07.07.2020, Siyshembi

ҚУЛАЙ ФУРСАТНИ БОЙ БЕРМАНГ ИШБИЛАРМОН ИНВЕСТОРЛАР !


Жорий йилнинг 11 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат мулки объектларини ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни тадбиркорлик субъектларига сотиш тартибини соддалаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 5552-сон Фармони қабул қилинди.

Фармонга мувофиқ, эндиликда, савдоларга чиқарилган давлат мулки объектлари – Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ва вилоятлар ҳокимлари томонидан ўз ваколатлари доирасида аниқланган кўчмас мулк объектлари инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларни белгилаган ҳолда - 1 сўмга тенг қийматдаги бошланғич нархда сотилиши белгиланди.

Шунингдек, бошқа кўчмас мулк объектлари бўйича – қайта баҳоланмасдан, уларни ўтказиш кунидаги савдоларда шаклланган нархда “E-IJRO AUKSION” электрон савдо майдончасига ўтказилади ва савдога чиқарилади. 

Инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш учун аукцион ўтказмасдан, инвестор билан тўғридан-тўғри музокаралар орқали инвестициявий ҳамда ижтимоий мажбуриятлар белгилаган ҳолда ер участкаларини бериш ва бўш турган давлат кўчмас мулк объектларини белгилаган ҳолда сотиб олиш имконияти ҳам туғилди. 

Унга кўра, тегишли давлат идоралари томонидан давлат мулки объектлари ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни сотиш тартибини соддалаштириш бўйича эксперимент тартиби белгиланди.

Эксперимент тартиби билан давлат мулки объектлари ва ер участкалари “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида танлов иштирокчисининг инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлари инобатга олинган ҳолда сотилади. 

“Электрон онлайн-аукцион савдоларни ташкил этиш маркази” ДУК томонидан ташкиллаштирилаётган электрон онлайн-аукцион савдоларига Республиканинг туман ва шаҳар хокимликлари томонидан 4324 та бўш ер участкалари,           1 трл. 344 млрд. 869 млн. сўм инвестиция киритиш, 21920 та янги иш ўринларини яратиш шарти билан 67 млрд. 517 млн. 100 минг сўм миқдордаги мол-мулклар аукцион савдоларига чиқарилди.

 Бугунги кунга қадар "E-IJRO AUKSION" электрон онлайн-аукцион савдоларида 1784 та бўш ер участкалари 555 млрд. 1 млн. сўм инвестиция киритиш, 6918 дан ортиқ янги иш ўринларини яратиш шарти билан 13 млрд. 84 млн. 400 минг сўмга сотилди.

Ҳозирда "E-IJRO AUKSION" электрон онлайн-аукцион савдоларида 2540 та бўш ер участкалари 64 млрд. 611 млн. 300 минг сўм миқдордаги аукцион савдоларига чиқарилди.

Мисол учун, электрон онлайн-аукцион савдоларига бугунги кунда биргина, Қорақалпоғистон Республикасининг Давлат рақобат  бошқармаси томонидан 22 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 158 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 7 млрд. 410 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилди.

Бугунги кунга қадар "E-IJRO AUKSION" электрон онлайн-аукцион савдоларида 207 та бўш турган давлат мулки объектлари 2241 та янги иш ўринларини яратиш ҳамда 88 млрд. 253 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан  9 млрд. 431 млн. 207 сўм миқдорга сотилди.

Бугунги кунда "E-IJRO AUKSION" электрон онлайн-аукцион савдоларида жами 180 та бўш турган давлат мулки объектлари 2123 та янги иш ўринларини яратиш ҳамда 129 млрд. 357 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларида мавжуд.

Қорақалпоғистон Республикасининг Давлат рақобат  бошқармаси томонидан 16 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 134 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 6 млрд. 910 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларида мавжуд.

 

Тадбиркор ва инвесторлар ўзларига маъқул бўлган ер участкаларини ҳамда бўш турган давлат мулки объектларини онлайн-аукцион савдоларида қатнашиб сотиб олиш имкониятлари мавжуд. 

АУКЦИОНДАГИ ИШТИРОКИНГИЗ ЮРТ РАВНАҚИ  ҲАМДА БИЗНЕСИНГИЗ ТАРАҚҚИЁТИГА УЛКАН ҲИССА ҚЎШАДИ