28.03.2024, Пийшемби

“Қорақалпоқкино” агентлиги


Низаматдинов Бектилеў Уснатдинович

“Қорақалпоқкино” агентлигиниң директоры

 Mәнзил:

230100, Нөкис қаласы, Н.Сараев көшеси 1-жай

 Teлефон:

0(361) 222-85-67

 E-mail:

qoraqalpoq@uzbekkino.uz

Қабыллаў күнлери:

Сийшемби, жума 10:00-12:00,15:00-17:00




“Қорақалпоқкино” агентлиги директорининг асосий функционал вазифалари

 

I.   “Қорақалпоқкино” агентлиги директорининг асосий лавозим вазифалари қуйидагилардан иборат:

1)  Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этиш;

2)  “Қорақалпоқкино” агентлиги фаолиятига умумий рахбарликни амалга ошириш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва бошқа қонуности ҳужжатлари, шунингдек “Ўзбеккино” Миллий агентлиги ҳужжатларида “Қорақалпоқкино” агентлигига юклатилган вазифа ва функциялар бажарилишини ташкил этиш;

3)  “Қорақалпоқкино” агентлиги фаолиятига алоқадор прогноз кўрсаткичларнинг сўзсиз таъминланиши бўйича амалий чоралар ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;

4)   Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ва топшириқлари ижросини бажариш, ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича амалий комплекс чоралар кўриш, шунингдек “Қорақалпоқкино” агентлиги ходимларининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11-апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари хамда барча даражалардаги хокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида” ПҚ-2881-сон қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 12-сон қарори билан белгиланган вазифаларни сифатли бажариши бўйича шахсий жавобгарлигини ошириш чораларини кўриш;

5)   “Ўзбеккино” Миллий агентлигининг ҳайъат йиғилишлари қарорлари, Агентлик бош директори ва унинг ўринбосарининг буйруқ ва топшириқларини ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш;

6)  “Ўзбеккино” Миллий агентлиги фаолияти доирасига кирувчи масалалар бўйича Қорақалпоғистон Республикасидаги  давлат ҳокимияти органлари ва ижтимоий-иқтисодий комплекс ривожланиш секторлари  билан ҳамкорлик қилиш;

7)   “Қорақалпоқкино” агентлиги фаолиятини режалаштиришни ташкил қилиш, ҳар чорак иш режаларини тасдиқлаш ҳамда уларнинг бажарилиши устидан назорат ўрнатиш; 

8) “Қорақалпоқкино” агентлиги ходимларини танлаш ва жойлаштириш “Қорақалпоқкино” агентлиги бўлимларида кадрлар захирасини шакллантириш, уларнинг самарали фаолияти учун зарурий шарт – шароитларни яратиш;

9) “Қорақалпоқкино” агентлиги рахбарияти номенклатурасига кирувчи, шунингдек, “Қорақалпоқкино” агентлиги томонидан ишга қабул қилинадиган бошқа захира лавозимларига тавсия этиладиган ходимларнинг профессионаллиги, ваколатлилиги, амалий тажрибага эгалиги, ишбилармонлик ва ахлоқий – маънавий сифатларнинг юқорилилиги кафолатини таъминлаш;

10) “Қорақалпоқкино” агентлиги ҳодимларини интизомий жавобгарликка тортиш ва рағбатлантириш масалаларини хал этиш, шу жумладан, уларнинг эгаллаб турган лавозимида қолиши масалаларини қўриб чиқиш, шахсий жавобгарлигини ошириш бўйича тизимли чора – тадбирларни амалга ошириш;

11) “Қорақалпоқкино” агентлиги ҳодимларининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 мартдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳодимларининг одоб – ахлоқ Намунавий қоидалари асосида тасдиқланган “Қорақалпоқкино” агентлигининг ҳодимларининг одоб – ахлоқ қоидалари талабларига риоя қилиш;

12) Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида” ги Қонунига мувофиқ “Ўзбеккино” Миллий агентлиги тизимида вужудга келиши мумкин бўлган порахўрлик ва бошқа қонунбузарликларнинг олдини олиш бўйича тегишли чора тадбирларни қўллаш, шу билан бирга, уларнинг содир бўлишига замин яратувчи сабабларни ўрганиш ва уларга барҳам бериш бўйича зарурий ишларни амалга ошириш;

13) прогноздаги режалар кўрсаткичларининг қай даражада амалга оширилаётганлигини тизимли равишда таҳлил қилиш ва қўйилган вазифаларнинг “Қорақалпоқкино” агентлиги томонидан тўлақонли бажарилишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора тадбирларни татбиқ этиш бўйича “Ўзбеккино” Миллий агентлиги Бош директори ўринбосарларига таклифлар киритиш;

14) “Қорақалпоқкино” агентлиги ходимлари фаолияти унумдорлигини тизимли равишда танқидий таҳлил қилиш, мажлисларда уларнинг  шахсий ҳисоботларини доимий тарзда эшитиб бориш ҳамда якунлар бўйича тегиши тадбирларни амалга ошириш;

15) “Қорақалпоқкино” агентлиги фаолиятига оид масалалар буйича қонун ҳужжатларини такомиллаштириш тўғрисида, шунингдек, давлат хизматлари кўрсатилиши сифатини яхшилашга қаратилган таклифлар ишлаб чиқиш ва уларни “Ўзбеккино” Миллий агентлиги раҳбариятига қўриб чиқиш учун киритиш;

16) жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиш, халқ билан бевосита очиқ мулоқот олиб бориш, тизимли равишда шахсий қабуллар, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунида кўрсатилган тартибда ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 31 мартдаги 73-сон қарори билан тасдиқланган “Давлат органлари ва давлат муассасаларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги Намунавий низомини мувофиқ халқ қабулхоналари ва сайёр қабулхоналари ташкил этиш;

17) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 декабрдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида” ги ПФ-4904-сон Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари  билан самарали хамкорлик қилиш, уларнинг ишида фаол иштирок этиш, Президент Виртуал қабулхонасига жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушаётган мурожаатларни ўз вақтида ва тўлақонли равишда кўриб чиқиш;

18) “Қорақалпоқкино” агентлиги ҳодимларига мукофот пули, ойлик маошига қўшимча устама ҳақ қўшиб бериш, моддий ёрдам кўрсатиш орқали рағбатлантириш ҳамда “Ўзбеккино” Миллий агентлиги раҳбариятига ходимларни давлат мукофотлари билан тақдирланиши бўйича таклифлар киритиш;

19) давлат сири ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирлардан иборат маълумотларнинг ҳимоя этилишини таъминлаш;

 

 “Қорақалпоқкино” агентлиги директорининг жавобгарлиги

 

II. “Қорақалпоқкино” агентлиги директорига қуйидаги масалалар бўйича шахсий масъулият юкланади:

1) “Қорақалпоқкино” агентлиги зиммасига юклатилган вазифа ва функцияларнинг бажарилишига;

2) мазкур Низомнинг 10-бандида назарда тутилган “Қорақалпоқкино” агентлиги фаолияти доирасига кирувчи мажбуриятларнинг сифатли бажарилишига жавобгардир.