02.04.2020, Пайшанба

Пойтахтимизда “IT PARK” ташкил этилмоқда

Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари  технологик паркининг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий филиали ташкил этилмоқда.


Бугун бу борада амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан ташиши мақсадида IT Center директори Н.Алибеков ва унинг маслаҳатчи Ёкут Гёкхан Нукус шаҳрига ташриф буюрди.


Ташриф давомида меҳмонлар ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ўринбосари Ж.Ембергенов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси бошлиғи Т.Баекеевлар билан технологик паркининг ҳудудий филиалининг қурилиши бўйича олиб борилаётган ишлар юзасидан учрашув ташкил қилинди, технологик паркнинг қурилишига ажратилган ёр майдони билан танишди.


Шунингдек, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг Нукус филиалида меҳмонлар тегишли соҳа ташкилотлари, профессор-ўқтувчилар ва талаба ёшлар  билан биргаликда давра суҳбати ташкил этилди.


Таъкидлаш жоизки, “IT PARK” – истиқболли стартап лойиҳаларини йўлга қўйиш ва уларни бозорга олиб чиқишга хизмат қиладиган, фан ва таълим муассасалари билан интеграциялашув орқали амалга оширишга мўлжалланган мажмуа бўлиб, у зарур бино, иншоот ва ускунларни ўз ичига олади. “IT PARK” фаол иқтидор егаларини ҳуқуқий, бухгалтерия, маркетинг ва илмий-педагогик масалаларда қўллаб-қувватлаш орқали ўз бизнес лойиҳаларини чинакам бизнесга айлантириш учун барча имконият берадиган маскандир.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Ахборот хизмати