28.03.2024, Четверг

ИНФОРМАЦИОННО-АНАЛИТИЧЕСКОЕ УПРАВЛЕНИЕ

Ахборот-таҳлил бошқармасининг функциональвазифалари тўғрисида

Н И З О М

 

1-боб. Умумий қоидалар

 

1. Ушбу Низом Вазирлар Кенгашининг Ахборот-таҳлильбошқармасининг функциональвазифаларини белгилайди.

2. Ахборот-таҳлильбошқармаси (кейинги ўринларда бошқарма деб аталади) Вазирлар Кенгашининг функционал таркибий бўлинмаси ҳисобланади.

3. Бошқарма ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси Конституциялари ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг қарорлари ва бошқа ҳужжатларига, Вазирлар Кенгашининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, мазкур Низомга амал қилади.

4. Бошқарма фаолияти амалга оширилаётган ислоҳотларининг ахборот-таҳлил таъминотини таъминлашга, иқтисодиёт идоралари ва соҳа бошқарув органларининг иқтисодий, тармоқ ва ҳудудий ривожлантириш дастурлари стратегиясини ишлаб чиқишдаги ахборот-таҳлилий ва истиқбольфаолиятини мувофиқлаштиришга, қисқа муддатли даврда иқтисодий ва ижтимоий сиёсат самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар ҳамда ўрта муддатли ва узоқ муддатли даврларда иқтисодий ислоҳотлар стратегиясининг вариантлари бўйича таҳлиллар о`тказишда фаольиштирок етишга йўналтирилган.

 

2-боб. Бошқарманинг вазифалари ва функциялари

 

5. Қуйидагилар бошқарманинг асосий вазифалари ҳисобланади:

иқтисодий ислоҳотларнинг амалга оширилишини ва ижтимоий-иқтисодий вазиятнинг барча йўналишлар бўйича микро даражада, шунингдек, соҳалар ва ҳудудлар бўйича шу жумладан шаҳар ва туманлардаги ижро етувчи ҳокимият органларининг ахборот-таҳлилий ва истиқбол фаолиятини мувофиқлаштириш асосида тизимли ва комплекс ўрганишни ташкил этиш;

иқтисодий ҳолат ва ижтимоий вазиятларни таҳлильқилиш, маълумотларнинг тегишли базаларини яратиш, иқтисодиётнинг сифат жиҳатидан ўзгаришларини ва унинг ривожланиш тенденцияларини баҳолаш;

иқтисодий ва ижтимоий вазият, иқтисодий ислоҳотларнинг тармоқлар ва ҳудудлар бўйича бориши, хусусийлаштириш, таркибий ва институциональ қайта ўзгартиришлар масалалари бо`йича таҳлилий материаллар тайёрлаш;

Қорақалпоғистон Республикаси вазирликлар ва бошқармалари, шаҳар ва туманлар ҳокимликларининг иқтисодий ислоҳотларнинг боришини таҳлильқилиш ва иқтисодиёт соҳалари секторлари ҳамда ҳудудларни ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш масалаларидаги фаолиятини мувофиқлаштириш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, маҳаллий ижро етувчи ҳокимият органлари томонидан тайёрланадиган енг муҳим ва ижтимоий муаммолар бо`йича мақсадли дастурлар ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши қарорлари, фармойишлари лойиҳаларини тайёрлашда ёрдам кўрсатиш;

бошқармага таллуқли ҳудудлар ва соҳаларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар амалга оширилишини ташкильетиш;

Вазирлар Маҳкамасининг «Йиғма ахборот таҳлильдепартаменти» томонидан ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш мақсадида ишлаб чиқиладиган комплекс дастурларини тайёрлашда фаольиштирок етиш;

соҳалар ва ҳудудлар бўйича ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар боришини комплекс таҳлильқилиш, умумлаштириш ва мунтазам равишда Вазирлар Маҳкамасига ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисига ахборот бериш;

Бошқармага таалуқли Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг қарорлари ва бошқа ҳужжатлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг қарорлари ва фармойишлари, давлат дастурлар ижроси таъминланишида бевосита иштирок етиш;

шаҳар ва туманлар ҳокимликларининг тегишли хизматларига ижтимоий-иқтисодий ривожланиш масалаларига доир бўлган йўналишларда маслаҳатлар бериш, уларга амалий ёрдам кўрсатиш;

шаҳар ва туманлар ҳокимликларининг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш доирасидаги ишларининг аҳволини ўрганиш, таҳлил қилиш, уларни жадаллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;

шаҳар ва туманлар ҳокимликлари тегишли корхона ва ташкилотлардан зарурий ма`лумотларни олиш, чорак, ярим йилик, туққиз ойлик ва йиллик  йиғилишлари материаллар тайёрлаш, йиғилишларни ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ барча тадбир ва таҳлилларни ишлаб чиқиш, таҳлильқилиш ва кўриб чиқиш учун Вазирлар Кенгаши Раисига таклифлар киритиш;

ҳокимлик соати йиғилиши кун тартиби йиғилиши ўтказилишида зарур материалларни тайёрлаш ва унда бевосита фаол иштирок етиш;

оммавий ахборот воситаларида ёритиш мақсадида, ахборот-таҳлилий материалларини тайёрлаш ва унда фаол ишторок етади.

 

3-боб. Бошқарманинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги

 

6. Бошқарма қуйидаги ҳуқуқ ва мажбуриятларга ега:

Ахборот-таҳлильбошқармаси учун белгиланган вазифалар доирасида Вазирлар Кенгашининг котибиятлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, мутасадди вазирликлар, бошқарма ва идоралардан, Марказий банк Қорақалпоғистон Республикаси бош бошқармаси ва тижорат банкларидан, тегишли корхона ва ташкилотлардан, туман (шаҳар)лар ҳокимликларидан зарур статистика ва таҳлилий ахборотларни ва социологик сўровлар маълумотларини сўраш ва олиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг соҳалар ва ҳудудларни ривожлантиришнинг комплекс дастурларини ишлаб чиқиш ва ушбу масалаларидаги ахборот-таҳлилий маълумотларни мувофиқлаштириш;

бошқармага юклатилган вазифалар доирасида Вазирлар Кенгаши котибиятлари, бошқармалари ва бўлимларидан, вазирликлар, бошқармалар, корхоналар, ташкилотлар, уюшмалар, ҳудудий бошқарув органларидан, туман (шаҳар)лар ҳокимликларидан соҳаларда ва ҳудудларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш юзасидан қабульқилинган қарорларнинг ўз вақтида сифатли бажарилиши бўйича тезкор ва статистик ахборотлар сўраш;

Вазирлар Кенгашининг тегишли хизматларининг, шаҳар ва туманлар ҳокимликларининг иқтисодий ислоҳотларнинг ижроси юзасидан натижаларини таҳлильқилиш ва умумлаштириш, иқтисодиёт соҳалари, секторларини ҳамда ҳудудларни иқтисодий ривожлантириш стратегияси ва дастурларини ишлаб чиқиш масалалари бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш;

қисқа муддатли, ўрта муддатли ва узоқ муддатли истиқболда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш стратегияси бўйича таклифларни шунингдек, тармоқ ва минтақавий ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш борасида таклифлар тайёрлаш;

Қорақалпоғистон Республикаси иқтисодиёти соҳалари ва ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришдаги тендецияларини тавсифловчи таҳлилий материалларни Вазирлар Маҳкамаси Йиғма ахборот-таҳлил департаменти раҳбарияти кўриб чиқиши учун тайёрлаш ва тақдим етиш;

муҳим иқтисодий ва ижтимоий муаммолар бўйича Вазирлар Кенгаши қарорлари, фармойишлари, тармоқ дастурлари ва ҳудудий дастурлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг ички иш тартибига сўзсиз риоя қилиш;

бошқармага келган ҳужжатларнинг белгиланган муддатларда ижросини таъминлаш.

 

 IV. Бошқарманинг тузилмаси

 

7. Бошқарма таркибига бошқарма раҳбари, бош мутахассиси, етакчи мутахассиси ва иккки нафар 1-тоифали мутахассиси киради.

8. Бошқарма раҳбари Вазирлар Кенгашининг Раиси қарори билан Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда, бошқарма мутахассислари еса Вазирлар Кенгашининг Раиси қарори билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

 

V. Бошқарма фаолиятини ташкил этиш

 

 9. Бошқарма фаолияти “Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши тўғрисида”ги Қорақалпоғистон Республикаси Қонунига, ушбу Низомга, тасдиқланадиган истиқболли ва ойлик иш режалари ҳамда Вазирлар Маҳкамаси Йиғма ахборот-таҳлил департаментининг чораклик иш режалари мувофиқ, шунингдек, Вазирлар Кенгашининг иш режалари асосида ташкил этилади.

10. Бошқармада ҳар ҳафтада йиғилишлар ўтказилиб, берилган топшириқлар, режаларнинг бажарилиши назорат етилиб, янги ҳафтага мўлжалланган ишлар ва топшириқлар белгилаб олинади.

11. Бошқармада иш юритилиши, ҳужжатларнинг айлануви бошқарма мутахассислари томонидан олиб борилади ҳамда шу ҳақида ҳар ойда бошқарма раҳбарига маълумот бериб борилади.

12. Бошқарма раҳбари:

Бошқарма фаолиятига умумий раҳбарлик қилади, ваколатига кирувчи масалаларни ҳальқилиш бўйича йўналишларни ва вазифаларни белгилайди;

Қорақалпоғистон Республикасида ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг амалга оширилиши ва уларнинг мониторингини юритишни ташкил қилади;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Йиғма ахборот-таҳлил департаменти билан биргаликда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг комплекс дастурларини ишлаб чиқишда иштирок етади, уларнинг изчиллик билан амалга оширилишида қатнашади;

Башқармага тааллуқли бўлган Президент Фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари ва фармойишларининг ижроси устидан назоратни ташкильетиш бўйича бошқарманинг фаолиятига раҳбарлик қилади.

Бошқармага келган ҳужжатларнинг ижросини таъминлайди. Бошқарма мутахассисларига тегишли топшириқларни беради ва уларнинг бажарилишини назорат қилади. Бошқарманинг ички тартиби бўйича шаҳар ва туманларга бириктирилган мутахассислар фаолиятини мувофиқлаштиради;

Ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан шаҳар ва туманлар ҳокимликлари, маҳаллий бошқарув органлари ишини ташкиллаштириш, уларнинг иш фаолиятини яхшилаш ва такомиллаштириш бўйича таклифларни киритади;

Маҳаллий ҳокимликлар, ҳудудий бошқарув органлар ҳамда тегишли Қорақалпоғистон Республикасидаги ташкилот, корхона, муассаса ва идора раҳбарларидан тармоқларда ва жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш юзасидан қабульқилинган қарорларнинг ўз вақтида сифатли бажарилишини талаб қилади, уларнинг ижроси бўйича тезкор ва статистика ахборотини сўраб олади;

Бошқарманинг ахборот-таҳлилий фаолиятида олинган натижаларни Вазирлар Маҳкамасига ва Вазирлар Кенгаши Раисига етказади;

Бошқарма ходимлари ўртасида вазифаларни тақсимлайди, уларнинг бажарилишини назорат қилади. Бошқарма ходимлари томонидан меҳнат интизомига риоя етилишини таъминлайди;

Вазирлар Кенгаши ҳузурида тузилган ишчи комиссия ва бошқармалар ишида фаольиштирок этади. Ижро интизомини мустаҳкамлаш йўналишида соҳалардаги аҳволни танқидий таҳлильқилишда иштирок этади;

Бошқарма томонидан ўз ваколатлари доирасида тайёрланган жўнатилувчи хат-хабарлари имзолайди;

Халқ депутатлари Қорақалпоғистон Республикаси, шаҳар ва туман Кенгашларининг сессияларида, қуйи маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг йиғилишларида, Вазирлар Кенгаши комплекслари ҳамда шаҳар ва туманлар ҳокимликларида ўтказиладиган мажлисларда иштирок этади.

13. Бошқарма раҳбари вақтинчалик бўлмаган тақдирда унинг вазифасини бош мутахассис бажаради.

14. Бошқарманинг бош ва етакчи мутахассислари ҳамда 1-тоифали мутахассислари ўз фаолиятини белгиланган тартибда тасдиқланадиган функционал вазифаларига мувофиқ амалга оширади.