10.07.2020, Пятница

СЕКРЕТАРИАТ ПО ВОПРОСАМ ПРЕДПРИЯТИЕ И ЭКОНОМИКИ

Вазирлар Кенгашининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича котибиятининг функциональ вазифалари тўғрисида

НИЗОМ
 
1-боб. Умумий қоидалар
 
1. Ушбу Низом Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича котибияти (кейинги ўринда котибият деб юритилади) вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, мас`улиятини ҳамда фаолиятини ташкиль етиш тартибини белгилайди.
2. Котибият ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси Конституциясига, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа қонун ҳужжатларига, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг ва Вазирлар Кенгаши Раисларининг ҳужжатларига, шунингдек, ушбу Низомга амаль қилади.
3. Котибият ўз фаолиятини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари раҳбарлигида амалга оширади.
4. Котибият ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажаришда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва уларнинг ўринбосарлари кўрсатмасига асосан Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг тегишли хизматлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари, шунингдек, давлатнинг бошқа органлари ҳамда бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.
 
2-боб. Котибиятнинг вазифалари ва функциялари
 
5. Қуйидагилар котибиятнинг вазифалари ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикасининг Конституциясида, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунида ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунларида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларида, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг ва Вазирлар Кенгашининг қарорлари ва фармойишларида,  белгиланган ваколатлари давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда амалга оширилишини таъминлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланадиган вазифалар, Республика, шаҳар ва туманларни иқтисодий ва тадбиркорлик соҳасининг енг муҳим устувор вазифаларига мувофиқ ҳудудни комплекс ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш. Республика миқёсида ишлаб чиқилган ва тасдиқланган мақсадли дастурларнинг ижросини таъминлаш;
Шаҳар ва туманларнинг макроиқтисодий кўрсаткичларини, шу жумладан, ялпи ҳудудий маҳсулот, саноат, инвестиция, хизмат кўрсатиш, чакана савдо айланмаси, експорт, инфляция, бандлик, маҳаллий бюджетнинг ҳар йилги прогноз параметрларини асосланган ҳолда ишлаб чиқиш ва уни ижросини самарали ташкиль қилиш, дебитор-кредитор қарздорликларни юзага келишини олдини олиш юзасидан тизимли ишларни амалга ошириш ва қарздорликни бартараф қилишнинг самарали усулларини жорий етиш;
иқтисодиёт масалалари бўйича тегишли вазирлик, идоралар, қўмиталар, тижорат банкларининг филиаллари, ҳудудий тузилмалари иш фаолиятини мувофиқлаштириш, аҳолини тадбиркор қилиш мақсадида улар билан тижорат банк филиаллари ўртасида мулоқот ўрнатиш учун ҳар бир хонадонга комплекс банк ва молиявий хизматларни таклиф қилиш орқали имтиёзли кредитлаш дастурларини ишлаб чиқиш ва сўзсиз амалга ошириш;
тармоқ ва ҳудудий бошқарув органлари узвий ҳамкорлигини йўлга қўйиш, иқтисодиётнинг барча тармоқларини, шу жумладан, базавий тармоқларини узвий ривожланиши, бунда туманлар (шаҳар) кесимида ишлаб чиқариш
ва меҳнат ресурсларини оқилона жойлаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун ишлаб чиқаришни модернизациялаш, таркибий ўзгартириш ва диверсификациялашни амалга ошириш, инвестицияларни, шу жумладан тўғридан тўғри хорижий инвестицияларни молиявий маблағ ҳамда замонавий технологиялар шаклида жалб қилиш, корхоналар ўртасида кооперация алоқаларини кенгайтириш;
иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, ҳудуд иқтисодиёти
соҳасини комплекс ривожлантиришнинг асосий дастурларини, шу жумладан, саноат, инвестиция, маҳаллийлаштириш, қишлоқ хўжалигининг барча соҳасини, айниқса пахта толасини ва мева-сабзавотни қайта ишлаш, хизматлар соҳасини ривожлантириш каби мақсадли дастурларни кафолатланган молиявий манбааларини аниқлаган ҳолда туманлар (шаҳар) маҳаллий бюджети параметрлари билан узвий тарзда ишлаб чиқиш ва сўзсиз амалга оширишни таъминлаш;
ҳудудий инвестиция дастурлари амалга оширилишини, республика иқтисодиётини ривожлантиришнинг ўртача ва узоқ муддатли дастурларига киритилган йирик инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга кўмаклашиш;
хусусийлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш ва корхоналарнинг устав капиталларидаги давлат улуши ва активларини хусусий инвесторларга, шу жумладан хорижий инвесторларга сотиш ҳисобига республика иқтисодиётида хусусий мулкнинг даражаси ва ролини ошириш;
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва еркинликларининг кафолатларини таъминлаш, қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантириш, янги корхоналар, шу жумладан, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасида корхоналарни ташкиль етиш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, масалаларни ҳаль етиш орқали маҳаллий бюджетнинг даромад базасини кенгайтириш, республика ва маҳаллий бюджетга тушумлар ҳажмини ошириш ҳисобига маҳаллий бюджет субвенцияси ҳажмини босқичма-босқич қисқартириш ва бартараф етиш;
қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, кўп тармоқли фермер хўжаликларини молиявий қўллаб-қувватлаш, бу соҳани индустриялашган тармоққа айлантириш мақсадида қишлоқ хўжалигининг барча турдаги маҳсулотларини қайта ишлаш ва експорт қилишни кескин кенгайтириш учун махсус дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
ишлаб чиқарилган маҳсулотларни, ҳудудий саноат маҳсулотларини експорт қилиш дастурларини ишлаб чиқиш, дунёдаги нарх кон`юктурасини ўрганиб таҳлиль қилиб бориш ва янги турдаги маҳсулотларни ўзлаштириш ҳамда уларни янги бозорларда експорт қилишини таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
инсон манфаатларини таъминлаш, айниқса қишлоқ жойлардаги аҳолининг ҳаёт даражасини ва сифатини ошириш, янада фаровон ҳаёт кечириши учун пенсия ва нафақалар, реаль даромадларини барқарор ошириш манбааларини яратиш, замонавий банк ва молия инфратузилмасини яратиш ҳисобига нақд пуль тўловларини ўз вақтида амалга оширишнинг янги механизми ва тизимини жорий қилиш;
иқтисодиёт соҳасини янада ривожлантиришга йўналтирилган чора-тадбирларнинг, амалга оширилаётган илмий тадқиқотлар ва технологик ишланмаларнинг даражаси, сифати ва самарадорлигини ошириш, уларнинг натижаларидан амалда кенг фойдаланишни ташкиль етиш;
чакана ва улгуржи савдони, хизматлар кўрсатиш соҳасини ташкиль етиш тизимини такомиллаштириш, савдони ташкиль етиш ва хизматлар кўрсатишнинг янги шакллари ва усулларини кенг жорий етиш, аҳолини исте`моль товарлари
ва хизматлар билан таъминлаш бўйича маркетинг тадқиқотлари юзасидан бозорлар, ярмарка ва кўргазмалар фаолиятини мувофиқлаштириш;
“Ягона дарча” тамойили бўйича тадбиркорлик суб`ектларига давлат хизматлари кўрсатувчи ягона марказларнинг ва давлат хизматлари кўрсатувчи бошқа ваколатли органларнинг фаолиятини, шунингдек, давлат органлари билан тадбиркорлик суб`ектлари ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг бевосита алоқасиз шаклларини жорий етишнинг ҳолатини таҳлиль қилиш;
ишбилармонлик муҳити индикаторларини баҳолаш ва тадбиркорлик суб`ектлари ўртасида ўтказилган сўровлар натижалари асосида тадбиркорлик ва ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирларнинг натижадорлиги тўғрисидаги таҳлилий материалларни тайёрлаш ва кейинчалик уларни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раисига киритиш;
ҳудудда ишбилармонлик муҳитини янада яхшилашга, шунингдек, тадбиркорлик суб`ектларининг ҳуқуқий кафолатларини мустаҳкамлашга ҳамда кичик ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантиришни рағбатлантиришга йўналтирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштиришга доир таклифларни ишлаб чиқиш;
тадбиркорликни ривожлантиришдаги енг муҳим муаммолар бўйича семинарлар ва давра суҳбатларини мунтазам ўтказиш, шунингдек, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирларнинг самарадорлиги тўғрисидаги материалларни оммавий ахборот воситаларида е`лон қилиш йўли билан тадбиркорлик суб`ектлари орасида ахборот ва тушунтириш ишларини ташкиль етиш;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тайёрлаш, сақлаш, дастлабки қайта ишлаш корхоналарини ташкиль етиш ва маҳсулотларни експорт қилиш, шунингдек, қишлоқда ишлаб чиқариш ва бозор инфратузилмаси об`ектларини ривожлантириш чора-тадбирларини амалга ошириш.
6. Котибият ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
соҳага оид топшириқларида юкланган вазифаларни бажариш юзасидан аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;
раҳбарият топшириқлари бўйича тегишли таҳлилий, маълумотнома, статистик материаллар ва таклифларни умумлаштиради ва тайёрлайди;
соҳага оид қабуль қилинадиган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларининг ҳар томонлама иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий експертизадан ўтказилишини таъминлайди;
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ҳамда Вазирлар Кенгаши қарорлари ва фармойишлари бажарилиши юзасидан тизимли назоратни ташкиль етади, уларнинг бажарилишини таъминлаш бўйича ташкилий чора-тадбирларни ва назорат режаларини ишлаб чиқади;
муаммоли масалаларни ҳаль етиш ҳамда республика, шаҳар ва туманлар  шунингдек, иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларини ривожлантиришнинг истиқболли вазифаларини амалга ошириш юзасидан таклифлар ва аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқади;
иқтисодиёт соҳасининг муҳим устувор вазифалари, давлат дастурлари амалга оширилишида ва бажарилиши бўйича тегишли тизимланган маълумотлар базасини шакллантиради ва юритади;
ҳудудларнинг фаоллари йиғилишлари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси ва Вазирлар Кенгаши Раиси ҳамда ўринбосарлари иштирокида ўтказиладиган йиғилишлар ва бошқа тадбирлар ўтказилишини таъминлайди, қабуль қилинган қарорларнинг амалга оширилишини назорат қилади;
Вазирлар Кенгашининг комиссиялари ва бошқа ишчи органлари ишларини ташкиль етади, улар томонидан қабуль қилинган қарорларнинг бажарилишини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;
Вазирлар Кенгашининг минтақани иқтисодий ривожлантиришнинг муҳим ва долзарб масалалари бўйича ҳисоботини ташкиллаштиришда соҳага тааллуқли материалларни тайёрлайди;
Вазирлар Кенгашининг иш режасига котибият йўналиши бўйича масалаларга доир таклифларни киритади;
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ кўриб чиқади;
Вазирлар Кенгашининг фаолияти тўғрисида жамоатчиликни белгиланган тартибда хабардор қилишни ташкиль етади.
Котибият қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам бажаради.
 
3-боб. Котибиятнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
 
7. Котибият ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга ега:
Вазирлар Кенгашида кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлиль қилиш ва ишлаб чиқиш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмаларидан, шаҳар ва туманлар ҳокимликларидан, бошқа ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
зарурат бўлганда, Вазирлар Кенгашида кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш, ахборот ва таҳлилий материалларни, шунингдек, Вазирлар Кенгашининг ҳужжатлари  лойиҳаларини тайёрлаш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари раҳбарлари ва ходимларини таклиф етиш, ушбу мақсадлар учун вақтинчалик експерт гуруҳлари ташкиль етиш;
давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмаларидан, шаҳар ва туманлар ҳокимликларидан, бошқа ташкилотлардан улар томонидан киритилган ҳужжатлари ва қарорлари лойиҳаларини пухта қайта ишлашни белгиланган тартибда талаб қилиш;
ҳудудни иқтисодий ривожлантириш масалаларининг давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари, бошқа ташкилотлар раҳбарлари ва ходимлари иштирокида кўриб чиқилиши  ва муҳокама қилинишини ташкиль етиш;
давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари, бошқа ташкилотлар раҳбарларига тезкорлик билан ҳаль етишни талаб қиладиган ҳамда бошқарув аппаратига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш билан боғлиқ бўлган масалалар бўйича белгиланган тартибда топшириқлар бериш;
давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари, бошқа ташкилотларнинг норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларнинг, Вазирлар Кенгашининг ҳужжатлари ва топшириқлари, унинг ўринбосарлари топшириқлари бажарилиши юзасидан ишларини белгиланган тартибда ўрганиш.
8. Котибиятнинг жавобгарлиги:
соҳага оид топшириқларига мувофиқ таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳалари ҳар томонлама ва ўз вақтида тайёрланиши;
иқтисодий ривожлантириш тенденцияларининг, иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларида иқтисодий ислоҳотлар амалга оширилишининг тизимли мониторинги олиб борилиши, Вазирлар Кенгаши Раисининг кўриб чиқиши ва қарор қабуль қилишини талаб етувчи муаммоли масалаларнинг келиб чиқиш сабаблари ўз вақтида аниқланиши ва таклифлар тайёрланиши;
давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан Вазирлар Кенгашига  киритиладиган таклифлар ва ҳужжатлар сифатли ва ўз вақтида ишлаб чиқилишининг ташкиль етилиши, уларнинг иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий експертизадан ўтказилиши, шунингдек, асосланган хулосалар тайёрланиши;
Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига кўриб чиқиш учун киритиладиган ҳужжатлар ва таклифлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва експертизадан ўтказиш сифати, шунингдек, киритилган лойиҳалар ва қабуль қилинган қарорлар амалга оширилишининг иқтисодий оқибатлари;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 1999 йиль 12 январдаги 12-сонли қарорига мувофиқ ижро интизоми таъминланиши;
Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқларининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқларининг, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг ҳамда Вазирлар Кенгашининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқларининг, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан бажарилиши учун жавоб беради.
 
4-боб. Котибиятнинг тузилмаси
 
9. Котибият тузилмасига котибияти бошлиғи, бош мутахассис, етакчи мутахассис ва 1-тоифали мутахассис киради.
Котибиятнинг тузилмаси Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан тасдиқланади.
10. Котибиятнинг иш-режалари Вазирлар Кенгаши Раиси томонидан тасдиқланадиган Низомга мувофиқ ташкиль етилади.
11. Котибият ўз фаолиятида Вазирлар Кенгаши Раисининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосарига бўйсунади.
12. Котибият бошлиғи ва мутахассислари Вазирлар Кенгашининг қарори билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод етилади.
 
5-боб. Котибият фаолиятини ташкиль етиш
 
13. Котибият ишлари Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияларига, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқларига, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари топшириқларига, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг ҳамда Вазирлар Кенгашининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқларига ва уларнинг ўринбосарларининг топшириқларига мувофиқ, шунингдек, Вазирлар Кенгашининг таркибий бўлинмалар, уларнинг раҳбарлари ва мутахассисларининг иш режалари асосида ташкиль етилади.
Котибият фаолияти Вазирлар Кенгаши Раисининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари фаолиятига тааллуқли топшириқлари, юкланган вазифаларни бажариш бўйича аниқ чора-тадбирларнинг самарали, сифатли ва натижали амалга оширилишини таъминлашга йўналтирилган.
Котибият ўз фаолиятини ярим йиллик ва йиллик иш режалари асосида олиб боради.
Котибиятда ҳар ҳафтада йиғилишлар ўтказилиб, берилган топшириқлар, режаларнинг бажарилиши назорат етилиб, янги ҳафтага мўлжалланган ишлар ва топшириқлар белгилаб олинади.
Котибиятда иш юритилиш, ҳужжатларнинг ўтиши котибият мутахассислари томонидан олиб борилади ҳамда шу ҳақида мунтазам равишда Вазирлар Кенгаши Раисининг Иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосарига маълумот бериб борилади.
14. Котибият бошлиғи:
котибиятга бевосита раҳбарлик қилади ўз мутахассисларнинг ишларини ташкиль қилади ҳамда функцияларнинг бажарилиши юзасидан шахсан жавоб беради;
йиллик ва чораклик иш режаси лойиҳасини ишлаб чиқади ва тасдиқлаш учун Вазирлар Кенгаши Раисига киритади, тасдиқланган иш режага мувофиқ ишларни ташкиль етади;
республиканинг иқтисодий ривожлантириш комплекси таркибига кирувчи вазирликлар, қўмиталар, идоралар, ваколат доирасида тегишли маълумотларни талаб қилади ҳамда муаммоларни ҳаль қилиш юзасидан зарур чораларни кўради;
жисмоний ва юридик шахслардан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг виртуаль қабулхонасига ҳамда ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали келиб тушган мурожаатларни ўрганиб, Қонунда белгиланган муддатларда кўриб чиқади;
Вазирлар Кенгаши Раисининг биринчи ўринбосари топшириғи бўйича вазирликлар, қўмиталар, идоралар, банклар ишларини мувофиқлаштириш бўйича тегишли қарорлар, фармойишлар ва баённомаларини тасдиқлашга киритади;
соҳага оид қарорлари ҳамда фармойишлари ижросини таъминлайди ва котибият ичида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича шахсан жавоб беради;
бюджет ғазначилигининг бажарилиши, фуқароларни давлат пенсия ва ижтимоий нафақалар билан таъминланиши, молиялаштирилиши ва ўз вақтида тўланиши бўйича тегишли ҳужжатларни талаб қилади;
Вазирлар Кенгаши ҳамда бошқа юқори ташкилотлар қарорлари, фармойишлари ва баён қарорларининг бажарилишини назорат қилади;
соҳа масалалари бўйича Вазирлар Кенгаши ва унинг Раёсати мажлисларига маълумот (материал)лар тайёрлаш ишларини ташкиллаштиради;
иқтисодий соҳа муассасаларининг ишларини мувофиқлаштиради;
чакана савдо ва улгуржи савдо ярмаркалари, деҳқон ва буюм бозорлари, тўловли хизматлар, савдони ривожлантириш лойиҳаларини тайёрлайди ва мувофиқлаштиради. Савдо корхоналарининг сонининг дислокация бўйича ташкиль етилиши ва ҳисобга олинишини таъминлайди. Комплекс мажлисларига ушбу масалалар бўйича ҳужжатларни тақдим етади;
савдо базаларининг ишларини, озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотларнинг савдода бўлишини, квоталарнинг ўз вақтида олинишини назорат қилади;
котибият етакчилик қиладиган соҳа масалалари бўйича Вазирлар Кенгашига келиб тушган қарорлар, фармойишлар, хатлар ва ҳужжатларнинг бажарилишини ўз хизмат вазифасида улардан тегишли маълумотларни талаб етади;
Вазирлар Кенгаши ҳузуридаги алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган рухсатнома гувоҳномаларни бериш бўйича махсус комиссия ишларини мувофиқлаштиради;
Вазирлар Кенгаши ва унинг Раёсати мажлисларига маълумот (материал)лар тайёрланишини назорат қилади;
тадбиркорликни жадаль ривожлантиришни таъминлаш, хусусий мулк манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда тадбиркорлик суб`ектларининг қонуний ҳуқуқларини ва кафолатларини таъминлаш юзасидан ҳудудий бошқарув органларининг мас`улиятини ошириш бўйича тизимли ишларни ташкиль етади;
Ишбилармонлик муҳити индикаторларини баҳолаш ва тадбиркорлик суб`ектлари ўртасида ўтказилган сўровлар натижалари асосида тадбиркорлик ва ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирларнинг натижадорлиги тўғрисидаги таҳлилий тайёрланган материалларни Вазирлар Кенгаши раҳбариятига киритади;
тадбиркорликни ривожлантиришдаги енг муҳим муаммолар бўйича семинарлар ва давра суҳбатларини мунтазам ўтказиш, шунингдек, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирларнинг самарадорлиги тўғрисидаги материалларни оммавий ахборот воситаларида е`лон қилиш йўли билан тадбиркорлик суб`ектлари орасида ахборот ва тушунтириш ишларини ташкиль етади.
киритилган таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқишда давлат принципларига қат`ий риоя қилинишини таъминлайди, уларнинг експерт жиҳатидан ишлаб чиқилишини ташкиль қилади ва тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларига виза қўяди. Тегишли ҳужжатлар қабуль қилингандан кейин уларнинг бажарилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлайди;
тасдиқланган тузилмага ва штатлар рўйхатига мувофиқ лавозимга тавсия етилаётган номзодлар, мутахассисларнинг касбий даражасини ва иш малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ва уларга жазо чоралари кўриш бўйича таклифларни пухта ишлаб чиқади ва киритади;
мутахассислар ўртасида вазифалар тақсимотини, шунингдек, бўлинманинг ярим йиллик иш режаси лойиҳасини ишлаб чиқади ва тасдиқлашга киритади, мутахассисларнинг иш режаларини тасдиқлайди;
Вазирлар Кенгаши Раисининг ёки унинг ўринбосари ўтказадиган йиғилишларда, шу жумладан ҳар ҳафталик аппарат йиғилишларида ва комиссиялар мажлисларида, шунингдек, котибиятнинг иш юритиш соҳасига кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган бошқа йиғилишларда қатнашади;
иш юритишни белгиланган тартибда олиб боришни таъминлайди, чиқувчи  хат-хабарларни имзолайди.
15. Котибият бошлиғи, бош мутахассиси, етакчи мутахассиси, И-тоифали мутахассисининг ҳамда тадбиркорлик ва ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш, експортга кўмаклашиш ва қўллаб қувватлаш гуруҳининг гуруҳ раҳбари, бош мутахассиси ва етакчи мутахассисининг функциональ вазифалари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари – иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича комплекси раҳбари томонидан тасдиқланадиган функциональ вазифалар билан бегиланади.