04.07.2020, Шанба

Раис ўринбосари сайёр қабул ўтказди

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг Инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.Хабибуллаев Қонликўл тумани истиқомат қилувчи аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва уларнинг турмуш тарзини янада ошириш ҳамда худудда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш фаолиятида учраётган муаммоларни ҳал этиш юзасидан сайёр қабул ўтказди.


Учрашувда туман ҳокимлиги ва аҳоли ҳамда тадбиркорлар иштирок этди ва улар томонидан тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун ер, банк-кредит каби масалаларда мурожаатлар йўлланди. 


Мазкур масалаларнинг аксарияти жойида ҳал қилиниб, қўшимча ўрганишни талаб қиладиган мурожаатлар юзасидан тегишли соҳа раҳбарларига топшириқлар берилди.


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Ахборот хизмати