10.07.2020, Пятница

СЕКРЕТАРИАТ ПО ВОПРОСАМ СЕЛЬСКОГО И ВОДНОГО ХОЗЯЙСТВА

Вазирлар Кенгашининг Қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича котибиятининг функциональ вазифалари тўғрисида
НИЗОМ
 

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича котибиятининг (кейинги ўринларда котибият деб аталади) функциональ вазифаларини белгилайди.
2. Котибият Вазирлар Кенгашининг функциональ таркибий бўлинмаси ҳисобланади.
3. Котибият ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси Конституциялари ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг қарорлари ва бошқа ҳужжатларига, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, мазкур Низомга амаль қилади.
4. Котибият ўз фаолиятини Вазирлар Кенгаши Раисининг Қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари раҳбарлигида амалга оширади.
5. Котибият ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажаришда Вазирлар Кенгашининг бошқа таркибий бўлинмалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
 
2-боб. Котибиятнинг вазифалари ва функциялари

6. Қуйидагилар котибиятнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, фермерлик ҳаракатини ривожлантириш ишларини ташкиль етиш ва мувофиқлаштириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини таркибий ўзгартиришни таъминлаш;
деҳқончилик ва агротехнологияларнинг илғор усулларини жорий етиш чора-тадбирларини кўриш, қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига бозор тамойиллари ва механизмлари асосида хизмат кўрсатувчи тармоқлар, бўғинлар ва тузилмаларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш;
сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва улардан фойдаланиш  самарадорлигини ошириш, сувдан фойдаланиш ва сув исте`молининг бозор тамойиллари ва механизмларини жорий етиш, сув хўжалиги об`ектларидан фойдаланиш ишларининг ва суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш тадбирларининг  бажарилишини мувофиқлаштириш;
қишлоқ хўжалигини, сув хўжалигини ва ўрмон хўжалигини ривожлантириш ҳудудий дастурларини ишлаб чиқиш ишларини ташкиль етиш, ушбу соҳаларга ташқи ва маҳаллий инвестицияларни жалб етиш чора-тадбирларини кўриш;
чорвачилик, паррандачилик ва балиқчиликнинг озуқа базасини мустаҳкамлаш, наслчилик ишларини ривожлантириш, ҳайвонларни сун`ий уруғлантириш хизматларини кенгайтириш, зооветеринария хизмати кўрсатиш тармоғини ривожлантириш ишларини ташкиль етиш;
ипакчиликнинг озуқа базасини кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, юқори маҳсулдор тут ипак қуртини  етиштириш, тирик пилла етиштиришни кўпайтириш;
табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва уларнинг сақланиши таъминлаш чора-тадбирларини амалга ошириш, табиатни муҳофаза қилиш фаолиятининг самарадорлигини ошириш;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тайёрлаш, сақлаш, дастлабки қайта ишлаш корхоналарини ташкиль етиш ва маҳсулотларни експорт қилиш, шунингдек, қишлоқда ишлаб чиқариш ва бозор инфратузилмаси об`ектларини ривожлантириш чора-тадбирларини амалга оширади.
7. Котибият ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси Конститутциялари ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, Вазирлар Кенгашининг қарорлари ва топшириқлари билан Котибиятга юкланган вазифаларни бажариш юзасидан аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;
Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг тегишли ҳизматлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг аппарати, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгашининг котибиятга оид топшириқлари бўйича тегишли таҳлилий, маълумотнома, статистик материаллар ва таклифларни умумлаштиради ва тайёрлайди;
Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига кўриб чиқиш учун киритиладиган, шунингдек, Вазирлар Кенгаши Раиси томонидан қабуль қилинадиган тегишли норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлайди;
соҳага оид топшириқларнинг бажарилишини таъминлаш бўйича тегишли ташкилий чора-тадбирларни ва назорат режаларини ишлаб чиқади;
муаммоли масалаларни ҳаль етиш ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, шунингдек, котибиятга тегишли соҳаларни ривожлантиришнинг истиқболли вазифаларини амалга ошириш юзасидан таклифлар ва аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқади ҳамда Вазирлар Кенгаши Раисига ва бевосита Вазирлар Кенгаши Раисининг Қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарига тақдим етади;
давлат дастурлари амалга оширилиши, соҳага оид топшириқлар ижросини таъминлаш бўйича тегишли тизимланган маълумотлар базасини шакллантиради ва юритади;
Вазирлар Кенгаши Раисининг Қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари иштирокида ўтказиладиган йиғилишлар ўтказилишини таъминлайди ва мас`улларни жалб етган ҳолда ишларни мувофиқлаштиради;
Вазирлар Кенгаши Раисининг Қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари котибияти иш режасини ишлаб чиқади ва амалга оширади;
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини амалдаги қонунларга  мувофиқ кўриб чиқади;
Вазирлар Кенгашининг фаолияти тўғрисида жамоатчиликни белгиланган тартибда хабардор қилишни ташкиль етади;
котибиятда ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирларини амалга оширади.
8. Котибият қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам бажаради.

3-боб. Котибиятнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги

9. Котибият ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга ега:
Вазирлар Кенгашининг Раиси ва ўринбосарлари муҳокамасида кўриб чиқиладиган ҳамда котибият ваколатига оид ва тасарруфидаги давлат ва хўжалик бошқаруви идораларидан, шаҳар ва туманлар ҳокимликларидан, мулкчилик шаклидан қат`ий назар, барча хўжалик суб`ектларидан зарур ҳолларда ҳар қандай жамоат ташкилотларидан амалдаги тартиб қонунлар доирасида маълумотлар сўраб олишга;
Давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, туманлар ва шаҳар ҳокимликлари, бошқа ташкилотлар, Вазирлар Кенгашининг тегишли таркибий бўлинмаларига тезкорлик билан ҳаль етишни талаб қиладиган ҳамда котибиятга юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш билан боғлиқ бўлган масалалар бўйича белгиланган тартибда топшириқлар бериш;
давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, туманлар ва шаҳар ҳокимликлари, бошқа ташкилотларда, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши томонидан қабуль қилинган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларнинг бажарилиши юзасидан ишларни белгиланган тартибда ўрганиш;
Қорақалпоғистон Республикасида қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишда, шунингдек, комплекс ваколатига кирувчи барча масалалар бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, ҳокимликлар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар ишини ўрганиш ҳамда уларга амалий ёрдам кўрсатиш.
10.  Котибиятнинг жавобгарлиги:
ўзига юкланган вазифалар ҳамда функцияларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилиши;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгашининг ҳужжатлари ва топшириқларига мувофиқ котибиятга тегишли таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳалари ҳар томонлама ва ўз вақтида тайёрланишига;
давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан Вазирлар Кенгашига, яъни котибиятга юклатилган вазифалар юзасидан киритиладиган таклифлар ва ҳужжатлар сифатли ва ўз вақтида ишлаб чиқилишининг ташкиль етилиши, уларнинг иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий експертизадан ўтказилиши, шунингдек, асосланган хулосалар тайёрланишига;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони, Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгашига кўриб чиқиш учун киритиладиган ҳужжатлар ва таклифлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва експертизадан ўтказиш сифати, шунингдек, киритилган лойиҳалар ва қабуль қилинган қарорлар амалга оширилишининг ижтимоий-иқтисодий оқибатларига;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ижро интизомини мустаҳкамлаш тўғрисида”ги 1999 йиль 12 январдаги 12-сонли қарорига мувофиқ ижро интизоми таъминланишига;
Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари,  фармойишлари ва топшириқлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгашининг қарорлари ва топшириқларининг котибиятга бевосита тегишли давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан бажарилиши ҳолатининг ўз вақтида ўрганилиши учун жавоб беради.

4-боб. Котибиятнинг тузилмаси

11. Котибиятнинг тузилмасига котибият бошлиғи, бош мутахассис ва етакчи мутахассис киради.
Котибиятнинг тузилмаси Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан тасдиқланади.
12. Котибиятнинг фаолияти мазкур Низомга мувофиқ ташкиль етилади.
13. Котибият ўз фаолиятида Вазирлар Кенгаши Раисининг Қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарига бўйсунади.
14. Котибият бошлиғи Вазирлар Кенгаши Раисининг Қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари тақдимномаси бўйича Вазирлар Кенгаши Раисининг қарори билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод етилади.
15. Котибият ва гуруҳ ходимлари Вазирлар Кенгаши Раисининг Қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари тақдимномаси бўйича Вазирлар Кенгаши Раисининг қарори билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод етилади.
16. Котибият низоми Вазирлар Кенгаши Раисининг қарори билан тасдиқланади.

5-боб. Котибият фаолиятини ташкиль етиш

17. Котибият ишлари Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси Конституциялари ва бошқа қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқларига, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ва унинг ўринбосарлари топшириқларига, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгашининг қарорлари ва топшириқларига мувофиқ, шунингдек, Вазирлар Кенгашининг иш режалари асосида ташкиль етилади.
Котибият ўз фаолиятини ярим йиллик ва йиллик иш режалари асосида олиб боради.
18. Котибиятда ҳар ҳафтада йиғилишлар ўтказилиб, берилган топшириқлар, режаларнинг бажарилиши назорат етилиб, янги ҳафтага мўлжалланган ишлар ва топшириқлар белгилаб олинади.
19. Котибиятда иш юритилиши, ҳужжатларнинг ўтиши котибият мутахассислари томонидан олиб борилади ҳамда шу ҳақда мунтазам равишда Вазирлар Кенгаши Раисининг қишлоқ ва сув хўжалиги масасалари бўйича ўринбосарига маълумот бериб борилади.
20. Котибият бошлиғи:
Вазирлар Кенгаши Раисининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарининг кўрсатмаси ва топшириқларига асосан ишни ташкиль етади ва қуйидаги ишларни амалга оширади;
қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, фермерлик ҳаракатини ривожлантириш ишларини ташкиль етиш ва мувофиқлаштириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини таркибий ўзгартиришни таъминлаш;
деҳқончилик ва агротехнологияларнинг илғор усулларини жорий етиш чора-тадбирларини кўриш, қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига бозор тамойиллари ва механизмлари асосида хизмат кўрсатувчи тармоқлар, бўғинлар ва тузилмаларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш;
сув ресурсларидан оқилона  фойдаланиш ва улардан фойдаланиш  самарадорлигини ошириш, сувдан фойдаланиш ва сув исте`молининг бозор тамойиллари ва механизмларини жорий етиш, сув хўжалиги об`ектларидан фойдаланиш ишларининг ва суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш тадбирларининг  бажарилишини мувофиқлаштириш;
қишлоқ хўжалигини, сув хўжалигини ва ўрмон хўжалигини ривожлантириш ҳудудий дастурларини ишлаб чиқиш ишларини ташкиль етиш, ушбу соҳаларга ташқи ва маҳаллий инвестицияларни жалб етиш чора-тадбирларини кўриш;
 чорвачилик, паррандачилик ва балиқчиликнинг озуқа базасини мустаҳкамлаш, наслчилик ишларини ривожлантириш, ҳайвонларни сун`ий уруғлантириш хизматларини кенгайтириш, зооветеринария хизмати кўрсатиш тармоғини ривожлантириш ишларини ташкиль етиш;
ипакчиликнинг озуқа базасини кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, юқори маҳсулдор тут ипак қуртини  етиштириш, тирик  пилла етиштиришни кўпайтириш;
табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва уларнинг сақланишини таъминлаш чора-тадбирларини амалга ошириш, табиатни муҳофаза қилиш фаолиятининг самарадорлигини ошириш;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тайёрлаш, сақлаш, дастлабки қайта ишлаш корхоналарини ташкиль етиш ва маҳсулотларни експорт қилиш, шунингдек, қишлоқда ишлаб чиқариш ва бозор инфратузилмаси об`ектларини ривожлантириш чора-тадбирларини  амалга оширади.
агросаноат комплекси таркибидаги вазирлик ва ташкилотлардан белгиланган вазифалар бўйича тегишли маълумотларни талаб қилади ҳамда Вазирлар Кенгаши даражасида бажарилиши лозим, уларнинг хизмат бобидаги масалаларни бажариш чораларини кўради;
Шунингдек, котибият бошлиғи бевосита котибиятнинг бошқарувини амалга оширади, мутахассисларнинг фаолиятини ташкиллаштиради ва котибиятга юклатилган вазифаларни бажаришда шахсан мас`уль ҳисобланади;
котибият иш режасини шакллантиради ва унинг бажарилиши юзасидан назоратни амалга оширади;
котибиятга юкланган вазифаларни бажаришда котибият ходим(лар)ига ишларни тақсимлайди ва бевосита ижросини назоратга олади;
бошқарув аппаратида амаль қиладиган Йўриқномага асосан, иш юритишнинг олиб борилишини таъминлайди;
ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш бўйича Вазирлар Кенгаши Раисининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари ишларини ташкиль қилади.
Вазирлар Кенгашига киритилган таклифларнинг ҳамда котибият фаолияти соҳасига кирувчи масалалар бўйича Вазирлар Кенгаши Раисининг ҳужжатлари лойиҳалари кўриб чиқилишини таъминлайди, уларнинг експерт жиҳатдан ишлаб чиқилишини, қабуль қилинган ҳужжатларнинг бажарилишини назорат қилади;
тегишли давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан тақдим етилган таклифларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини ҳар томонлама таҳлиль қилади, улар бўйича таҳлилий материалларни ва експерт таклифларини тайёрлайди, шунингдек, уларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда зарур тарзда келишилишини таъминлайди;
материаллар ва ҳужжатлар лойиҳалари тўғрисида белгиланган тартибда Вазирлар Кенгаши Раисининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарига  ахборот беради;
тегишли функциональ масалалар ва ҳужжатлар бўйича тизимлаштирилган маълумотлар базаси шакллантирилиши ва юритилишини, унинг мунтазам равишда янгиланишини ташкиль етади;
Вазирлар Кенгаши Раиси ва Вазирлар Кенгаши Раисининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари томонидан котибиятга юклатилган вазифаларга тааллуқли масалалар юзасидан ўтказиладиган мажлислар, ҳар ҳафтадаги аппарат йиғилишларида ва барча комиссияларда ҳамда котибият соҳасига кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган бошқа йиғилишларда иштирок етади;
агар котибият мудири вақтинчалик бўлмаса, унинг мажбуриятларини бош мутахассис вақтинчалик бажаради;
қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаларини ривожлантириш мақсадида қабуль қилинган Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармон, қарор ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши Раиси қарорлари бажарилишини ташкиль етади;
котибият тасарруфидаги раҳбар лавозимларга амалдаги ва истиқболли кадрлар захирасини шакллантириш юзасидан таклифлар киритади;
захирага киритилган номзодларни тайёрлаб бориш ишларини ташкиль етади;
Вазирлар Кенгаши Раиси ва Вазирлар Кенгаши Раисининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарининг топшириқларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
Котибият мудири қишлоқ хўжалиги комплекси таркибидаги вазирлик, бошқарма ва ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштиради.
21. Бош мутахассис:
Вазирлар Кенгаши Раисининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари ва котибият бошлиғининг кўрсатмаси ва топшириқларига асосан ишни ташкиль етади ва қуйидаги ишларни амалга оширади:
Котибият бошлиғи бўлмаган даврида унинг вазифасини бажаради.
Қорақалпоғистон Республикасида Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги корхоналарида сув хўжалиги об`ектларини қабуль етиб олиш бўйича давлат қабуль қилиш комиссияси;
Вазирлар Кенгаши ҳузуридаги Ороль ва Оролбўйи муаммолари бўйича Кенгаши ишларини мувофиқлаштиради.
юқоридаги кўрсатилган Кенгаш ва комиссиялар йиғилиши баёнларини тайёрлаб, тасдиқлатиб, тегишли корхоналарга етказади ва бажарилишини назорат қилади;
ирригация-мелиорация чора-тадбирларининг, сув хўжалиги об`ектларидаги қурилиш ишларини таҳлиль қилиб боради;
юқори идоралардан келган ҳужжатларнинг бажарилишини назорат қилади, ўзи етакчилик етадиган соҳа масалалари бўйича Вазирлар Кенгашига келиб тушган қарор, фармойиш, хатлар ва бошқа ҳужжатларнинг бажарилишини таъминлайди;
республикамизнинг сув хўжалиги, сув хўжалиги қурилиши  ва екологик масалалари бўйича бажарилиши зарур ишларни назорат қилади ҳамда Вазирлар Кенгаши Раисига ҳар ойнинг, чоракнинг якуни бўйича тегишли маълумотларни тайёрлаб таклиф киритади;
Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги Кенгаши, “Мелиорация” дастури ва чет еллар билан ҳамкорликда ишлаш лойиҳаларини амалга ошириш;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ижро интизомини мустаҳкамлаш тўғрисида”ги 1999 йиль 12 январдаги 12-сонли қарорига мувофиқ ижро интизомини таъминлайди.
Агросаноат комплекси таркибидаги вазирликлардан, ташкилотлардан ва корхоналардан котибиятга тегишли корреспонденцияларнинг кириш ва чиқиш ишларини назорат қилади.
22. етакчи мутахассис:
Вазирлар Кенгаши Раисининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари ва котибият бошлиғининг кўрсатмаси ва топшириқларига асосан ишни ташкиль етади ва қуйидаги ишларни амалга оширади:
фермер хўжаликлари ҳисоб-китоби, дебитор-кредитор қарзларга мониторинг юритади, статистик ҳисоботлар олинишига амалий ёрдам кўрсатиб, Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосарига тегишли маълумотлар тайёрлайди;
ўз хизмат вазифаси доирасида улардан маълумотларни талаб етади;
Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосарларининг ҳамда котибият бошлиғининг топшириғи бўйича юқорида кўрсатилган вазирликлар ва ташкилотлар ишларини олиб бориш бўйича тегишли қарорлар, фармойишлар лойиҳалари ва таклифларини тайёрлайди;
ҳар чорак якуни бўйича котибиятга тегишли вазирликлар, ташкилотлар ва бошқа корхоналардан зарур маълумотларини талаб етади, йиғилишга чақиради ва Вазирлар Кенгаши мажлисига тегишли баённомаларни тайёрлайди;
фермер, томорқа участкаларида мева-сабзавот, полиз, картошка ва узум етиштириш дастурларининг бажарилишини, агрофирмалар, захирага қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ғамлаш, Шимолий-Ғарбий ҳарбий округига шартнома асосида маҳсулот етказиб бериш ишларини мувофиқлаштиради;
мева, сабзавот, полиз, картошка ва узум етиштириш агротехникасини назорат қилиш, танлов ўтказиб, тегишли маълумотларни котибиятга тақдим етади, тегишли вазирлик, ташкилотлар ва бошқа корхоналардан олинган зарур маълумотларни таҳлиль қилиб, Вазирлар Кенгаши йиғилишига тайёрлайди.