08.04.2020, Чоршанба

24.05.2018й. Вояга етмаганлар ишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси идоралараро комиссия йиғилишида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, Вояга етмаганлар ишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси идоралараро комиссия раиси Қ.Сариевнинг кириш сўзи

2018 йил 24 май 

                  Соат 11:00 да

 

Ассалому алайкум ҳурматли мажлис иштирокчилари!

 

Бугунги мажлис кун тартибида:

 

1. 2017 йил якуни бўйича «Йилнинг энг яхши масъул котиби» танловининг республика босқичи ғолиби Хўжайли тумани идоралараро комиссия масъул котиби Наранова Фарангиз Закировнани вояга етмаганлар ишлари бўйича республика идоралараро комиссиясининг “Нишони” ва “Фаҳрий ёрлиғи” билан тантанали равишда тақдирлаш юзасидан.

2. Комиссиянинг 2018 йилга белгиланган Иш режасининг ижроси (шу кунга қадар) ва ижтимоий масалалар тўғрисида.

 

Ҳурматли мажлис қатнашчилари!

 

Мажлисимизда: Вояга етмаганлар ишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси идоралараро комиссия аъзолари, Қорақалпоғистон Республикаси прокуратурасининг масъул ходими, вояга етмаганлар ишлари бўйича туман (шаҳар) идоралараро комиссияси раисининг ўринбосарлари, комиссия масъул котиблари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этмоқда.

 

Ҳурматли мажлис қатнашчилари!

Мажлисимизни очиқ деб эълон қиламиз.

Кун тартибидаги биринчи масалани тўлиқ кўриб чиқилгандан кейин музокарага ўтишга келишиб олсак.

 

Вояга етмаганларнинг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлашда ижобий натижаларни қўлга киритаётган, хизмат вазифаларини намунали бажараётган, иш самарадорлигини яхшилашга эришаётган комиссия масъул котибларини рағбатлантириш мақсадида вояга етмаганлар ишлари бўйича худудий идоралараро комиссия масъул котиблари орасида 2017 йил якуни бўйича “Йилнинг энг яхши масъул котиби” танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ўтказилди.

Танлов якуни бўйича Вояга етмаганлар ишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси идоралараро комиссияси қарорига кўра Хўжайли тумани идоралараро комиссияси масъул котиби Наранова Фарангиз Закировна ғолиб деп топилиб, республика босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Республика босқичида иштирок этиб, танлов натижасига кўра Ф.Наранова 2017 йил якуни бўйича «Йилнинг энг яхши масъул котиби» танловининг республика босқичи ғолиби деб топилди.

Шу муносабат билан, 2017 йил якуни бўйича «Йилнинг энг яхши масъул котиби» танловининг республика босқичи ғолиби Хўжайли тумани идоралараро комиссия масъул котиби Наранова Фарангиз Закировнага Вояга етмаганлар ишлари бўйича республика идоралараро комиссиясининг “Нишони” ва “Фаҳрий ёрлиғи”ни тантанали равишда тақдирлаш учун топшириш учун Вазирлар Кенгашига юборилди.

 

Рухсатларингиз билан Ф.Нарановани таклиф қилсак ва 2017 йилнинг энг яхши масъул котиби “Нишони”
ҳамда “Фаҳрий ёрлиғи”ни топширсак!

____________________________________________________

 

ЯКУНИЙ СЎЗ:

 

Ҳурматли мажлис қатнашчилари келгусида комиссия режаси ижросини таъминлаш юзасидан аниқ чоаралар белгилашимиз, келажагимиз бўлган ёшларимизни ҳар томонлама етук, комил инсон қилиб вояга етказишда Давлатимиз ва Ҳукуматимиз томонидан белгилаб берилган вазифаларни тўлиқ амалга оширишнинг барча чораларини кўришимиз зарур.

 

Диққатларингиз учун раҳмат!!!