23.08.2019, Жума

Диққат! Бепул компьютер курсларига марҳамат қилинг!



“Ёшлар - келажагимиз” давлат дастури ижросини самарали ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ахборот-технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги - Қорақалпоғистон Республикасидаги 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган уюшмаган ёшларнинг ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги билим ва  кўнликмаларини оширишга қаратилган ихтисослашган бепул компьютер курсларига таклиф қилади.
Компьютер саводхонлиги, компьютер устачилиги, график тасвир дизайнери ва замонавий Web-дастурлаш тиллари бўйича ташкил этилган мазкур ўқув курсларда ўқиш истагида бўлган ёшлар Ўзбекистон Республикаси Ахборот-технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармасига мурожаат қилиши мумкин.
Таъкидлаш жоизки, юқорида қайд этилган: 
компьютер саводхонлиги – 24 соат;
компьютер устачилиги – 24 соат;
график тасвир дизайнери – 48 соат;
замонавий Web-дастурлаш тиллари курслари – 48 соатни ташкил этади.
Ўқув курслари 2018 йил 1 ноябрдан Тошкент ахборот технологиялари университети Нукус филиали биносида ташкил этилади.
Аҳамиятли тарафи, мазкур ўқув курсларини тамомлаган барча ёшлар махсус сертификатлар билан тақдирланади.
Айни пайтда ушбу ўқув курсларида ўқиш истагини билдирган ёшларни рўйхатга олиш ишлари давом этмоқда.
Рўйхаттан ўтиш учун ҳудудий бошқарманинг depnukus@mitc.uz электрон манзили ва (861) 222-14-52 телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин. 

Ўзбекистон Республикаси Ахборот-технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси