22.09.2019, Yakshanba

“ҚОРАҚАЛПОҚБАЛИҚСАНОАТ” ВА “ТИАНДЗИН ТЯН СЯН” ҲАМКОРЛИК ҚИЛМОҚДА

Хитой Ҳалқ Республикаси “Тиандзин Тян Сян” компанияси раҳбари Миао Дзиенфа ва Као Гуангвин Қорақалпоғистон Респубикасида хизмат сафарида бўлмоқда.

Сафардан кўзланган асосий мақсад 2017 йил 20 ноябр - 5 декабр кунлари Ўзбекистон Республикаси делегатсиясининг балиқчилик соҳаси бўйича Хитой Ҳалқ Республикасига сафари доирасидаҚорақалпоқбалиқсаноатМЧЖ раҳбари А.Ж.Бекниязов ваТиандзин Тян Сянкомпанияси директори Миао Дзиенфа билан балиқчилик соҳасини янада ривожлантиришянги балиқ турларини етиштириш бўйича Тиандзин шаҳрида ўз-аро имзоланган меморандум доирасидаги белгиланган вазифаларни бажаришдир.

Айни пайтда меҳмонлар Республикамиз ҳудудига мос келадиган балиқ турларини тадқиқотлар орқали аниқлашшунингдексунъий балиқчиликни ривожлантириш бўйича техник режани ишлаб чиқиш бўйича барча туманлардаги табиий ва сунъий кўлларда ўрганишлар олиб бормоқда. Сафар давомида шунингдек,  Ташкент аграр университети Нукус филиалида “Тиандзин Тян Сян” компанияси  мутахассислари иштирокида мазкур саҳо бўйича ўқув-семинар ташкил етилади.