23.11.2019, Суббота

СЕКРЕТАРИАТ ПО ВОПРОСАМ ИНВЕСТИЦИИ И ВНЕШНЕЙ ТОРГОВЛИ, ИННОВАЦИИ, СОДЕЙСТВИЯ ПРИВАТИЗИРОВАННЫМ ПРЕДПРИЯТИЯМ

Инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича котибиятининг функционал вазифалари тўғрисида

Н И З О М

 

1-боб. Умумий қоидалар

 

1. Ушбу Низом Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича котибияти (кейинги ўринда котибият деб юритилади) вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, масъулиятини ҳамда фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.

2. Котибият ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси Конституциясига, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа қонун ҳужжатларига, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг ва Вазирлар Кенгаши Раисларининг ҳужжатларига, шунингдек, ушбу Низомга амал қилади.

3. Котибият ўз фаолиятини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари раҳбарлигида амалга оширади.

4. Котибият ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажаришда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва уларнинг ўринбосарлари кўрсатмасига асосан Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг тегишли хизматлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари, шунингдек, давлатнинг бошқа органлари ҳамда бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда ишлайди.

 

2-боб. Котибиятнинг вазифалари ва функциялари

 

5. Қуйидагилар котибиятнинг вазифалари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикасининг Конституциясида, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунида ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунларида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларида, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг ва Вазирлар Кенгашининг қарорлари ва фармойишларида,  белгиланган ваколатлари давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда амалга оширилишини таъминлаш;

Котибиятга таълуқли яъни қабул қилинган ҳуқуқий-норматив ҳужжатларда белгиланган инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳамда туризм соҳасининг энг муҳим устувор вазифаларига мувофиқ комплексни ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

тасарруфидаги котибият ва соҳага оид тегишли ташкилот ҳамда муассасаларда ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари ижросини назорат қилиш, иш юритиш ва назоратни ташкил этиш бўйича меъёрий ҳужжатлари талаблари асосида ишни ташкил этиш ва ижро интизомини мустаҳкамлаш;

республика миқёсида ишлаб чиқилган ва тасдиқланган мақсадли дастурларнинг ижросини таъминлаш;

иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, ҳудуд иқтисодиёти
соҳасини комплекс ривожлантиришнинг асосий дастурларини, шу жумладан инвестиция, инновация, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳамда туризм соҳасини ривождантириш каби мақсадли дастурларни амалга оширишни таъминлаш;

хорижий инвестицияларни жалб этиш, иқтисодиёт тармоқларига инвестициялар ҳажмини кенгайтиришни рағбатлантиришга қаратилган ягона давлат инвестицион сиёсатини шакллантириш ва амалга ошириш ишларида қатнашиш, ҳудудда инвестицион иқлимини янада такомиллаштириш, чет эл капитали иштирокидаги корхоналарнинг ривожланишини қўллаб-қувватлаш;

чет эл инвестицияларини жалб қилишнинг асосий йўналишларини белгилаш ва амалга татбиқ этишда, шунингдек халқаро молия институтлари ва чет эл инвесторлари билан инвестициявий ҳамкорликни амалга оширишда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик ваколатхоналари ва Ўзбекистон Республикасининг халқаро ташкилотлардаги доимий вакилларининг савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчилари билан кенг фаолиятни йўлга қўйиш;

хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва қулай инвестицион шароит яратишга кўмаклашиш, инвестицион лойиҳаларнинг мониторинг ишларини олиб бориш, хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ташкил этишда ва самарали фаолият олиб боришда кўмаклашиш;

Ўзбекистон Республикасида ва чет элларда хорижий инвесторларга мамлакатнинг иқтисодий ва инвестициявий салоҳияти ҳақида кенг ахборот (каталог, брошюра, флаэр, видиоролик) бериш мақсадида халқаро конференциялар, семинарлар, инвестиция форумларини ташкил этиш ва қатнашиш  орқали ўзаро манфаатли яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш;

янги корхоналар, шу жумладан, қушма корхона ва чет-эл соҳасида корхоналарни ташкил этиш, республика ва маҳаллий бюджетга тушумлар ҳажмини ошириш ҳисобига маҳаллий бюджет субвенцияси ҳажмини босқичма-босқич қисқартириш ва бартараф этишни ташкиллаштириш;

мазкур жараёнларда қатнишиш истагида бўлган тадбиркорлик субъектларининг хорижий давлатларга мақсадли сафарлар (юқори даражадаги расмий делегациялар, халқаро кўргазма, бизнес форум ва бошқалар) уюштирилишини ташкил қилиш;

ҳар йилги ҳудудий ва минтақавий инвестиция дастурларини, шу жумладан хорижий инвестициялар иштирокидаги лойиҳалар қисми бўйича шакллантириш ва мониторинг қилишда иштирок этиш;

ҳудудий инвестиция дастурлари амалга оширилишини, республика иқтисодиётини ривожлантиришнинг ўртача ва узоқ муддатли дастурларига киритилган йирик инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга кўмаклашиш;

саноат соҳасидаги инвестиция датурлари, ҳудудларни ижтимоий- иқтисодий ривожлантириш комплекс дастурлари, ишлаб чиқариш, транспорт ва алоқа, ижтимоий инфратузилмаларини ривожлантириш комплекс дастурлари билан бирга чет-эл инвестицияларини, авваламбор тўғридан-тўғри кредитларни жалб қилиш ва молиявий-техник ёрдам кўрсатиш;

давлат органлари ва ташкилотларида инновацион фаолиятни такомиллаштириш бўйича таклифларни йиғади ва умумлаштиради;

илғор технологияларни биринчи даражада жорий этишни талаб қиладиган тегишли тармоқ ва соҳаларни ривожлантиришнинг асосий йўналишларини белгилайди;

ҳудудий иқтисодиётни модернизация қила оладиган илмий, лойиҳа ва илмий-технологик ташкилотлари тизимини ривожлантириш, шунингдек, истиқболда илмий-техник салоҳиятни шакллантириш бўйича дастурларни ишлаб чиқади;

иқтисодиётнинг энергия ва ресурс сарфи ҳажмини қисқартириш, энергия тежайдиган технологияларни ишлаб чиқаришга кенг жорий этиш, муқобил энергия манбаларидан фойдаланишни кенгайтириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқади;

6. Котибият ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

Котибиятга таълуқли вазифаларни бажариш юзасидан аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;

раҳбарият топшириқлари бўйича тегишли таҳлилий, маълумотнома, статистик материаллар ва таклифларни умумлаштиради ва тайёрлашни ташкиллаштириади;

Котибиятга таълуқли норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларининг ҳар томонлама иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказилишини таъминлайди;

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ҳамда Вазирлар Кенгаши қарорлари ва фармойишлари бажарилиши юзасидан тизимли назоратни ташкил этади, уларнинг бажарилишини таъминлаш бўйича ташкилий чора-тадбирларни ва назорат режаларини ишлаб чиқишни ташкиллаштириш;

муаммоли масалаларни ҳал этиш ҳамда республика, шаҳар ва туманлар  шунингдек, иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларини ривожлантиришнинг истиқболли вазифаларини амалга ошириш юзасидан таклифлар ва аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқишни ташкиллаштириш;

иқтисодиёт соҳасининг муҳим устувор вазифалари ва бажарилиши бўйича тегишли тизимланган маълумотлар базасини шакллантириш ва юритишни ташкилаштириш;

ҳудудларнинг фаоллари йиғилишлари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси ва Вазирлар Кенгаши Раиси ҳамда ўринбосарлари иштирокида ўтказиладиган йиғилишлар ва бошқа тадбирлар ўтказилишини таъминлайди, қабул қилинган қарорларнинг амалга оширилишини назорат қилиш чораларин кўриш;

Вазирлар Кенгашининг комиссиялари ва бошқа ишчи органлари ишларини ташкил этади, улар томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини мувофиқлаштиради ва назорат қилиш чораларин ташкиллаштириш;

Вазирлар Кенгашининг минтақани иқтисодий ривожлантиришнинг муҳим ва долзарб масалалари бўйича ҳисоботини ташкиллаштиришда соҳага тааллуқли материалларни тайёрлайди;

Вазирлар Кенгашининг иш режасига котибият йўналиши бўйича масалаларга доир таклифларни киритади;

Вазирлар Кенгашининг фаолияти тўғрисида жамоатчиликни белгиланган тартибда хабардор қилишни ташкил этади.

Котибиятга таълуқли қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам бажаради.

 

3-боб. Котибиятнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги

 

7. Котибият ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Вазирлар Кенгашида кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва ишлаб чиқиш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмаларидан, шаҳар ва туманлар ҳокимликларидан, бошқа ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмаларидан, шаҳар ва туманлар ҳокимликларидан, бошқа ташкилотлардан улар томонидан киритилган ҳужжатлари ва қарорлари лойиҳаларини пухта қайта ишлашни белгиланган тартибда талаб қилиш;

ҳудудни иқтисодий ривожлантириш масалаларининг давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари, бошқа ташкилотлар раҳбарлари ва ходимлари иштирокида кўриб чиқилиши  ва муҳокама қилинишини ташкил этиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари, бошқа ташкилотлар раҳбарларига тезкорлик билан ҳал этишни талаб қиладиган ҳамда бошқарув аппаратига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш билан боғлиқ бўлган масалалар бўйича белгиланган тартибда топшириқлар бериш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари, бошқа ташкилотларнинг норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларнинг, Вазирлар Кенгашининг ҳужжатлари ва топшириқлари, унинг ўринбосарлари топшириқлари бажарилиши юзасидан ишларини белгиланган тартибда ўрганиш.

8. Котибиятнинг жавобгарлиги:

Котибият таълуқли топшириқларига мувофиқ таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳалари ҳар томонлама ва ўз вақтида тайёрланиши;

иқтисодий ривожлантириш тенденцияларининг, иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларида иқтисодий ислоҳотлар амалга оширилиши муаммоли масалаларнинг келиб чиқиш сабаблари ва таклифлар тайёрланиши;

давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан Вазирлар Кенгашига  киритиладиган таклифлар ва ҳужжатларни ўрганиб чиқилишини ташкил этилиши;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига кўриб чиқиш учун киритиладиган ҳужжатлар ва таклифлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 1999 йил 12 январдаги 12-сонли қарорига мувофиқ ижро интизоми таъминланиши;

Котибиятга таълуқли масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқларининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқларининг, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг ҳамда Вазирлар Кенгашининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқларининг, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан бажарилишини ташкиллаштиради.

 

4-боб. Котибиятнинг тузилмаси

 

9. Котибият тузилмасига котибияти бошлиғи, бош мутахассис ҳамда етакчи мутахассис киради.

Котибиятнинг тузилмаси Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан тасдиқланади.

10. Котибиятнинг иш-режалари Вазирлар Кенгаши Раиси томонидан тасдиқланадиган Низомга мувофиқ ташкил этилади.

11. Котибият ўз фаолиятида Вазирлар Кенгаши Раисининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарига бўйсунади.

12. Котибият бошлиғи ва мутахассислари Вазирлар Кенгаши Раиси томонидан тасдиқланади.

 

5-боб. Котибият фаолиятини ташкил этиш

 

13. Котибият ишлари Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияларига, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқларига, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари топшириқларига, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг ҳамда Вазирлар Кенгашининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқларига ва уларнинг ўринбосарларининг топшириқларига мувофиқ, шунингдек, Вазирлар Кенгашининг таркибий бўлинмалар, уларнинг раҳбарлари ва мутахассисларининг иш режалари асосида ташкил этилади.

Котибият фаолияти Вазирлар Кенгаши Раисининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари фаолиятига тааллуқли топшириқлари, юкланган вазифаларни бажариш бўйича аниқ чора-тадбирларнинг самарали, сифатли ва натижали амалга оширилишини таъминлашга йўналтирилган.

Котибият ўз фаолиятини ярим йиллик ва йиллик иш режалари асосида олиб боради.

Котибиятда ҳар ҳафтада йиғилишлар ўтказилиб, берилган топшириқлар, режаларнинг бажарилиши назорат этилиб, янги ҳафтага мўлжалланган ишлар ва топшириқлар белгилаб олинади.

Котибиятда иш юритилиш, ҳужжатларнинг ўтиши котибият мутахассислари томонидан олиб борилади ҳамда шу ҳақида мунтазам равишда Вазирлар Кенгаши Раисининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарига маълумот бериб борилади.

 

14. Котибият бошлиғи:

 

котибиятга бевосита раҳбарлик қилади ўз мутахассисларнинг ишларини ташкил қилади ҳамда функцияларнинг бажарилиши юзасидан шахсан жавоб беради;

йиллик ва чораклик иш режаси лойиҳасини ишлаб чиқади ва тасдиқлаш учун Вазирлар Кенгаши Раисига киритади, тасдиқланган иш режага мувофиқ ишларни ташкил этади;

республиканинг иқтисодий ривожлантириш комплекси таркибига кирувчи вазирликлар, қўмиталар, идоралар, ваколат доирасида тегишли маълумотларни талаб қилади ҳамда муаммоларни ҳал қилиш юзасидан зарур чораларни кўради;

жисмоний ва юридик шахслардан жумладан, ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали келиб тушган мурожаатларни ўрганиб, Қонунда белгиланган муддатларда кўриб чиқади;

Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари топшириғи бўйича вазирликлар, қўмиталар, идоралар, банклар ишларини мувофиқлаштириш бўйича тегишли қарорлар, фармойишлар ва баённомаларини тасдиқлашга киритади;

Котибиятга таълуқли қарорлари ҳамда фармойишлари ижросини таъминлайди ва котибият ичида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича жавоб беради;

Вазирлар Кенгаши ҳамда бошқа юқори ташкилотлар қарорлари, фармойишлари ва баён қарорларининг бажарилишини назорат қилишни ташкиллаштириш;

Котибиятга таълуқли масалалари бўйича Вазирлар Кенгаши ва унинг Раёсати мажлисларига маълумот (материал)лар тайёрлаш ишларини ташкиллаштиради;

иқтисодий соҳа муассасаларининг ишларини мувофиқлаштиради;

котибият етакчилик қиладиган соҳа масалалари бўйича Вазирлар Кенгашига келиб тушган қарорлар, фармойишлар, хатлар ва ҳужжатларнинг бажарилишини ўз хизмат вазифасида улардан тегишли маълумотларни талаб этади;

Вазирлар Кенгаши ва унинг Раёсати мажлисларига маълумот (материал)лар тайёрланишини назорат қилади;

Инвестицион фаолиятни жадал ривожлантиришни таъминлаш, хусусий мулк манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда инвесторларининг қонуний ҳуқуқларини ва кафолатларини таъминлаш юзасидан ҳудудий бошқарув органларининг масъулиятини ошириш бўйича тизимли ишларни ташкиллаштиради;

киритилган таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқишда давлат принципларига қатъий риоя қилинишини таъминлайди, уларнинг эксперт жиҳатидан ишлаб чиқилишини ташкил қилади ва тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларига виза қўяди. Тегишли ҳужжатлар қабул қилингандан кейин уларнинг бажарилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлайди;

тасдиқланган тузилмага ва штатлар рўйхатига мувофиқ лавозимга тавсия этилаётган номзодлар, мутахассисларнинг касбий даражасини ва иш малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ва уларга жазо чоралари кўриш бўйича таклифларни пухта ишлаб чиқади ва киритади;

мутахассислар ўртасида вазифалар тақсимотини, шунингдек, бўлинманинг ярим йиллик иш режаси лойиҳасини ишлаб чиқади ва тасдиқлашга киритади, мутахассисларнинг иш режаларини ишлаб чиқиб Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосарига киритади;

Вазирлар Кенгаши Раисининг ёки унинг ўринбосари ўтказадиган йиғилишларда, шу жумладан ҳар ҳафталик аппарат йиғилишларида ва комиссиялар мажлисларида, шунингдек, котибиятнинг иш юритиш соҳасига кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган бошқа йиғилишларда қатнашади;

иш юритишни белгиланган тартибда олиб боришни таъминлайди, чиқувчи  хат-хабарларни имзолайди.

15. Котибият бошлиғи, бош мутахассиси, етакчи мутахассисининг  функционал вазифалари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари – инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича комплекси раҳбари томонидан тасдиқланадиган функционал вазифалар билан бегиланади.