29.03.2024, Жума

Диққат! Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги танлов эълон қилади!


Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Шўрланиш шароитида биодеҳқончилик халқаро маркази (ICBA) биргаликда “Орол денгизи минтақасининг шўрланган ерларида Инновацион стартап лойиҳалар танлови” (https://mininnovation.uz/uz/competitions/2103) эълон қилинди.


 Мазкур танлов, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Шўрланиш шароитида биодеҳқончилик халқаро маркази (ICBA) ўртасида имзоланган грант маблағларини ажратиш тўғрисидаги шартномага мувофиқ амалга оширилади.

Taқдим этилган ишларда Оролбўйи минтақаси шўрланган ерларида мавжуд муаммоларни инновацион услублардан фойдаланган ҳолда ҳaл этишнинг амалий ечими таклиф этилиши лозим. Саралаш жараёнида танлов экспертлар кенгаши қўйилаётган масаланинг долзарблиги, аниқлиги, замонавий илмий методологиядан фойдаланганлиги, тадқиқотчининг тажрибаси каби мезонлар асосида бaҳолайди. Танловга тақдим этиладиган инновацион стартап лойиҳалар қуйидаги шартлар бўйича баҳоланади:


Орол денгизи қуришининг салбий оқибатларини юмшатишга қаратилган энг яхши стартап лойиҳа;


Оролбўйи минтақаси шўрланган ерларида экологик ҳолатни яхшилашга каратилган энг яхши стартап лойиҳа;


Орол денгизининг қуриган тубида флора (ўсимликлар) ва фауна (ҳайвонлар) дунёсини ривожлантиришга қаратилган энг яхши стартап лойиҳа;


Орол денгизининг қуриган тубида тупроқ шўрланиши ва иқлим ўзгаришига қарши инновацион технологияларни ишлаб чиқишга йуналтирилган энг яхши стартап лойиҳа.


Танлов натижаси бўйича лойиҳаларни амалга ошириш учун Инновацион ривожланиш вазирлиги ва ICBA халқаро маркази биргаликда жами 100 минг АҚШ доллари қийматидаги суммада грант маблағи ажратади.


Тақдим этилган лойиҳалар www.tanlov.mininnovation.uz веб-портали орқали 2020 йил 15 июль соат 18-00 га қадар электрон рўйхатдан ўтиши шарт. Электрон рўйхатдан ўтмаган лойиҳалар танловга қабул қилинмайди.

Танлов натижалари Инновацион ривожланиш вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.


Хужжат шакллари


Қўшимча маълумот учун:

Тел.: +99871 2274317

Расмий сайт: www.mininnovation.uz