Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирининг ўринбосари лавозимларида фаолият юритди.

 

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Ахборот хизмати