18.12.2018, Siyshembi

Bos jumıs orınları

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашида кадларни ишга қабул қилиш тартиби ва бўш иш ўринлари тўғрисида

 маълумот

    Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига ишга қабул қилинувчи номзод ҳақидаги маълумотлар Вазирлар Кенгашининг Ташкилий-назорат гуруҳи томонидан белгиланган тартибда ўрганиб чиқилади.

    Маълумотларига кўра талабларга жавоб берадиган номзодлар Вазирлар Кенгашига дастлабки суҳбатга таклиф этилади. Тегишли раҳбарлар билан суҳбатдан муваффакиятли ўтган номзод Вазирлар Кенгаши Раиси билан шахсан суҳбатдан ўтади.

    Саралаш ва суҳбат босқичидан муваффақиятли ўтган номзод билан меҳнат шартномаси тузилади ва уни ишга қабул қилиш тўғрисида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг қарори қабул қилинади.

    Номзоднинг тайёргарлиги ва малакасидан келиб чиқиб, Қорақалпоғистн Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси томонидан 3 ёки 1 ойлик синов муддати белгиланиши мумкин.

    Ишга қабул қилинган ходимга барча иш шароитлари яратиб берилади. Ходимнинг ижтимоий ҳимояси қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади, унинг манфаатлари касаба уюшмаси томонидан ҳимояланади.

     

    Ҳозирги кунда яъни 2018 йилнинг 1 декабр ҳолатига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши аппаратида жами 62 та штат бирлиги мавжуд бўлиб, унда бўш иш ўринлари мавжуд эмас.