23.08.2019, Жума

“Ўзагролизинг” АЖ Қорақалпоғистон Республикаси филиалига янги раҳбар тайинланди

Бабаджанов Закиржан Самандарович – “Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти Қорақалпоғистон Республикаси филиали директори лавозимига тайинланди.


Бабаджанов Закиржан Самандарович – унга қадар “Ўзбекозиқавқотзахира” уюшмаси Қорақалпоғистон Республикаси “Озиқ- овқат таъминот” ҳудудий филиали бошлиғи лавозимида иш олиб борди.


Маълумот ўрнида: Аввал Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти Қорақалпоғистон Республикаси филиали директори лавозимида Жумабаев Роман Абдикадирович  фаолият юритганди.



Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашиниг Ахборот хизмати