10.07.2020, Пятница

ЮРИДИЧЕСКОЙ СЛУЖБЫ

Вазирлар Кенгашининг юридик хизматининг функциональ вазифалари тўғрисидаги
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар
 
1. Ушбу Низом Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг юридик хизмати  (кейинги ўринларда хизмат деб аталади) нинг вазифалари, ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлигини белгилайди.
2. Юридик хизмати Вазирлар Кенгашининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади.
3. Юридик хизмат бевосита Вазирлар Кенгашини Раисига бўйсунади.
4. Юридик хизмат ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциялари ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгаши қарорлари ва президиуми қарорларига, баёнларига, Қорақапоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (кейинги ўринларда Вазирлар Кенгаши деб аталади) қарорлари ва фармойишларига, баёнларига ва ушбу Низомга амаль қилади.
5. Юридик хизмат ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажаришда Вазирлар Кенгашининг бошқа таркибий бўлинмалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
 
2-боб. Юридик хизматнинг вазифалари ва функциялари
 
6. Қуйидагилар юридик хизмат фаолиятининг асосий йўналишлари ҳисобланади:
Вазирлар Кенгашининг ҳуқуқни қўллаш фаолиятида қонун устуворлиги ва қонунийликни таъминлашни ташкиль етиш;
Вазирлар Кенгаши томонидан ишлаб чиқилаётган (қабуль қилинаётган) норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларининг қонунчиликка мувофиқлиги устидан назоратни олиб бориш;
Вазирлар Кенгашининг қонун ижодкорлиги фаолиятида иштирок етиш, қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифларни тайёрлаш масалаларида уларнинг тузилмалари ишини мувофиқлаштириш;
 Вазирлар Кенгашининг ходимларининг ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларга қабуль қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун ва аҳамиятини, шу жумладан замонавий ахборот-коммуникация технологиялари орқали етказишда иштирок етиш;
шартномавий-ҳуқуқий ва талабнома-даъво ишларини юритиш, Вазирлар Кенгашининг мулкий ва бошқа манфаатларини ишончли ҳимоя қилинишини таъминлаш.
7. Юридик хизмат фаолиятининг асосий йўналишларини бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
7.1 Вазирлар Кенгашининг ҳуқуқни қўллаш фаолиятида қонун устуворлиги ва қонунийликни таъминлашни ташкиль етиш соҳасида:
а) Вазирлар Кенгаши ва тузилмаларида қонун бузилишларни, уларнинг сабаблари ва шарт-шароитларини бартараф етиш юзасидан таклифлар киритади, ушбу чора-тадбирларни амалга оширишда иштирок етади;
б) Вазирлар Кенгаши раҳбариятига тақдим қилинадиган қарорлар, фармойишлар, буйруқлар,шартномалар ва юридик тусдаги бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини уларнинг қонунчиликка мувофиқлиги юзасидан експертизадан ўтказади ҳамда улар бўйича е`тироз ва таклифлар бўлмаса, виза қўяди.
Юридик хизмат раҳбари Вазирлар Кенгаши томонидан қабуль қилинаётган қарор ва фармойишлар, шунингдек буйруқлар, тузилаётган шартномаларнинг ҳуқуқий жиҳатдан қонунийлиги учун шахсан мас`уль ҳисобланади.
в) жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва еркинликларини амалга оширишга таъсир етадиган давлат органлари ва ташкилотларининг қарорлари юзасидан таҳлилий таклифлар ишлаб чиқади ва хулосалар беради;
г) мустақиль равишда ёки бошқа тузилмалар билан биргаликда давлат органи ва ташкилотининг буйруқлари, фармойишлари, шартномалари ва юридик тусдаги бошқа ҳужжатларини ишлаб чиқишда иштирок етади, уларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, уларни ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида таклифлар тайёрлайди;
д) Вазирлар Кенгаши ва тегишли тузилмаларда ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганади, таҳлиль қилади ва умумлаштиради, уни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлайди ва раҳбариятга киритади;
е) Вазирлар Кенгаши ва тузилмалари билан биргаликда давлат органи, тегишли тузилмалар ва уларнинг мансабдор шахслари фаолиятида қонунийликнинг бузилиши кўрсатилган аризалар, таклифлар ва шикоятларни кўриб чиқишда иштирок етади;
ж) Вазирлар Кенгашининг ва тузилмалари давлат органи ва ташкилотида бошқарув тизимини такомиллаштириш, давлат органи тизимига кирадиган тузилмалар ва уларнинг мансабдор шахсларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқишда иштирок етади;
з) Вазирлар Кенгаши ва тузилмаларида меҳнат ҳақидаги қонунчиликка риоя етилишини таъминлашда, шу жумладан меҳнат муносабатларини тартибга солувчи ҳуқуқий ҳужжатларни (меҳнат шартномаси, жамоа шартномаси, жамоа битими ва бошқаларни) ишлаб чиқишда иштирок етади, ушбу ҳужжатлар лойиҳаларининг қонунчиликка мувофиқлигини текширади ва ҳуқуқий хулоса беради;
и) Вазирлар Кенгаши Раисига Вазирлар Кенгаши фаолиятида қонун устуворлиги ва қонунийликни таъминлаш аҳволи юзасидан ҳисобот тақдим етади;
к) Вазирлар Кенгашини ва тузилмалари ходимларининг касаба уюшмалари ва бошқа вакиллик органларига ваколатларини амалга оширишда юридик ёрдам кўрсатади;
7.2 Вазирлар Кенгаши ва тузилмаларида ишлаб чиқилаётган (қабуль қилинаётган) норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларининг қонунчиликка мувофиқлигини таъминлаш, шунингдек, давлат органи ва ташкилотининг қонун ижодкорлиги фаолиятида иштирок етиш, қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифларни тайёрлаш масалаларида унинг тузилмалари ишини мувофиқлаштириш соҳасида:
а) Вазирлар Кенгаши ва тузилмалари норма ижодкорлиги фаолиятининг жорий ва истиқболли режаларини ишлаб чиқади ёки уларнинг ишлаб чиқилишида, амалга оширилиши ва бажарилишини назорат қилишда иштирок етади;
б) Вазирлар Кенгаши ва тузилмалари ваколатига кирадиган масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади ёхуд ишлаб чиқишда иштирок етади;
в) експертизадан ўтказиш ёки келишиш учун тақдим етилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини мустақиль ёки бошқа тузилмалар билан биргаликда ҳуқуқий експертизадан ўтказади, уларнинг қонунчиликка, қонунчилик техникаси қоидаларига, ҳавола қилувчи нормалар қўлланилишининг асослилиги ва мақсадга мувофиқлиги, шунингдек, уларда коррупцияга сабаб бўладиган омилларнинг мавжуд емаслиги юзасидан ҳуқуқий хулосалар тайёрлайди;
г) норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари бўйича е`тироз ва таклифлар бўлмаса, уларга виза қўяди;
Юридик хизмат раҳбари қабуль қилинаётган ҳуқуқий-норматив ҳужжатларни белгиланган тартибда ўрганиб чиққан ҳолда деган сўзларда тагига виза қўяди.
е) тизимли равишда давлат органи ва ташкилотининг тегишли соҳа фаолиятидаги амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг уларда коррупцияга сабаб бўладиган омилларни аниқлашга қаратилган таҳлилини ўтказади;
д) давлат органи ва ташкилоти фаолияти соҳасида давлат бошқарувини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқишда иштирок етади;
ж) давлат органи ва ташкилотига келиб тушган ва ўзи томонидан чиқарилган ҳужжатлар, шу жумладан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тизимлаштирилган ҳисобини белгиланган талабларга мувофиқ юритади, уларнинг сақланишини ва назорат ҳолатида бўлишини таъминлайди;
з) Вазирлар Кенгашининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар фондини тўлдириш, шу жумладан фондни кодекслар, қонунлар, шарҳлар, ахборотномалар ва бошқа ҳуқуқий нашрлар билан бутлаш чораларини кўради, давлат органи ва ташкилоти раҳбариятига ҳуқуқий нашрларга обуна бўлиш ҳақида таклифлар киритади;
и) Вазирлар Кенгашининг ҳуқуқий ишларига методик ёрдам кўрсатади, юридик хизмат фаолияти йўналишлари бўйича тавсияномалар ва кўрсатмаларни ишлаб чиқади;
к) Вазирлар Кенгаши ходимларининг ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларга қабуль қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун ва аҳамиятини, шу жумладан замонавий ахборот-коммуникация технологиялари орқали етказиш соҳасида:
л) Раҳбариятга қонунчилик масалалари бўйича таҳлилий материаллар тайёрлайди;
м) Вазирлар Кенгаши ва тизимига кирадиган тузилмалар ходимларининг ҳуқуқий билимларини ошириш тадбирларини ташкиль етиш тўғрисида таклифлар киритади, ушбу тадбирларни ўтказишни ташкиллаштиради ва иштирок етади;
8. Вазирлар Кенгаши фаолиятига тегишли қонунчиликни тарғиб қилиш ишларини амалга оширади;
а) Мунтазам равишда Вазирлар Кенгаши веб-сайтига Вазирлар Кенгаши томонидан қабуль қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг мазмун ва аҳамияти тўғрисида маълумотлар киритиб боради;
б) Вазирлар Кенгаши ходимларининг мурожаатлари бўйича уларга давлат органи ва ташкилоти фаолиятига тегишли ҳуқуқий ҳужжатларни топишга кўмаклашади, зарур ҳолларда уларнинг қоидалари бўйича тушунтиришлар беради;
в) қонунчиликка киритилган ўзгартиришлар ҳақидаги маълумотларни, суд амалиётини, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг ҳуқуқий ишларга тааллуқли кўрсатмаларини давлат органи ва ташкилоти тизимига кирадиган тузилмаларга етказади;
г) Вазирлар Кенгашида қонунчиликка киритилган ўзгартиришлар ва қўшимчалар ҳақидаги маълумотларни, суд амалиётини, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг ҳуқуқий ишларга тааллуқли кўрсатмалари йиғилган (жамланган) алоҳида махсус картотекани юритади;
9. Вазирлар Кенгашининг шартномавий-ҳуқуқий ва талабнома-даъво ишларини юритиш, мулкий ва бошқа манфаатларини ишончли ҳимоя қилинишини таъминлаш соҳасида:
а) давлат органлари ва ташкилотлари, шунингдек, фуқаролар билан низолар вужудга келганда, мустақиль ёки бошқа таркибий тузилмалар билан биргаликда уларни судгача ҳаль етиш чораларини кўради;
б) бошқа тузилмалар билан биргаликда давлат органи ва ташкилоти томонидан шартномаларни тайёрлаш ва тузиш ишларида иштирок етади, уларнинг қонунчиликка мувофиқлигини текширади ҳамда шартномалар лойиҳаларига, агар е`тироз ва таклифлар бўлмаса, виза қўяди. Бунда Юридик хизмат раҳбари қабуль қилинаётган ҳуқуқий-норматив ҳужжатларни белгиланган тартибда ўрганиб чиққан ҳолда деган сўзларда тагига виза қўяди;
в) шартномаларни тузиш, бажариш, ўзгартириш ва бекор қилишнинг белгиланган тартибига риоя етилишини таъминлайди ва назорат қилади;
г) тузилган шартномаларни зарур даражада бажариш бўйича таклифлар киритади, шартномавий муносабатларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқишда иштирок етади;
д) Вазирлар Кенгашининг манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича талабномалар тайёрлашда ва давлат органи ва ташкилотига нисбатан билдирилган талабномаларни кўриб чиқишда иштирок етади, давлат органи ва ташкилотида талабномалар билдириш ва уларни кўриб чиқиш тартибига риоя етилишини таъминлайди ва назорат қилади;
е) шартномавий муносабатлардан келиб чиқадиган низолар юзасидан даъво ишларини олиб боради;
ж) Вазирлар Кенгаши мулкий ва бошқа манфаатларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш учун зарур бўлган ҳужжатларни тайёрлашда ҳамда белгиланган тартибда суд мажлисларида иштирок етади;
з) мулкни сақлаш масалалари бўйича ҳуқуқий тусдаги ҳужжатлар лойиҳаларининг қонун ҳужжатларига мувофиқлигини текширади ва уларни тайёрлашда иштирок етади;
и) Вазирлар Кенгашининг юридик хизмати қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга оширади.
к) Юридик хизмат ва унинг ходимларига ушбу Низомда ёки бошқа қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган функциялар Вазирлар Кенгашининг Раисининг топшириғи билан юклатилиши мумкин.
 
3-боб. Юридик хизматнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
 
10. Юридик хизмат ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга ега:
Вазирлар Кенгашига келиб тушаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан танишиш, хизматда фойдаланиш ва уларнинг тизимлаштирилган ҳисобини юритиш учун биринчи навбатда олиш;
Вазирлар Кенгаши шунингдек, унинг тизимига кирадиган тузилмаларнинг мансабдор шахсларидан юридик хизматга юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун зарур бўлган ҳужжатлар бўйича юридик хизмати бланкасида ёзма равишда мурожаат қилиш ва маълумотларни олиш;
раҳбарият томонидан чақириладиган ҳуқуқий масалаларга тегишли йиғилишлар, кенгашлар ва мажлисларда иштирок етиш;
раҳбарият топшириғига кўра ёки тегишли тузилма раҳбарининг розилиги билан уларнинг ходимларини норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш учун, ҳуқуқий ишларни амалга ошириш билан боғлиқ бошқа тадбирларга жалб қилиш;
қонунчиликка зид бўлган, қонунчилик техникаси талабларига жавоб бермайдиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини ижрочиларига пухта ишлаш учун қайтариш, ўз е`тирозларини асослаган ҳолда, аниқланган камчиликларни бартараф етиш тўғрисида ҳуқуқий хулосалар бериш, раҳбарият топшириғига кўра ёки ўз ташаббуси билан бошқа тузилмалар билан биргаликда ушбу лойиҳаларни пухта ишланишида иштирок етиш;
Вазирлар Кенгаши ва тизимига кирадиган ташкилоти ваколатига кирадиган масалалар бўйича қонун ҳужжатларига риоя қилиниши масалаларини ўрганиш;
Вазирлар Кенгаши ва тизимига кирадиган тузилмаларнинг қонун ҳужжатлари бажарилишини таъминламаётган ёхуд уларни бузаётган раҳбарлари ва ходимларини жавобгарликка тортиш ҳақида раҳбариятга таклифлар киритиш;
Вазирлар Кенгаши ва тизимига кирадиган тузилмаларда ёки давлат органи ва ташкилоти томонидан ўтказиладиган текширишлар, тафтишлар ва хатловларда, шунингдек, уларнинг якунлари бўйича ҳужжатларни кўриб чиқишда иштирок етиш ҳамда аниқланган ҳуқуқбузарликлар юзасидан ҳуқуқий хулосалар бериш;
талабнома-даво тартибида давлат органи ва ташкилоти фойдасига ҳаль қилинган низолар юзасидан ундирилган сумманинг 5 фоизи, бироқ енг кам ойлик иш ҳақининг 50 баробардан кўп бўлмаган миқдорда мукофот олиш.
11. Юридик хизмат қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам ега бўлиши мумкин.

4-боб. Юридик хизматнинг тузилмаси
 
12. Юридик хизматнинг тузилмасига бошлиғи ва бош юрисконсульт киради.
13. Юридик хизмат бошлиғи, бош юрисконсульт лавозимида олий юридик маълумотга ега бўлган шахс ишлаши мумкин.
Юридик хизмати бошлиғи, бош юрисконсульт лавозимига олий юридик маълумотга ва юридик мутахассислик бўйича камида икки йиллик иш стажига ега бўлган шахс тайинланади.
Юридик хизмат бошлиғи, бош юрисконсульт лавозимига Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан келишилган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг қарори билан тайинланади ва озод етилади.
Юридик хизматининг тузилмаси ва ходимларининг чекланган сони Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раёсатининг 2017 йиль 12 январдаги 133-сонли қарори, Вазирлар Кенгашининг 2017 йиль 15 февралдаги 67-сонли қарори билан белгилан.
Вазирлар Кенгашининг Юридик хизмати Низоми Вазирлар Кенгаши Раисининг қарори билан тасдиқланади.
14. Юридик хизмати бошлиғи, бош юрисконсульт функциональ вазифалари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси томонидан тасдиқланади.
 
5-боб. Юридик хизмати фаолиятини ташкиль етиш
 
15. Юридик хизмати ишлари Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси Конституциялари ва бошқа қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқларига, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ва унинг ўринбосарлари топшириқларига, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгашининг қарорлари ва топшириқларига мувофиқ, шунингдек, Вазирлар Кенгашининг иш режалари асосида ташкиль етилади.
16. Юридик хизмати ўз фаолиятини ярим йиллик ва йиллик иш режалари асосида олиб боради.
17. Юридик хизмати ҳар ҳафтада йиғилишлар ўтказилиб, берилган топшириқлар, режаларнинг бажарилишини таъминлайди ва назорат етади, янги ҳафтага мўлжалланган ишлар ва топшириқларни белгилаб олади.
18. Юридик хизмати бошлиғи:
Вазирлар Кенгашининг Раиси ва ўринбосарлари кўрсатмаси ва топшириқларига асосан ишни ташкиль етади;
Хизматга умумий раҳбарлик қилади;
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва еркинликларини амалга оширишга таъсир етадиган давлат органлари ва ташкилотларининг қарорлари юзасидан хулосалар беради;
Вазирлар Кенгашига жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуаль ва Халқ қабулхоналаридан келиб тушган мурожаатларга берилаётган жавоб хатларининг ҳар бири билан шахсан танишиб чиқади ва уларнинг амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқ белгиланган муддатларда ўрганиб чиқилганлигини ва жавоб хатлари расмийлаштирилганлигини ҳуқуқий експертизадан ўтказади ва тасдиқлаб виза қўяди;
мустақиль равишда ёки бошқа тузилмалар билан биргаликда давлат органи ва ташкилотининг буйруқлари, фармойишлари, шартномалари ва юридик тусдаги бошқа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, уларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, уларни ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида таклифлар тайёрлайди;
Вазирлар Кенгаши ва тегишли тузилмаларда ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганади, таҳлиль қилади ва умумлаштиради, уни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлайди ва раҳбариятга киритади;
Вазирлар Кенгашини ва тузилмалари билан биргаликда давлат органи, тегишли тузилмалар ва уларнинг мансабдор шахслари фаолиятида қонунийликнинг бузилиши кўрсатилган аризалар, таклифлар ва шикоятларни кўриб чиқади;
Вазирлар Кенгашини ва тузилмаларида меҳнат ҳақидаги қонунчиликка риоя етилишини таъминлашда, шу жумладан меҳнат муносабатларини тартибга солувчи ҳуқуқий ҳужжатларни (меҳнат шартномаси, жамоа шартномаси, жамоа битими ва бошқаларни) ишлаб чиқишда иштирок етади, ушбу ҳужжатлар лойиҳаларининг қонунчиликка мувофиқлигини текширади ва ҳуқуқий хулоса беради;
Вазирлар Кенгашини ва тузилмаларида ишлаб чиқилаётган (қабуль қилинаётган) норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларининг қонунчиликка мувофиқлиги устидан назоратни олиб бориш, шунингдек, давлат органи ва ташкилотининг қонун ижодкорлиги фаолиятида иштирок етиш, қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифларни тайёрлаш, норма ижодкорлиги фаолиятининг жорий ва истиқболли режаларини ишлаб чиқади ёки уларнинг ишлаб чиқилишида, амалга оширилиши ва бажарилишини назорат қилади;
Вазирлар Кенгаши ва тузилмалари ваколатига кирадиган масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади ёхуд ишлаб чиқишда иштирок етади;
експертизадан ўтказиш ёки келишиш учун тақдим етилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини мустақиль ёки бошқа тузилмалар билан биргаликда ҳуқуқий експертизадан ўтказади, уларнинг қонунчиликка, қонунчилик техникаси қоидаларига, ҳавола қилувчи нормалар қўлланилишининг асослилиги ва мақсадга мувофиқлиги, шунингдек, уларда коррупцияга сабаб бўладиган омилларнинг мавжуд емаслиги юзасидан ҳуқуқий хулосалар тайёрлаш;
Вазирлар Кенгашининг шартномавий-ҳуқуқий ва талабнома-даъво ишларини юритиш, мулкий ва бошқа манфаатларини ишончли ҳимоя қилинишини таъминлашда давлат органлари ва ташкилотлари, шунингдек, фуқаролар билан низолар вужудга келганда, мустақиль ёки бошқа таркибий тузилмалар билан биргаликда уларни судгача ҳаль етиш чораларини кўради;
бошқа тузилмалар билан биргаликда давлат органи ва ташкилоти томонидан шартномаларни тайёрлаш ва тузиш ишларида иштирок етади, уларнинг қонунчиликка мувофиқлигини текширади ҳамда шартномалар лойиҳаларига, агар е`тироз ва таклифлар бўлмаса, виза қўяди. Бунда лойиҳаларга юридик хизмат томонидан давлат органининг бошқа таркибий тузилмаларидан (ходимларидан) кейин виза қўйилади;
шартномаларни тузиш, бажариш, ўзгартириш ва бекор қилишнинг белгиланган тартибига риоя етилишини назорат қилади;
тузилган шартномаларни зарур даражада бажариш бўйича таклифлар киритади, шартномавий муносабатларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқишда иштирок етади;
Вазирлар Кенгашининг манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича талабномалар тайёрлашда ва давлат органи ва ташкилотига нисбатан билдирилган талабномаларни кўриб чиқишда иштирок етади, давлат органи ва ташкилотида талабномалар билдириш ва уларни кўриб чиқиш тартибига риоя етилишини назорат қилади;
шартномавий муносабатлардан келиб чиқадиган низолар юзасидан даъво ишларини олиб боради;
Вазирлар Кенгаши мулкий ва бошқа манфаатларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш учун зарур бўлган ҳужжатларни тайёрлашда ҳамда белгиланган тартибда суд мажлисларида иштирок етади;
мулкни сақлаш масалалари бўйича ҳуқуқий тусдаги ҳужжатлар лойиҳаларининг қонун ҳужжатларига мувофиқлигини текширади ва уларни тайёрлашда иштирок етади;
Вазирлар Кенгаши шунингдек, унинг тизимига кирадиган тузилмаларнинг мансабдор шахсларидан юридик хизматга юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун зарур бўлган ҳужжатлар бўйича юридик хизмати бланкасида ёзма равишда мурожаат қилиш ва маълумотларни олади;
Юридик хизмат раҳбари Амалдаги қонунчиликларга киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимчалар ҳамда берилаётган шарҳлар тўғрисида Вазирлар Кенгашида алоҳида махсус картотека ташкиль етади ва уни шахсан ўзи юритилишини таъминлайди;
Вазирлар Кенгашининг Веб-сайтига Вазирлар Кенгаши томонидан қабуль қилинаётган қарорлар ва фармойишларини електрон шаклда мунтазам киритиб боради;
агар юридик хизмати бошлиғи вақтинчалик бўлмаса, унинг мажбуриятларини бош юрисконсульт вақтинчалик бажаради;
Вазирлар Кенгашининг юридик хизмати қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга оширади.
Бош юрисконсульт:
Вазирлар Кенгашининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар фондини тўлдириш, шу жумладан фондни кодекслар, қонунлар, шарҳлар, ахборотномалар ва бошқа ҳуқуқий нашрлар билан бутлаш чораларини кўради, давлат органи ва ташкилоти раҳбариятига ҳуқуқий нашрларга обуна бўлиш ҳақида таклифлар киритади;
Вазирлар Кенгашининг ҳуқуқий ишларига методик ёрдам кўрсатади, юридик хизмат фаолияти йўналишлари бўйича тавсияномалар ва кўрсатмаларни ишлаб чиқади;
Вазирлар Кенгаши ходимларининг ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларга қабуль қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун ва аҳамиятини, шу жумладан замонавий ахборот-коммуникация технологиялари орқали етказиш соҳасида:
Раҳбариятга қонунчилик масалалари бўйича таҳлилий материаллар тайёрлайди;
Вазирлар Кенгаши ва тизимига кирадиган тузилмалар ходимларининг ҳуқуқий билимларини ошириш тадбирларини ташкиль етиш тўғрисида таклифлар киритади, ушбу тадбирларни ўтказишда иштирок етади;
Вазирлар Кенгаши фаолиятига тегишли қонунчиликни тарғиб қилиш ишларини амалга оширади;
Вазирлар Кенгаши веб-сайтига жойлаштириш мақсадида қабуль қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг мазмун ва аҳамияти тўғрисида маълумотлар киритади;
Вазирлар Кенгаши ходимларининг мурожаатлари бўйича уларга давлат органи ва ташкилоти фаолиятига тегишли ҳуқуқий ҳужжатларни топишга кўмаклашади, зарур ҳолларда уларнинг қоидалари бўйича тушунтиришлар беради;
Вазирлар Кенгашига келиб тушган мурожаатларни ўрганиб чиқиш ва жилдларини юритиш.
Вазирлар Кенгашининг юридик хизмати қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга оширади.