29.03.2024, Жума

Асосий мақсадимиз фуқароларнинг фаровонлигини таъминлашдир

Саховат – бу инсонлардаги энг олий фазилат ҳисобланади. Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ана шу қадириятни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратиб келмоқда.



Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, вазирликнинг Нукус шаҳар бўлими ҳамда 4-сектор раҳбарлари Нукус шаҳридаги бир қатор маҳалла фуқаролар йиғинларида олиб борилаётган ишлар билан танишиб, халқимизга хос меҳр-оқибат, хайр-саховат каби хислатлар мужассам бўлган эзгу ишга қўл урди.

Одамларнинг муаммоларини ўзиники деб қабул қилиб, унга ижобий ечим топишга интиладиган соха вакиллари аҳоли билан юзма-юз суҳбатлар ҳам уюштиришди.

Турмуш ташвишлари одам боласини ҳаёт денгизининг гоҳ у, гоҳ бу қирғоғига улоқтириб ташлайди. Кўпчилик инсонлар қийинчилкиларни сабр-бардош билан енгиш орқали сузишда давом этса, айримлар қирғоқда қолиб кетади. Ҳаёт шундай сиру-синоатларга тўладир.

Нукус шаҳридаги «Ақжағис» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилаётган Агафия Версенова ҳам ҳаётда қийинчиликка дучор бўлган инсонлардан бири. Ушбу фуқаро май ойида ёғган кучли ёмғир оқибатида бошпанасидан айрилган.


- «Инсониятнинг ярми бошпана излайди, қолган ярми бор турар-жойини кенгайтириш илинжида» деган нақл бор. Албатта ҳар бир киши шахсий уйи бўлишини исташи табиий. Маҳалламизда истиқомат қиладиган Агафия Версенованинг турар жойи эски, 1960-йилларда қурилган. Унинг ижтимоий ёрдамга муҳтожлиги ва бу ерда хеч қандай қариндошлари йўклигини хисобга олиб Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, 4-сектор раҳбарларининг ёрдами билан, ҳашар йўли орқали янгидан 2 хонали уйни тиклаяпмиз, - дейди «Ақжағис» маҳалла фуқаролар йиғини раиси Теңелбай Алланиязов.

Яз навбатида кўрсатилаётган бундай беғараз кўмак учун Агафия Версенова миннатдорчилик билдирмоқда.

Бундай саъй-ҳаракатлардан сўнг Муҳтарам Президентимизнинг «Ўзбекистонда одамлар бир-бирига бегона эмас» деган сўзлари амалда ўз тасдиғини топаётганини кўришимиз мумкин.

Шунингдек, «Наўпир» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги «Темирчи» кўчасида ҳам хонадонларни тартибга келтириш, уйларни оқлаш, томорқалардан унумли фойдаланиш, ариқларни тозалаш ва ховлилар атрофида гулзорлар ташкил этиш каби бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.


Мақсад - уйма-уй юриш оркали ёрдамга муҳтож оилаларнинг турар-жойлари ва муаммоларини ўрганиб, кичик таъмирлаш ишларини олиб боришдан иборат.

Ушбу кўчада истиқомат қилаётган Каммуна Утемуратова қўлида гулдек хунари бор, лекин, ишсиз ўтирган фқаролардан биридир. Шуни ҳисобга олиб мутассади ташкилот раҳбарлари унга тикув машинасини совға қилишди.

Соҳа вакилларининг эътибори ва амалий ёрдами билан Каммуна ўз-ўзини банд этиб, даромад топиш имконига эга бўлмоқда.

Кейинги манзил «Байтерек» маҳалла фукаролар йиғинидаги тадбиркорлик фаолияти билан танишишдан иборат бўлди. Ушбу ҳудудда автомобилларга хизмат кўрсатиш маркази йўлга қуйилиши натижасида ҳудуддаги ишсиз ёшларнинг бандлиги таъминланишига эришилди.

- 2017 йилда ўрта махсус касб-ҳунар коллежини битирдим. Шу кунгача ишсиз едим. Энди маҳалламизда ташкил қилинган автомобилларга хизмат кўрсатиш марказида ишлаяпман, - дейди «Байтерек» маҳалла фуқаролар йиғини фуқароси Дастанбек Дарибаев.

Бугунги кунда Давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган вазифалардан келиб чиқиб ҳар бир ҳудудда кам таъминланган, боқувчисидан айрилган ва ёрдамга муҳтож инсонларга кўрсатилаётган ғамхўрлик мана шундай чора-тадбирларда ўз аксини топмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг ахборот хизмати