19.09.2020, Шанба

Онлайн. Сайёр қабулда фуқоралик паспортлари топширилди (ФОТО)

Нукус шаҳри Ёшлар марказида ташкил этилаётган сайёр қабуллар давом этмоқда. 


Қабул давомида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан Нукус шаҳрида истиқомат қилувчи Ғафуржон Сайжанов ва Нодира  Жуманиязоваларга Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги паспортлари тантанали равишда топширилди.


Шунингдек, сайёр қабул давомида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Қорақалпоқ академик лицейининг 16 ёшга тўлган талабаларига  дастлабки паспортлар берилди.




Қабул тафсилотлари ҳақида ахборот бериб борилади.

 

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Ахборот хизмати