06.12.2019, Жума

Қарақалпақстан Республикасы автомобиль жоллары аймақлық бас басқармасы


Қарақалпақстан Республикасы автомобиль жоллары аймақлық бас басқармасының баслығы

Мәнзил:

230100, Нөкис қаласы, Ислам Каримов Гүзари, 109-жай

Телефон:

0 (361) 222-29-26

E-mail:

kk.avtojol@exat.uz

qoraqalpoqavtoyul@uzavtoyul.uz

Палмуратов Турдымурат Мустафаевич

Қабыллаў күнлери:

Дүйшемби 14.00-16.00

 

Қарақалпақстан Республикасы автомобиль жоллары аймақлық бас басқармасы баслығының орынбасары

Мәнзил:

230100, Нөкис қаласы, Ислам Каримов Гүзари, 109-жай

Телефон:

0 (361) 222-28-71

E-mail:

kk.avtojol@exat.uz

qoraqalpoqavtoyul@uzavtoyul.uz

Утениязов Қудайберген Узакович

Қабыллаў күнлери:

Жума 14.00-16.00



Қорақалпоғистон Республикаси автомобиль йўллари худудий бош бошқармаси бошлиғининг лавозимлик

Й Ў Р И Қ Н О М А С И

 

Қорақалпоғистон Республикаси автомобиль йўллари худудий бош бошқармаси ва унинг таркибидаги унитар корхоналар фаолиятига умумий рахбарликни амалга оширади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари, фармойишларини, Вазирлар Махкамасининг қарорларини, Ўзбекистон Республикаси Автомобил йўллари давлат қўмитасининг қарорлари, буйруқлари, фармойишларини ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши қарор ва фармойишларини тармоқ бўйича амалда бажарилишини ташкил этади ва назорат қилади.

Бош бошқарманинг бухгалтерия, кадрлар ва ҳуқуқий масалалари бўйича рахбарликни амалга оширади.

Умумфойдаланувдаги автомобиль йўлларида режалаштирилган йўл ишларининг ўз вақтида бажарилишига рахбарлик қилади.

Бош бошқарма бўлимлари ва мутахассислари фаолиятини мувофиқлаштиради, ички буйруқ ва фармойишларни чиқаради.

Бош бошқарма номенклатурасига кирувчи рахбар ва ходимларни ўрнатилган тартибда ишга қабул қилади ва ишдан озод қилади.

Қорақалпоғистон Республикаси йўл хўжалиги тармоғида ҳукумат қарорлари асосида ягона техник сиёсатини амалга оширишга рахбарлик қилади.

 

Қорақалпоғистон Республикаси автомобиль йўллари худудий бош бошқармаси бошлиғи ўринбосарининг лавозимлик

Й Ў Р И Қ Н О М А С И

 

Халқаро талабларга жавоб берадиган умумфойдаланувдаги автомобиль йўллари тармоғини ривожлантириш дастурини ишлаб чиқишда қатнашиш, транспорт коммуникациялар тизимини кенг тадбиқ этишни таъминлаш, транспорт воситаларининг ҳавфсиз харакатини таъминлаш бўйича чора-тадбирларни тадбиқ этиш, автомобил йўлларини лойиҳалаш, таъмирлаш ва сақлашга қаратилган молиявий ресурслардан самарали фойдаланиш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва  Вазирлар Махкамасининг фармонлари, қарорлари, фармойишларига мувофиқ умумфойдаланувдаги автомобиль йулларини ривожлантириш концепциясини амалга оширишда қатнашади.

Режалаштирилаётган йўл ишлари хажмларига мувофиқ йўл қурилиш ягона технологик комплексига кирувчи йўл хўжалиги моддий техника базасини мустахкамлаш ва модернизация қилиш мониторингини ўтказиш.

Умумфойдаланувдаги автомобиль йўлларида ҳавфсиз ҳаракатини таъминлаш учун йўлларда биринчи навбатда сақлаш ишларини бажариш, яъни йўл қопламаси йўл иншоотларида таъмирлаш ишларини олиб бориш, ажратилаётган маблағлардан самарали фойдаланиш учун мониторинг ўтказиш.

Ташкилот тизимидаги корхоналарда битум ва хом нефть захирасини яратиш бўйича олиб бориш.

Нарх наво тизимини такомиллаштириш асосида қуриш, қайта қуриш ва сақлаш ишларига сарф харажатлардан унумли фойдаланишни таъминлаш.

Бажарилаётган ишлар бўйича корхоналарнинг самарадорлигини ошириш бўйича пудрат ишларининг харажатлари бўйича машина-механизм ва транспорт воситалари бўйича мониторинг ўтказишда иқтисод хизматининг ишини ташкил этиш.

Йўл хўжалигида ҳукумат қарорлари асосида ягона техник сиёсатини амалга оширишда қатнашади.

Йўл хўжалиги корхоналари инженер-техник ходимларини малакасини ошириш учун бош бошқарма мутахассислари билан биргаликда ўқишлар ташкил қилиш.

Йўл хўжалиги корхоналарида йўл ишлари фаолияти бўйича шартномалар тузилиши ва улар қонун-қоидалар асосида бўлишини назорат қилиш.

Автомобиль йўлларини мавсумий кўрикдан ўтказишда қатнашиш, автомобиль йўлларини модернизация дастурини тадбиқ этиш мониторингини шакллантириш бўйича ўз фикр мулохазаларини билдириш.

Бош бошқармада диспетчерлик хизматини тўғри юритилиши, диспетчерларни йўл соҳасига ойд маълумотлар Билан етарли даражада таъминланишини, юқори ташкилотлардан маълумотларни тўлиқ ва аниқ равшан қабул қилиниши, раҳбариятга ўз вақтида етказилишини, алоқа ахборот воситаларини (телефон, факс) мунтазам ишлаб туришини таъминланишини ҳамда диспетчерларнинг ўз устида ишлаб йўл қўрилиши соҳаси бўйича малакаларини ошириб боришини назоратта олиш.

Бош бошқарма маъмурий биносидан фойдаланиш бўйича хўжалик ишлари юритилишини назоратга олиш, бош бошқарма биносини коммунал тўловларини ўз вақтида тўланишини назоратга олиб бориш.

Бош бошқарманинг молия иқтисодиёт бўлими, дастурларни шакллантириш ва амалга оширилишини мониторинг қилиш бўлими ва ўмумий бўлим ишларига раҳбарлик қилади.

Ички меҳнат тартиби ва ишлаб чиқаришдаги ижро қоидаларига тўлиқ амал қилади.

Ўзини сохавий техник савиясини мунтазам равишда ошириб боради ва уларни иш фаолиятида қўллайди.