Кайпов Дарьябай Жаксыбаевич |
||
Адрес: |
город Нукус, ул. Гаресизлик, дом 50 |
|
Телефон: |
0 (361) 222-46-00 |
|
e-mail: |
d.kaypov@exat.uz |
|
Приемные дни: |
Пятница 16:00 – 18:00 |
|
Таржимаи ҳол |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари – Қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари комплекси раҳбарининг функциональвазифалари тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари – Қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бо`йича комплекс раҳбарининг (кейинги ўринларда Комплекс раҳбари деб аталади) функционал вазифаларини белгилайди.
2. Комплекс раҳбари Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси ва Вазирлар Кенгаши Раисига ҳисобот беради.
3. Комплекс раҳбари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси Конституциялари ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг қарорлари ва бошқа ҳужжатларига, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, мазкур Низомга амал қилади.
4. Комплекс раҳбари комплексда ишларнинг ҳолати учун жавоб беради, тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, ташкилотларнинг фаолияти мувофиқлаштирилиши ва назорат қилинишини, Комплекснинг фаолиятига кирадиган масалалар бўйича Вазирлар Кенгашига киритилган таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг ҳар томонлама кўриб чиқилишини таъминлайди.
5. Комплекс раҳбари фаолияти Республика бўйича қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш борасидаги дастурни амалга оширишни таъминлашга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаб чиқаришга, чет эл инвестицияларини жалб қилишга, ишлаб чиқарилаётган маҳсулот сифатини жаҳон бозорида рақобатдош бўлишига еришишга, ишлаб чиқаришда истеъмольбозори орқали аҳолига зарур бўлган барча хизматларни жорий қилишга йўналтирилган.
6. Комплекс раҳбари мақомига кўра Қорақалпоғистон Республикаси Ҳукуматининг аъзоси ҳисобланади.
Комплекс раҳбари Вазирлар Кенгаши ва унинг Раёсати мажлисларида бевосита иштирок этади.
2-боб. Комплекс раҳбарининг вазифалари ва функциялари
7. Қуйидагилар Комплекс раҳбарининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Қишлоқ хо`жалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, фермерлик ҳаракатини ривожлантириш ишларини ташкильетиш ва мувофиқлаштириш, қишлоқ хо`жалиги ишлаб чиқаришини таркибий о`згартиришни та`минлаш;
деҳқончилик ва агротехнологияларнинг илг`ор усулларини жорий етиш чора-тадбирларини ко`риш, қишлоқ хо`жалиги товар ишлаб чиқарувчиларга бозор тамойиллари ва механизмлари асосида хизмат ко`рсатувчи тармоқлар, бо`г`инлар ва тузилмаларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш;
сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва улардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, сувдан фойдаланиш ва сув исте`молининг бозор тамойиллари ва механизмларини жорий етиш, сув хо`жалиги об`ектларидан фойдаланиш ишларининг ва суг`ориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш тадбирларининг бажарилишини мувофиқлаштириш;
қишлоқ хо`жалигини, сув хо`жалигини ва о`рмон хо`жалигини ривожлантириш ҳудудий дастурларини ишлаб чиқиш ишларини ташкильетиш, ушбу соҳаларга ташқи ва маҳаллий инвестицияларни жалб етиш чора-тадбирларини ко`риш;
чорвачилик, паррандачилик ва балиқчиликнинг озуқа базасини мустаҳкамлаш, наслчилик ишларини ривожлантириш, ҳайвонларни сун`ий уруг`лантириш хизматларини кенгайтириш, зооветеринария хизмати ко`рсатиш тармог`ини ривожлантириш ишларини ташкильетиш;
ипакчиликнинг озуқа базасини кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, юқори маҳсулдор тут ипак қуртини етиштириш, тирик пилла етиштиришни ко`пайтириш;
табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва уларнинг сақланиши та`минлаш чора-тадбирларини амалга ошириш, табиатни муҳофаза қилиш фаолиятининг самарадорлигини ошириш;
қишлоқ хо`жалиги маҳсулотларини тайёрлаш, сақлаш, дастлабки қайта ишлаш корхоналарини ташкильетиш ва маҳсулотларни експорт қилиш, шунингдек, қишлоқда ишлаб чиқариш ва бозор инфратузилмаси об`ектларини ривожлантириш чора-тадбирларини амалга оширади.
8. Комплекс раҳбари о`з зиммасига юкланган вазифаларга мувофиқ:
О`збекистон Республикаси Президенти Девонининг тегишли хизматлари, Вазирлар Маҳкамаси ва Қорақалпог`истон Республикаси Жо`қорг`и Кенгеси тегишли хизматлари билан қишлоқ ва сув хо`жалиги, чорвачилик соҳаси, о`рмон хо`жалиги, екология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари бо`йича о`заро ҳамкорлик қилади;
Қорақалпог`истон Республикаси Жо`қорг`и Кенгеси Раиси ва Вазирлар Кенгаши Раисининг топшириқларига биноан республиканинг тегишли ҳудудларида қишлоқ хо`жалигини ривожлантириш, иқтисодий ислоҳотларнинг устувор вазифалари ва дастурлари бажарилишини мувофиқлаштириб боради;
Вазирлар Кенгаши Раиси қарори ва фармойишлари лойиҳаларини келишиш учун имзолайди.
О`з ваколати доирасида О`збекистон Республикаси ва Қорақалпог`истон Республикаси ҳукумат органларида Вазирлар Кенгашидан вакиллик қилади.
Вазирлар Кенгашининг Қишлоқ ва сув хо`жалиги масалалари бо`йича котибият бошлиг`и ва бош мутахассисларини қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш, уларни раг`батлантириш ҳамда уларга нисбатан интизомий жазо чораларини қо`ллаш то`г`рисида Вазирлар Кенгаши Раисига таклифлар киритади.
9. Вазирлар Кенгаши Раиси ва Вазирлар Кенгаши Раисининг о`ринбосари бошчилик қиладиган комиссиялар (кенгашлар) фаолиятини, шунингдек, уларнинг қарорлари бажарилишини ташкильетиш юзасидан назоратни та`минлайди.
3-боб. Комплекс раҳбарининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
10. Комплекс раҳбари о`зига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга ега:
Вазирлар Кенгашида ко`риб чиқиладиган масалаларни таҳлильқилиш ва тайёрлаш учун зарур бо`лган материаллар ва ма`лумотларни давлат ва хо`жалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро етувчи ҳокимият органларидан ҳамда бошқа органлар ва ташкилотлардан белгиланган тартибда со`раш ва олиш;
давлат ва хо`жалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро етувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар раҳбарлари ва вакиллари иштирокида йиг`илишлар о`тказиш;
мутасаддилик қилинадиган вазирликлар, давлат қо`миталари ва идоралар, давлат ва хо`жалик бошқаруви органлари коллегиальорганларининг мажлисларида, шунингдек, Қорақалпог`истон Республикаси Жо`қорг`и Кенгеси Раиси ва Вазирлар Кенгаши Раисининг топшириқлари бо`йича – давлат бошқариш органларининг, нодавлат нотижорат ташкилотларининг ва бошқа ташкилотларнинг Комплекс бошқарадиган соҳага кирувчи масалалар бо`йича о`тказиладиган мажлислари ва йиг`илишларида қатнашиш;
давлат ва хо`жалик бошқаруви органлари, илмий муассасалар ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари ва вакилларини Вазирлар Кенгашида ко`риб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш учун белгиланган тартибда жалб етиш, тегишли масалалар бо`йича вақтинчалик ишчи гуруҳлар тузиш;
«Қорақалпог`истон Республикаси Вазирлар Кенгаши то`г`рисида»ги Қорақалпог`истон Республикаси Қонуни талаблари бузилган ҳолда тушадиган ҳужжатларни қайтариш.
Комплекс раҳбарининг зарур материаллар, ма`лумотларни тақдим етиш, шунингдек, О`збекистон Республикаси ва Қорақалпог`истон Республикаси қонунлари, О`збекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва бошқа ҳужжатлари, Қорақалпог`истон Республикаси Жо`қорг`и Кенгесининг қарорлари ва бошқа ҳужжатлари, Вазирлар Кенгашининг қарорлари ва фармойишлари лойиҳаларини пухта ишлаб чиқиш бо`йича талаблари ва топшириқлари белгиланган муддатларда бажарилиши керак.
Комплекс раҳбарининг о`зи бошқарадиган масалалар бо`йича вазирликлар, давлат қо`миталари, идоралар, хо`жалик бирлашмалари, корхоналар ва бошқа ташкилотлар раҳбарларига топшириқлари белгиланган тартибда бажарилиши мажбурийдир.
11. Комплекс раҳбари:
зиммасига юкланган вазифаларнинг зарур даражада ва сифатли бажарилиши учун;
О`збекистон Республикаси ва Қорақалпог`истон Республикаси қонунларининг, О`збекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари ва бошқа ҳужжатларнинг, О`збекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқларининг, Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпог`истон Республикаси Жо`қорг`и Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши раҳбариятининг топшириқларининг қишлоқ ва сув хо`жалиги комплекси таркибига кирадиган давлат ва хо`жалик бошқаруви органлари, ташкилотлар томонидан о`з вақтида ва сифатли бажарилишини та`минлаш учун;
Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари то`г`рисида»ги 1999 йиль12 январдаги 12-сонли қарорига мувофиқ ижро интизомининг мустаҳкамланиши учун жавоб беради.
4-боб. Комплекс раҳбари фаолиятини ташкильетиш
12. Комплекс раҳбарининг ишлари «Қорақалпог`истон Республикаси Вазирлар Кенгаши то`г`рисида»ги Қорақалпог`истон Республикаси Қонунига, ушбу Низомга, О`збекистон Республикаси Президентининг, О`збекистон Республикаси Бош вазирининг, Қорақалпог`истон Республикаси Жо`қорг`и Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши Раисларининг топшириқларига мувофиқ, шунингдек, Вазирлар Кенгашининг иш режалари ҳамда қишлоқ ва сув хо`жалиги масалалари комплексининг иш режаси асосида ташкильетилади.
Комплекснинг иш режаси комплекс раҳбари томонидан тасдиқланади.
13. Комплекс раҳбарининг О`збекистон Республикаси ва Қорақалпог`истон Республикаси қонунларининг, О`збекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишларининг, Ҳукумат қарорларининг мутасаддилик қилинадиган давлат ва хо`жалик бошқаруви органларида, ташкилотларда маҳаллий ижро етувчи ҳокимият органларида амалга оширилиши тизимли мониторингини та`минлаш бо`йича фаолияти Вазирлар Кенгашининг иш режасига, шунингдек, Вазирлар Кенгаши Раисининг топшириқларига мувофиқ комплекс о`рганишларни амалга ошириш ё`ли билан, Вазирлар Кенгаши, Вазирлар Кенгашининг Раёсати мажлисларида қишлоқ ва сув хо`жалиги масалалари комплекси ҳисоботларини ешитган ҳолда ташкильетилади.
5-боб. Комплекс раҳбари томонидан ишлари ташкильқилинадиган комиссиялар ва кенгашлар
Қишлоқ хо`жалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бо`йича Республика комиссияси;
Сув хо`жалиги Кенгаши;
Қишлоқ ва о`рмон хо`жаликлари корхоналаридаги сув хо`жалиги об`ектларини қабульқилиб олиш бо`йича давлат комиссияси;
Балиқчилик табиий сув сақлагичларини балиқ овловчи корхоналарига ижарага бериш бо`йича махсус танлов комиссияси.