22.11.2019, Жума

Энг асосийси –халқ биздан рози бўлсин!

21 август куни ҳурматли Президентимиз Нукус шаҳри ва туман хокимликлари, корхона-ташкилот раҳбарларига ўтказган видеоселектор йиғилишида Қорақалпоғистон Республикасини янада тараққий эттириш бўйича, бешта устувор йўналишни белгилаб берди. Шунингдек ҳар бир туман ва шаҳарнинг ўзига хос хусусиятлари, имкониятларидан келиб чиқиб уларни турли соҳаларга ихтисослаштириш бўйича тавсиялар берилди. Хусусан, Беруний тумани мева-сабзавотчилик етиштиришга ихтисослаштирилиши қайд этилди. Олдимизга аниқ, лўнда режа ва мақсадлар қўйилди. 

Жорий йилда мева-сабзавотчиликни ривожлантиришда бир қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан туманда етиштирилган маҳсулотларни сақлаш ва қайта ишлаш мақсадида мева-сабзавотчилик кластерлари шунингдек пахта-тўқимачилик кластерлари ташкил қилинди.                   

2019 йил Ўзбекистон  Республикасида “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да қабул қилинган Давлат дастурига мувофиқ, Беруний тумани ижтимоий иқтисодий  сиёсий ва маънавий ҳаётида кўзга кўринарли ўзгаришлар рўй берди.”Обод қишлоқ” дастури асосида қишлоқларимиз инфратузилмасини замонавий кўринишларда ўзгартириш ва аҳолининг бандлигини таъминлаш, Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш борасида,  “Хар бир оила-тадбиркор”, ”Ёшлар келажагимиз” дастурлари “Беш ташаббус беш имконият” ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш бўйича тадбирлар, мактабгача таълим ҳамда ҳалқ таълими тизимида муҳим дастур ва режалар доирасида олиб борилаётган туб ислоҳатлар, давлатимиз ривожига халқимизнинг тинч ва фаровон ҳаётини таъминлашдек муҳим ишга қўшган ҳиссамиздир. 


 Ёшлар сиёсати давлатимиз олдидаги энг муҳим йўналиш ҳисобланади. Демократик давлат қуриш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш борасидаги ислоҳотларда ёшлар фаоллигини ошириш, юксак маънавиятли чуқур билимга эга ташаббускор шижоатли ёшларимиз, давлатимизда катта куч сифатида кўринмоқда. 

Беруний туманида 30 ёшгача бўлган ёшлар 109 мингни ташкил қилади. Қувонарлиси бу йил туманда янгидан 1 та мактаб ва 5-сонли мактаб биносига қўшимча бино, тугатилган касб-ҳунар коллежлари ҳисобидан 4 та мактаб қайта ташкил қилинди. 


Албатта янги замонавий шароитларда таълим олган ёшларимиз тамонидан келажакда катта натижаларга эришиш кафолатланади. Зеро, эртамиз эгаларининг сифатли таълими учун биз жавобгармиз. Бунинг учун доим харакатдамиз. 


Беруний тумани хокимлиги ва Халқ қабулхонаси билан биргаликда жойларда муаммоларни ўрганиш халқ билан мулоқот қилиш бўйича сайёр қабуллар ташкил қилинган. Фуқароларнинг мурожаатлари ўрганилиб ҳал қилинмоқда яна бир қўшимча сифатида телеграм интернет тармоғида Беруний тумани хокимлигининг “Мурожаат ва таклиф”лар канали ўз ишини бошлаган буни тумандаги барча корхона ва ташкилотлар раҳбарлари кузатиб боради фуқародан келган мурожаатни жойига бориб тез аниқ ҳал қилишни тегишли ташкилотлар ўз зиммасига олади бу ҳам халқимизга бир енгиллик.



Ишсизлик муаммоси хар доим хам мавжуд аммо, ишсизликни бартараф қилиш, боқимандаликдан чиқиш аҳолини мавсумий иш билан таъминлаш, кам фоизли банк кредитлари асосида иссиқхоналар, қорамол, паррандачиликни ривожлантириш орқали бу каби муаммолар хам ўз ечимини топмоқда.

Беруний тумани Бандликка кўмаклашиш маркази тамонидан 2019 йил январ-август ойларида иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурига мувофиқ 883 та иш ўринлари ташкил этиш режалаштирилган бўлиб амалда 1073 та янги иш ўрни ташкил қилинди. Жумладан йирик лойиҳалар, кичик лойиҳалар, давлат ҳусусий шерикчилиги асосида ишга туширилган ижтимоий объектлар, хунармандчилик, банкдан кредит бериш ҳисобидан яратилди. 2019 йил январ-август ойларида ўтказилган мониторинглар натижасида 2568 та иш ўринлари легаллаштирилган. Ҳозирда ижтимоий ҳимояга муҳтож, иш топишда қийналаётган, кўп болали ота-оналарни, жазони ижро этиш муассасаларидан қайтиб келган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича иш ўринлари захираси жамланиб 2019 йил учун 209 нафар фуқарони ишга жойлаштириш режалаштирилган бўлиб шундан январ-август ойларида 160 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 февралдаги “Обод қишлоқ”дастурини 2019 йилда амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги ПҚ-4201-қарори ижросини таъминлаш мақсадида Беруний туманида “Навоий”,  “Тинчлик” ва “Шимом” ОФЙ ҳудудлари “Обод қишлоқ”дастурига киритилган.


“Навоий” ОФЙда ижтимоий соҳа объектлари 4 та, ички йўлларнинг таъмирланиши 7,1 км, ички йўлларга қум шағал аралашмаси 2 км, пиёдалар йўлакчасини қуриш ишлари бажарилган. Электр тармоқларини таъмирлаш, гулзор ва дарахтзорлар барпо қилиш, чиқиндихоналар қуриш,  аҳолига савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шахобчаларини қуриш, аҳоли турар жойларини таъмирлаш ишлари 90 фоизга бажарилди.

“Тинчлик” ОФЙ ҳудуди “Обод қишлоқ”дастури асосида бажарилаётган ишларида ижтимоий соҳа объектларига 2 та, мактабгача таълим муассасаси 1 та, қишлоқ оилавий поликлиникаси, корзинка кўринишидаги аҳолига савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шахобчаси, ички йўллар, электр тармоқларини таъмирлаш, ичимлик суви, аҳоли турар жойларини таъмирлаш бўйича ишлар амалга оширилди. Бундай лойиҳалар бажарилаётган ишларнинг барчаси халқнинг биздан рози бўлиши, фаровон ҳаёти, оиласи билан кўнгил хотиржамлигида яшаши учун қилинаётир десак айни муддао бўлади. 

Беруний тумани мактабгача таълим бўлимига қарашли 39 та давлат ва 19 та нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолият юритаётган бўлиб, уларда жами 5364 нафар болалар таълим-тарбия олмоқда.Туманда 3-7 ёшли болалар сони 16550 нафар бўлиб, туман даражасида қамров 32.4 ни ташкил қилади. Барча мактабгача таълим ташкилотларида таълим-тарбия жараёни “Илк қадам”дастурига асосан ташкил қилинган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 8 декабрдаги 999-сонли қарори билан тасдиқланган “Болаларни бошланғич таълимга мажбурий бир йиллик бепул тайёрлаш тажриба гуруҳлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Низом асосида туманда болаларнинг мактабгача таълимга қамровини ошириш мақсадида, мактабгача таълим бўлимида Йўл харитаси ишлаб чиқилган ва тасдиқланган. Йўл харитаси асосида 100 та гуруҳлар ташкил қилиниб, 6 ёшли болалардан 2530 нафарини қамраб олиш кўзда тутилган.


Булар фақат рақамларда қолиб кетмасдан туман бўйича назорат гуруҳи ташкил қилинган бўлиб, манзилли тарзда ўрганиб чиқиш ишларини олиб бормоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2019 йил 20-21 август кунлари Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи давомида берилган топшириқлар, кенгайтирилган тарзда ўтказилган мажлис баённомаси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 2019 йил 28 август кунги 19800-хх-сонли баённомасининг 2-иловасига мувофиқ 2020-2021 йилларда Беруний туманида амалга ошириладиган саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ ҳўжалиги соҳаларини ривожлантиришнинг манзилли рўйхатига 45 та лойиҳа киритилди.

Мазкур лойихалар ўз ниҳоясига етгач, Беруний туманидаги ўзгаришлар ва янгиликлар албатта халқимизнинг қувончига сабаб бўлади. Шу ўринда таъкидлашимиз жоизки, бу каби ишларнинг барчаси аввало тинчлигимиз, қолаверса Президентимизнинг юритаётган оқилона сиёсатининг белгисидир бунинг қадрига етишимиз зарур.


Қорақапоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Ахборот хизмати