29.03.2024, Жума

Ўзбекистон Республикасида атом енергетикасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида


Ўзбекистон Республикасида атом енергетикасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 

ф а р м о н и

Мамлакатда мавжуд ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтиришга ва янгиларини ташкиль етишга қаратилган фаоль инвестиция сиёсати, шунингдек, аҳолининг ҳаёт даражаси ва сифатини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар йилдан-йилга еҳтиёж ортиб бораётган енергия ресурсларини ишончли манбалар билан таъминлашни талаб қилмоқда.

Шу билан бирга, ҳозирги вақтда республика иқтисодиёти ва аҳолисининг енергия ресурсларига бўлган еҳтиёжи енергиянинг қайта тикланмайдиган манбаларидан, жумладан, ресурслари чекланган углеводород хом ашёларидан устун даражада фойдаланиш ҳисобига қопланмоқда. Ваҳоланки, мамлакатда уран хом ашёсининг улкан захираси бўла туриб, амалда атом енергетикаси салоҳияти ишга солинмаган.

Аҳоли ва мамлакат иқтисодиётининг електр енергиясига бўлган ўсиб бораётган еҳтиёжини қондириш, шунингдек, енергия ҳосиль қилувчи қувватларни кўпайтириш ҳисобига енергия билан барқарор таъминлаш, енергетика секторини диверсификация қилиш, атом енергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш ва ушбу йўналишларга илғор инновацион технологияларни жорий етиш мақсадида:

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Атом енергетикасини ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда “Ўзатом” агентлиги деб юритилади) ташкиль етилсин.

Белгилансинки, “Ўзатом” агентлиги:

атом енергетикасини ривожлантириш ва ундан фойдаланиш соҳасида ягона давлат сиёсати ва стратегик йўналишларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш учун мас’уль бўлган давлат бошқаруви органи ҳисобланади;

Вазирлар Маҳкамасининг Геология, ёқилғи-енергетика комплекси, кимё, нефт-кимё ва металлургия саноати масалалари комплекси таркибига киради;

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобига молиялаштирилади.

2. Қуйидагилар “Ўзатом” агентлигининг атом енергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш соҳасидаги асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари етиб белгилансин:

атом енергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш соҳасида давлат сиёсатининг устувор йўналишлари бўйича таклифлар тайёрлаш, шу жумладан, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш;

Ўзбекистон Республикасида атом енергетикасини ривожлантириш давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, атом енергетикаси соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш учун инвестицияларни, шу жумладан, хорижий инвестицияларни жалб етиш;

саноат ва екология хавфсизлигининг халқаро талабларига жавоб берадиган замонавий технологиялар ва асбоб-ускуналарни жорий етган ҳолда, атом енергетикаси об’ектларини лойиҳалаштириш, қуриш ва улардан фойдаланиш бўйича битимлар ва шартномалар тузиш;

атом фани ва ядро технологияларини ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирларни, фундаменталь тадқиқотлар, илмий-қидирув, тажриба-конструкторлик ва инновацион ишлар лойиҳаларини тайёрлаш ва амалга ошириш, илғор технологияларни жорий етиш;

тадқиқот ва енергетика атом реакторлари, ядро-физика қурилмалари, ядро материаллари ва радиация манбаларини сақлаш, радиоактив чиқиндиларни кўмиш пунктларининг ривожланишини ва уларнинг хавфсиз ишлашини таъминлаш;

республикадаги об’ектларнинг радиациявий ва ядровий хавфсизлиги тизимини бошқа вазирлик ва идоралар билан биргаликда ядро авариялари ва радиациявий авария вазиятларининг олдини олиш бўйича тадбирлар режасини ишлаб чиққан ҳолда такомиллаштириш;

ядро материаллари ва технологиялари, радиоактив материаллар тарқалмаслигини таъминлаш, жисмоний ҳимоя қилиш ҳамда ядровий ва радиациявий хавфсизликни таъминлаш тадбирларини амалга ошириш;

кадрларни, шу жумладан, етакчи хорижий институтларда тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини ташкиль етиш;

Халқаро атом енергияси агентлиги, Атом енергияси бўйича Европа ҳамжамияти ва бошқа халқаро ташкилотлар билан халқаро ҳамкорлик ва ўзаро алоқаларни амалга ошириш;

атом енергетикаси соҳасига хорижий инвестицияларни ва илғор технологияларни жалб етиш мақсадида манфаатдор вазирлик ва идоралар иштирокида халқаро молия институтлари, донор мамлакатлар, компаниялар ва банклар билан ҳамкорликни ривожлантириш.

3. “Ўзатом” агентлиги ҳузурида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Екология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Фанлар академияси, “Саноатгеоконтехназорат” давлат инспекцияси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар вакиллари, шунингдек, атом енергетикасини ривожлантириш соҳасидаги халқаро експертлар таркибига киритилган Илмий-техник ва експерт кенгаши ташкиль етилсин.

Белгилансинки, атом енергетикасини ривожлантиришнинг стратегик масалалари бўйича қарорлар қабуль қилиш “Ўзатом” агентлигининг Илмий-техник ва експерт кенгаши хулосалари асосида амалга оширилади.

4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

бир ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом енергетикасини ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкиль етиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда кирицин;

2018 йиль 1 октябрга қадар муддатда “Атом енергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига кирицин.

5. “Ўзатом” агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:

2018 йиль 20 декабрга қадар – 2019-2029 йилларда Ўзбекистон Республикасида атом енергетикасини ривожлантириш концепцияси лойиҳаси (кейинги ўринларда – Концепция);

2019 йиль 1 июнга қадар – ишлаб чиқилган Концепцияга мувофиқ Ўзбекистон Республикасида атом енергетикасини ривожлантириш бўйича инвестиция лойиҳалари портфели;

2019 йиль 1 ноябрга қадар – 2019-2029 йилларда Ўзбекистон Республикасида атом енергетикасини ривожлантириш давлат дастури лойиҳасини (кейинги ўринларда – Дастур), шунингдек, Концепция ва Дастурнинг ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирларнинг ишлаб чиқилишини ва тасдиқлаш учун киритилишини таъминласин.

Концепция ва Дастур лойиҳаларини ишлаб чиқишда қуйидаги масалаларни ҳаль етишга алоҳида е’тибор қаратилсин:

Ўзбекистон Республикасида атом енергетикасини ривожлантиришнинг устувор йўналишларини амалга ошириш бўйича комплекс истиқболни кўриш ва стратегик вазифаларга;

юқори даражадаги саноат ва екологик хавфсизликни таъминлайдиган замонавий илғор технологияларни қўллаган ҳолда атом енергетикаси ва тегишли инфратузилма об’ектларини қуришга;

ядровий ва радиациявий хавфсизлик, шу жумладан, чиқиндилар утилизация қилиниши ва ишлатилган ядро ёқилғиси сақланиши устидан назоратни ташкиль етишга;

атом енергетикаси соҳасида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларида ва чет елда мутахассислар тайёрлашга, шунингдек, уларнинг етакчи хорижий компанияларда стажировка ўташини ташкиль етишга.

6. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги “Ўзатом” агентлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда 2018 йиль 1 декабрга қадар муддатда:

атом енергетикаси соҳасида юқори малакали кадрлар тайёрлаш учун Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ва Самарқанд давлат университетига қабуль квоталари;

талабаларнинг атом енергетикасининг аниқ мутахассисликлари юзасидан хорижий таълим муассасаларида таълим олиши ва стажировка ўташи бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига кирицин.

7. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда хорижий (халқаро) молия институтлари ва бошқа хорижий донорлар билан атом енергетикасини ривожлантириш учун кредитлар ва грантларни жалб етиш бўйича тизимли ишлар олиб борилишини таъминласин.

8. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар кирицин.

9. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н.Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В.Махмудов зиммасига юклансин. 



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                   Ш.МИРЗИЁВ


Тошкент шаҳри,
2018 йиль 19 июл