10.07.2020, Пятница

Межведомственная комиссия по делам несовершеннолетних Республики Каракалпакстан



­­­­­­­­


Шамшетов Каллибек Кенесбаевич



 

Начальник межведомственной комиссии по делам несовершеннолетних Республики Каракалпакстан

 Манзил:

230100, город Нукус, ул.Татибаев б/н

 Teлефон:

0(361) 222 32 33

 E-mail:

r.karakalpakstan-pensiya@NKSPF.pf.mf.uz

Приемные дни:

Понедельник, Пятница 16:00-18:00



Вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссиялар тўғрисидаги
НИЗОМ
 
1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом вояга етмаганлар ишлари бўйича республика идоралараро комиссия (кейинги ўринларда — Республика комиссияси), Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар (кейинги ўринларда — минтақавий комиссиялар), туман (шаҳар) (кейинги ўринларда — туман (шаҳар) комиссиялари) идоралараро комиссиялари фаолиятини ташкиль етиш тартибини белгилайди.

2. Республика комиссияси, шунингдек минтақавий комиссиялар, туман (шаҳар) комиссиялари (кейинги ўринларда — ҳудудий комиссиялар) ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширувчи органлар ҳисобланиб, улар:
вояга етмаганлар ўртасида назорацизлик, қаровсизлик, ҳуқуқбузарликлар ва бошқа ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларнинг олдини олиш, уларга имкон туғдирувчи сабаблар ва шароитларни аниқлаш ҳамда бартараф етиш;
вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари, еркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш;
ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган вояга етмаганларни ижтимоий-педагогик реабилитация қилиш мақсадида тузилади.
Ҳудудий комиссиялар ўз фаолиятида юқори турувчи комиссияларга ҳисобдордир, ўз фаолияти тўғрисида ҳар чорак якунлари бўйича уларни хабардор қилиб турадилар ва ҳисобот бериб борадилар.