29.03.2024, Жума

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2018 йил I ярим йиллик иш режаси тўғрисида


 

2017 йил II ярим йиллигида Вазирлар Кенгашининг бошқарма, гуруҳ, котибият ва бўлимлари, вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, барча ҳокимликлари томонидан 2017 йилда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурининг энг муҳим устувор йўналишларини, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан 2017 йил
14 январда республика Ҳукумати мажлисида белгилаб берилган вазифаларни амалга
ошириш юзасидан аниқ чора-тадбирлар комплекси амалга оширилди.

2017 йил II ярим йиллигида иш режасини амалга оширишнинг асосий йўналишлари. Биринчи навбатдаги масалалар қаторида иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг, шунингдек республика ҳудудларининг изчил ва барқарор ривожланишини таъминлаш бўйича устувор вазифаларни амалда руёбга чиқариш масалалари муҳим ўрин тутди. Қуйидагилар шулар жумласига киради:

Биринчи 2017 йилнинг 11та устувор вазифаларини амалда рўёбга чиқариш;

Иккинчи Ўзбекистон Республикаси Президентининг қабул қилинган фармонлари, қарорлари ва фармойишларида, шунингдек, Ҳукумат қарорларида белгиланган топшириқларни амалга ошириш;

Учинчи – мамлакат Президентининг республика ҳудудларига ташрифлари давомида аниқланган муаммоли масалаларни ҳал этишга йўналтирилган чора-тадбирлар комплекси бажарилишини таъминлаш;

Тўртинчи – амалиётга жорий этилган мамлакатимиз Президентининг виртуал  қабулхонаси ва халқ қабулхоналари орқали фуқароларнинг оғзаки ва ёзма мурожаатларини кўриб чиқиш ишларини кучайтириш;

Бешинчи – давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарлари, шунингдек, барча даражадаги ҳокимларнинг шахсий масъулиятини ошириш. Вазирлар Кенгаши мажлисларида раҳбарларнинг ҳисоботлари эшитилди, улардан 116 нафарига нисбатан интизомий чоралар кўрилди, шу жумладан
24 нафарига “Ҳайфсан” эълон қилинди.

“Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастурида, шунингдек, 2017-2021 йиллар учун Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган тадбирларни амалда рўёбга чиқариш Вазирлар Кенгашининг бошқармалари ва котибиятларининг диққат марказида бўлди.

Кун тартибидаги масала юзасидан билдирилган таклиф ва мулоҳазаларни инобатга олган ҳолда ҳамда режа асосида ишларни ташкил этиш ва белгиланган вазифаларнинг тўлиқ ва сифатли ижросини таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раёсат мажлиси

 

ҚАРОР  ҚИЛАДИ:

 

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раёсатининг 2018 йил 8 январдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил I ярим йиллиги иш режаси тўғрисида”ги 3-сонли баёни ижро учун раҳбарликка олинсин.

2. Вазирлар Маҳкамаси Раёсатининг мазкур баёни билан:

а) Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2017 йил  7 декабрдаги тантанали йиғилишдаги маърузасида хамда 2017 йил 22 декабрдаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига мурожаатномасида белгилаб берилган вазифаларни бажариш бўйича чора-тадбирларни амалда сўзсиз рўёбга чиқариш хамда қўшимча захираларни қидириб топиш  Вазирлар Маҳкамаси комплекслари ва ахборот-таҳлил департаментларининг, шунингдек республика давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг марказий вазифаси этиб белгиланганлиги;

б) Қуйидагилар 2018 йилнинг 1 ярим йиллигидаги ишларнинг устувор йўналишлари этиб белгиланганлиги:

- “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастурини амалга ошириш;

- Ўзбекистон Республикасини бешта йўналиш бўйича ривожлантириш Ҳаракатлар стратегиясининг 2018 йил учун тасдиқланган чора-тадбирларини амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг республика ҳудудларига ташрифлари ҳамда ўтказилган мақсадли йиғилишлари якунлари бўйича баённомаларида белгиланган топшириқларни бажариш;

- иқтисодиёт ва ижтимоий соҳа тармоқлари ва секторлари бўйича, шунингдек, яқин ва узоқ хорижга амалга оширган ташрифлари, халқаро молиявий институтлар билан музокаралари якунлари бўйича тасдиқланган “йўл хариталари”ни амалга ошириш;

- Маъмурий ислохотларни амалга ошириш концепциясида назарда тутилган чора-тадбирларнинг амалга оширилишини таъминлаш;

в) Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарларига;

         2017 йилнинг II ярим йиллигида устувор вазифаларнинг бажарилиши самарадорлиги ва натижадорлигини танқидий таҳлил қилиш, йўл кўйилган камчиликларни бартараф этиш ва мамлакат Президенти томонидан 2017 йилда берилган топшириқларни амалга ошириш юзасидан кечиктириб бўлмайдиган ва қатъий чоралар кўриш;

2018 йил I ярим йиллиги иш режаси бўлинмаларнинг ўз вақтида амалга оширилиши юзасидан тизимли мониторинг олиб борилишини ва қатъий назоратни таъминлаш, бунда Ўзбекистон Президенти томонидан 2018 йил учун белгилаб берилган вазифаларни сўзсиз амалга оширишда ва “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастурини бажаришда қўшимча чора-тадбирлар комплекси ишлаб чиқилиши юзасидан давлат ва ҳўжалик бошқаруви органлари раҳбарларининг ўрни ва шахсий масъулиятини оширишга алоҳида эътибор қаратиш кераклиги топширилганлиги;

г) 2018 йил I ярим йиллигининг тасдиқланган Иш режасидан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Бош вазирининг топшириқларидан, функционал вазифаларидан келиб чиққан ҳолда иш ҳафтасини самарали ва оқилона режалаштириш чораларини кўриш;

мутасаддилик қилинаётган вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари раҳбарларининг ишлари режалаштирилишига, уларнинг хар ҳафталик иш режалари бажарилиши натижадорлигига нисбатан талабчанликни кучайтириш топширилганлиги;

д) Вазирлар, давлат қўмиталари раислари, идоралар ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларига:

бир ҳафта муддатда – Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2018 йилга белгилаб берилган вазифаларни бажариш бўйича ишга солинмаган захираларни сафарбар этишга ва қўшимча чора-тадбирларни амалга оширишга асосий эътиборни қаратган ҳолда 2018 йилнинг 1 ярим йиллиги иш режаларини тасдиқлаш;

10 кун муддатда – тегишли вилоятлар бошқармалари, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликларининг 2018 йил 1 ярим йиллиги иш режаларини тартибга солиш бўйича комплекс ташкилий чора-тадбирлар кўрилишини таъминлаш;

доимий ва тизимли асосда – марказий аппаратда ва идоравий мансуб таркибий бўлинмаларда ижро интизоми ҳолатининг (ишлаб чиқилган жадвалларга мувофиқ) танқидий ўрганиб чиқилишини таъминлаш;

е) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари ўз ишларининг самарали режалаштирилишини, ҳар ҳафталик шахсий иш режалари тузилишини, уларнинг натижадорлиги оширилишини таъминлаш топширилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2018 йил
I ярим йиллик Иш режаси юзасидан бошқарма, гуруҳ ва котибиятларнинг таклифларига ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси ва унинг ўринбосарлари бошчилик қиладиган республика комиссиялари ва кенгашларининг мажлисларини ўтказиш жадвалларига 1-иловага мувофиқ розилик берилсин.

4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2018 йил
I ярим йиллик иш режаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосарлари, Вазирлар Кенгашининг бошқарма, котибият, гуруҳ раҳбарлари идоралараро коллегиал органларни оптималлаштириш ва уларнинг самарали ишлашини таъминлаш мақсадида 2018 йил 20 январгача бўлган муддатда:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси ва унинг ўринбосарлари бошчилик қиладиган амалдаги комиссиялар (кенгашлар, ишчи гуруҳлар ва бошқалар) фаолиятини комиссиялар томонидан ўз мақсадли вазифаларини ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда бажариши юзасидан танқидий таҳлил қилсинлар;

амалга оширилаётган таркибий қайта ўзгартиришларни ва мамлакат иқтисодиёти соҳаларини ислоҳ қилишни ҳисобга олган ҳолда 2017 йилгача ташкил этилган комиссиялар (кенгашлар, ишчи гуруҳлар ва бошқалар)нинг долзарблигини ва уларнинг фаолият кўрсатиши мақсадга мувофиқлигини пухта ўрганиб чиқсинлар;

Ҳукуматнинг тузилмасига киритилган ўзгартиришлардан ва янги Комплекслар ва котибиятлар ташкил этилганлигидан келиб чиққан ҳолда комиссиялар (кенгашлар, ишчи гуруҳлар ва бошқалар)ни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси ва унинг ўринбосарлари ўртасида қайта бириктириш юзасидан таклифлар киритсинлар.

Кўриб чиқиш натижалари бўйича 2018 йил 25 январгача тегишли таклифлар киритилсин.

Вазирлар Кенгашининг ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари Р.Рысназаров Комплекслар томонидан тақдим этилган таклифларни умумлаштирсин ҳамда ташкил этилган амалдаги ёки ўз фаолиятини тугатган комиссиялар (кенгашлар, ишчи гуруҳлар ва бошқалар)га доир норматив ҳужжатларга зарур ўзгартиришлар киритиш юзасидан қарор лойиҳасини Вазирлар Кенгаши Раёсатида муҳокама қилиш учун 2018 йил 30 январгача киритсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2017 йил
7 декабрдаги тантанали йиғилишдаги маърузасида ҳамда 2017 йил
22 декабрдаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномасида белгилаб берилган вазифаларни бажариш бўйича чора-тадбирларни амалда сўзсиз рўёбга чиқариш ҳамда қўшимча захираларни қидириб топиш Вазирлар Кенгаши комплекслари ва котибиятларнинг, шунингдек, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг марказий вазифаси этиб белгилансин.

7. Қуйидагилар 2018 йилнинг I ярим йиллигидаги ишларнинг устувор йўналишлари этиб белгилансин:

- “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастурини амалга ошириш;

- Ўзбекистон Республикасини бешта йўналиш бўйича ривожлантириш Ҳаракатлар стратегиясининг 2018 йил учун тасдиқланган чора-тадбирларини амалга ошириш;

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг республика ҳудудларига ташрифлари ҳамда ўтказилган мақсадли йиғилишлари якунлари бўйича баёномаларида белгиланган топшириқларни бажариш;

- иқтисодиёт ва ижтимоий соҳа тармоқлари ва секторлари бўйича, шунингдек, яқин ва узоқ хорижга амалга оширган ташрифлари, халқаро  молиявий институтлар билан музокаралари якунлари бўйича тасдиқланган “йўл хариталари”ни амалга ошириш;

- Маъмурий ислоҳотларни амалга ошириш концепциясида назарда тутилган чора-тадбирларнинг амалга оширилишини таъминлаш.    

8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосарлари:

2017 йилнинг II ярим йиллигида устувор вазифаларнинг бажарилиши самарадорлиги ва натижадорлигини танқидий таҳлил қилсинлар, йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш ва мамлакат Президенти томонидан 2017 йилда берилган топшириқларни амалга ошириш юзасидан кечиктириб бўлмайдиган ва қатъий чоралар кўрсинлар;

2018 йил I ярим йиллиги иш режаси бўлимларининг ўз вақтида амалга оширилиши юзасидан тизимли мониторинг олиб борилишини ва қатъий назоратни таъминласинлар, бунда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2018 йил учун белгилаб берилган вазифаларни сўзсиз амалга оширишда ва “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастурини бажаришда  қўшимча чора-тадбирлар комплекси ишлаб чиқилиши юзасидан давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларининг ўрни ва шахсий масъулиятини оширишга алоҳида эътибор қаратсинлар;

2018 йил I ярим йиллигининг тасдиқланган Иш режасидан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Бош вазирининг, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг, Вазирлар Кенгаши Раисининг топшириқларидан, функционал вазифалардан келиб чиққан ҳолда иш ҳафтасини самарали ва оқилона режалаштириш чораларини кўрсинлар;

мутасаддилик қилинаётган вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари раҳбарларининг ишлари режалаштирилишига, уларнинг ҳар ҳафталик иш режалари бажарилиши натижадорлигига нисбатан талабчанликни кучайтирсинлар. 

9. Вазирлар Кенгашининг таркибий бўлинмалари раҳбарлари ва мутахассислари томонидан ҳар ойлик шахсий иш режалари тузилиши амалиёти давом эттирилсин. 

10. Вазирлар Кенгашининг бошқарма, котибият ва гуруҳлар раҳбарлари:

комплекслар, котибиятларнинг, шунингдек, таркибий бўлинмалар мутахассисларининг 2018 йил I ярим йиллиги иш режаларига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритсинлар;

2018 йил 15 июлда 2018 йил I  ярим йиллиги иш режасининг бажарилиши тўғрисида ахборот ва 2018 йилнинг II ярим йиллиги иш режаси лойиҳасига таклифлар тақдим этсинлар.

11. Вазирлар, давлат қўмиталари раислари, идоралар ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари, шаҳар ва туманлар ҳокимлари:

бир ҳафта муддатда – Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2018 йилга белгилаб берилган вазифаларни бажариш бўйича ишга солинмаган захираларни сафарбар этишга ва қўшимча чора-тадбирларни амалга оширишга асосий эътиборни қаратган ҳолда 2018 йилнинг I ярим йиллиги иш режаларини тасдиқласинлар;

10 кун муддатда – тегишли вазирлик, идоралар, хўжалик бирлашмалари,  шаҳар ва туманлар ҳокимликларининг 2018 йил I ярим йиллиги иш режаларини тартибга солиш бўйича комплекс ташкилий чора-тадбирлар кўрилишини таъминласинлар;

доимий ва тизимли асосда – марказий аппаратда ва идоравий мансуб таркибий бўлинмаларда ижро интизоми ҳолатининг (ишлаб чиқилган жадвалларга мувофиқ) танқидий ўрганиб чиқилишини таъминласинлар;

2018 йил 5 июлгача – Вазирлар Кенгашининг тегишли котибиятига жорий йил I  ярим йиллиги иш режасининг бажарилиши таҳлилини ва 2018 йил
II ярим йиллиги иш режаси лойиҳасини тақдим этсинлар.

12. Шаҳар ва туманлар ҳокимлари ўз ишларининг самарали режалаштирилишини, ҳар ҳафталик шахсий иш режалари тузилишини, уларнинг натижадорлиги оширилишини таъминласинлар.

13. Мазкур баённинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосарлари ва Ишлар бошқарувчиси зиммасига юклансин. 

 

Қорақалпоғистон Республикаси
Вазирлар Кенгашининг Раиси   
имзоланган

 

Қ.Сариев

-------------------------------------------------------------------------------------------------------

 

 

 

А.Тажетдинов, С.Нагметов, С.Хожаметов, М.Жуманов, М.Алеуов, З.Ибрагимова