28.03.2024, Пийшемби

Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР КЕНГАШИНИНГ ҚАРОРИ

Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 15 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги фаолиятини тартибга солиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 228-сонли қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 
15 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги фаолиятини тартибга солиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 228-сонли қарори ижро ва маълумот учун раҳбарликка олинсин.
2. Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни 20 кун муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари – Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири С.Турманов зиммасига юклансин.


Қорақалпоғистон Республикаси
Вазирлар Кенгашининг Раиси                                                 Қ.Сариев

Вазирлар Кенгашининг
2020 йил 17 апрелдаги 113-сон қарорига
илова


Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва оилани
қўллаб-қувватлаш вазирлиги тўғрисидаги
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2020 йил 15 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги фаолиятини тартибга солиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 228-сонли қарорига ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Президиумининг 2020 йил 28 февралдаги 35-сонли қарорига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва оилани
қўллаб-қувватлаш вазирлиги (кейинги ўринларда Вазирлик деб аталади)нинг мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, жавобгарлиги ва фаолиятини ташкил этиш ҳамда ҳисобот бериш тартибини, шунингдек унинг раҳбарларининг функционал вазифалари ва масъулиятини белгилайди.
2. Вазирлик оила, хотин-қизлар ва кексаларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасидаги давлат бошқарув органи ҳисобланади ҳамда ўз фаолиятида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (кейинги ўринларда Вазирлар Кенгаши деб аталади)га ҳамда Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигига бўйсунади.
3. Вазирлик ўз фаолиятида Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикаларининг Конституциялари ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси (кейинги ўринларда Жўқорғи Кенгес деб аталади) қарорлари, Жўқорғи Кенгес Раисининг фармойишлари, Жўқорғи Кенгес Президиумининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (кейинги ўринларда Вазирлар Маҳкамаси деб аталади) ва Вазирлар Кенгашининг қарорлари ва фармойишларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг буйруқлари ҳамда қарорларига, ушбу Низомга ва бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.
4. Вазирлик ўз фаолиятини давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга оширади.
5. Вазирликнинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари давлат органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек, фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.
6. Вазирлик, туман (шаҳар)лар маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари юридик шахс ҳисобланади, Давлат герби тасвири туширилган муҳрга ва бланкаларга, мустақил балансга, шахсий ғазна ҳисобварақларига, банк ҳисобварақларига, шу жумладан, хорижий валютадаги банк ҳисобрақамларига эга бўлади.
7. Вазирликнинг расмий номи:
а) қорақалпоқ тилида: 
тўлиқ номи – Қарақалпақстан Республикасы Мәҳәлле ҳәм шаӊарақты қоллап-қуўатлаў министрлиги, қисқартмаси – Мәҳәлле ҳәм шаӊарақты қоллап-қуўатлаў министрлиги;
қорақалпоқ тилида – лотин алифбосида: Qaraqalpaqstan Respublikasi Ma’ha’lle ha’m shan’araqti qollap-quwatlaw ministrligi, қисқартмаси – Ma’ha’lle ha’m shan’araqti qollap-quwatlaw ministrligi;
б) ўзбек тилида: 
тўлиқ номи – Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, қисқартмаси – Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги;
ўзбек тилида – лотин алифбосида: Qoraqalpog’iston Respublikasi Mahalla va oilani qo‘llab-quvvatlash vazirligi, қисқартмаси – Mahalla va oilani qo‘llab-quvvatlash vazirligi;
в) рус тилида:
тўлиқ номи – Министерство по поддержке махалли и семьи Республики Каракалпакстан, қисқартмаси – Министерство по поддержке махалли и семьи;
г) инглиз тилида:
тўлиқ номи – Ministry of Support of Mahalla and Family of the Republic of Karakalpakstan, қисқартмаси – Ministry of Support of Mahalla and Family.
8. Вазирлик жойлашган жой (почта манзили): 230103, Нукус шаҳри, И.Каримов гузори, 115-уй.

2-боб. Вазирлик тузилмаси

9. Вазирлик тизимига қуйидагилар киради:
Вазирлик аппарати;
туман (шаҳар)лар маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари;
Хотин-қизлар масалалари бўйича бошланғич ташкилотлар.
10. Вазирлик Жўқорғи Кенгесга, Вазирлар Кенгашига ва Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигига ҳисоб беради.
Туман (шаҳар)лар бўлимлари Вазирликка ва тегишли туман (шаҳар)лар ҳокимликларига ҳисобот беради.

3-боб. Вазирлик ва унинг тизимидаги туман (шаҳар) бўлимларининг
вазифалари ва функциялари

1-§. Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг
вазифалари ва функциялари
11. Қyйидагилар Вазирликнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигига юкланган вазифалар ва функциялар самарали бажарилишини таъминлаш;
ҳудудларда вазирлик ваколатига оид қонун ҳужжатларига риоя этилишининг назоратини олиб бориш;
давлат органлари ва жамоат ташкилотлари, ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар (кейинги ўринларда – секторлар) билан ҳамкорлик қилиш;
маҳаллаларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг инфратyзилмасини ривожлантиришга кўмаклашиш;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятидаги муаммоларни комплекс ўрганиш, таҳлил этиш ва тизимли ҳал қилиш чораларини кўриш, уларнинг фаолиятини такомиллаштириш юзасидан асослантирилган таклифлар ҳамда таъсирчан механизмларни ишлаб чиқиш;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида фаолият кўрсатаётган кадрлар малакасини ошириш юзасидан аниқ чоралар кўриш ва ўқув курсларини ташкил этиш;
ҳудудларда давлат-хусусий шерикликни кенгайтириш бўйича амалий чоралар қабул қилиш;
маҳаллаларда хавфсизликни таъминлаш воситалари ва инновацион технологияларни жорий қилиш ишларини ташкил этиш;
Вазирликда, туман (шаҳар)лар бўлимларида ички аудит ва молиявий назоратни ташкил этиш ва амалга ошириш;
хотин-қизлар ҳамда нуронийлар жамоатчилик кенгашлари фаолиятини самарали йўлга қўйиш чора-тадбирларини амалга ошириш;
1941-1945 йиллардаги уруш фахрийларини ва фашистлар концлагерларининг вояга етмаган собиқ маҳбуслари ва Ленинград шаҳри қамал қилинган даврда ишлаган фуқаролар учун мамлакатимизда ишлаб чиқарилган асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиена товарларини, зарур кийим-кечак ва пойабзалларни харид қилиш ва етказиб бериш ишларини амалга ошириш;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг фаолиятига хос бўлмаган турли ишларга жалб қилинишига қатъиян йўл қўйилмаслигини амалда ижросини таъминлаш.
12. Вазирлик ўзига юкланган асосий вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
вазирликка юкланган вазифалар ва функциялар самарали бажарилишини таъминлашда иштирок этиш юзасидан чоралар кўриш;
туман (шаҳар)лар бўлимлари томонидан Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикаларининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳyкумати ҳужжатлари, Жўқорғи Кенгес Раисининг фармойишлари, Жўқорғи Кенгес Президиумининг қарорлари, Жўқорғи Кенгес ва Вазирлар Кенгашининг ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда Вазирликнинг буйруқ ва қарорлари бажарилиши юзасидан мунтазам назорат ўрнатиш;
Жўқорғи Кенгес ва Вазирлар Кенгашига маҳалла ва оила институтлари билан боғлиқ норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш бўйича таклифларни кўриб чиқиш учун киритади;
давлат органлари ва жамоат ташкилотлари, туман (шаҳар)ларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар билан ҳамкорлик қилиш;
маҳаллаларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг инфратузилмасини ривожлантиришга кўмаклашиш чораларини кўриш;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятидаги муаммоларни комплекс ўрганиш, таҳлил этиш ва тизимли ҳал қилиш чораларини кўриш, уларнинг фаолиятини такомиллаштириш юзасидан асослантирилган таклифлар ҳамда таъсирчан механизмларни фаолиятига татбиқ этиш;
туман (шаҳар)лар бўлимлари ва уларнинг фаолиятини ташкилий, услубий ҳамда ахборот-таҳлилий жиҳатдан таъминлаш;
туман (шаҳар)лар бўлимлари томонидан киритиладиган ҳужжатларнинг сифатли ва ўз вақтида қайта ишланишини, уларнинг иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказилишини ташкил этиш;
туман (шаҳар)лар бўлимлари фаолиятига раҳбарлик қилиш, мувофиқлаштириш ва назорат қилиш;
ҳудудлардаги бюджетдан молиялаштириладиган идоравий мансуб ташкилотлар ҳаражатларини молиялаштиришни, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини ташкил этиш;
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни ташкил этиш;
ўз ваколати доирасида ташкилий, молиявий, кадрлар ва бошқа масалалар бўйича қарорлар қабул қилиш;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимлари ва жамоатчилик асосида фаолият олиб бораётган маслаҳатчиларнинг малакаси ҳамда иш самарадорлигини ошириш;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қошидаги жамоатчилик тузилмалари фаолиятини мувофиқлаштириш ва уларга амалий-услубий ёрдам кўрсатиш;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини моддий-техник жиҳатдан таъминлашни ташкил этиш, уларнинг маъмурий биноларини қуриш ишларининг сифати бўйича мониторинг олиб бориш.
13. Вазирлик қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.

2-§. Вазирлик аппаратининг вазифалари ва функциялари
14. Қyйидагилар вазирлик аппаратининг асосий вазифалари ҳисобланади:
маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширишни таъминлаш;
Вазирлик ҳамда унинг таркибий ва туман (шаҳар)лар бўлинмалари фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичлар, мақсадли индикаторлар, сифатга эришиш ва ривожлантириш дастурларини самарали амалга оширишни таъминлаш;
Вазирлик фаолияти соҳасига тегишли масалаларда вазирликлар ва идоралар билан ҳамкорлик қилиш, Вазирлар Кенгаши ва унинг Раёсати мажлисларида масалаларни муҳокама қилишда иштирок этиш;
Вазирлик ходимларини тизимли қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этиш;
Вазирликнинг аппарати ва туман (шаҳар)лар бўлинмалари фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини танқидий таҳлил қилиш, таҳлил натижаларига кўра зарур чора-тадбирларни кўриш;
Вазирлик ва унинг таркибий ва туман (шаҳар)лар бўлинмалари фаолиятига замонавий иш услубларини жорий этиш;
маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш соҳасида давлат хизматларини кўрсатиш самарадорлиги, сифати ва эркинлигини таъминлаш;
жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини кўриб чиқиш ишларини самарали таъминлаш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилишни, Вазирлик раҳбарияти ва ходимларининг улар фаолиятида фаол иштирок этишини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан келиб тушадиган жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларининг ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш;
маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўйича мақсадли дастурлар, дастурий-услубий ва бошқа тартибга солувчи ҳужжатларни белгиланган тартибда тасдиқлаш;
Вазирлик ҳайъати қарорлари, Қорақалпоғистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг (кейинги ўринларда Вазир) буйруқлари ва топшириқларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
таркибий бўлинмаларда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг касб маҳорати, чуқур билимга эгалиги, тажрибаси, ишчанлик ва одоб-аҳлоқ ҳамда маънавиятининг юқори даражаси кафолатланганлигини таъминлаш, уларнинг касбий малакасини ошириш чораларини кўриш, таркибий бўлинмаларда кадрлар захирасини шакллантириш;
15. Вазирлик аппарати унга юкланган асосий вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Вазирлик ва унинг раҳбарияти фаолиятининг ташкилий ва ахборот-таҳлилий таъминотини амалга оширади;
Вазирликнинг таркибий ва туман (шаҳар)лар бўлинмалари ҳамда идоравий мансуб ташкилотлари томонидан Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Респyбликалари қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг, Жўқорғи Кенгеснинг ҳамда Вазирлар Кенгашининг қарорлари ва фармойишлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг буйруқ ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари, ҳайъати қарорларининг бажарилиши доимий назорат қилиб борилишини таъминлайди;
Вазирлик томонидан Жўқорғи Кенгесга ва Вазирлар Кенгашига киритилаётган ҳужжатларнинг ўз вақтида ва сифатли ишлаб чиқилишини ташкил этади;
Вазирликнинг туман (шаҳар)лар бўлимлари фаолиятига раҳбарлик қилади, мувофиқлаштиради ва назоратини амалга оширади;
Вазирлик фаолиятини, шу жумладан норма ижодкорлиги соҳасида ҳуқуқий таъминлашни амалга оширади;
Вазирлик ваколатига тегишли тезкор, ташкилий, кадрларга оид, молиявий, ишлаб чиқариш-хўжалик ва бошқа масалаларни ҳал этиш билан шуғулланади;
Вазирлик ва унинг таркибий ҳамда туман (шаҳар)лар бўлинмалари фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга эришишни сўзсиз таъминлаш бўйича таъсирчан чораларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;
Жўқорғи Кенгес ва Вазирлар Кенгаши, шунингдек, тегишли вазирлик ва идоралар билан Вазирлик фаолияти соҳасига тегишли масалалар бўйича ҳамкорликни таъминлайди;
Вазирликнинг таркибий ва туман (шаҳар)лар бўлинмалари иш фаолиятига замонавий услубларни жорий этишни таъминлайди;
Вазирликнинг самарали фаолиятини ташкил этиш ва такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади.

3-§. Туман (шаҳар)лар маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш
бўлимларининг вазифалари ва функциялари
16. Қyйидагилар туман (шаҳар)лар бўлимларининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигига юкланган вазифалар ва функцияларни самарали бажариш;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини ташкил этиш соҳасида секторлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;
маҳалла тизимига оид қонун ҳужжатларига риоя қилиниши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш;
фуқаролар йиғинларида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш;
бюджет маблағларининг мақсадли ва манзилли сарфланишини, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи юритилишини ташкил этиш;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг хизмат фаолиятига боғлиқ бўлмаган вазифалар ва ишларга жалб қилинишига йўл қўйилмаслигини таъминлаш;
глобаллашув жараёнида оилаларда ва маҳаллаларда фаол иш олиб бориш, ёш авлодни турли зарарли оқим ва таъсирлардан сақлаш, инсоний қадриятларни мустаҳкамлаш;
аҳоли муаммолари билан ишлаш ва таъсирчан жамоатчилик назоратини амалга оширишда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига услубий-амалий кўмаклашиш.
17. Туман (шаҳар)лар бўлимлари ўзларига юкланган асосий вазифаларга мувофиқ қyйидаги функцияларни амалга оширади:
Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигига юкланган вазифалар ва функциялар самарали бажарилишини таъминлаш;
қонун ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда Вазирликнинг қарор ва буйруқларини бажариш;
ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар билан ҳамкорлик қилиш;
маҳаллаларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг инфратyзилмасини ривожлантиришга кўмаклашиш;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятидаги муаммоларни комплекс ўрганиш, таҳлил этиш ва тизимли ҳал қилиш чораларини кўриш, уларни услубий-методик ҳамда ахборот-таҳлилий материаллар билан таъминлаш;
ҳудудлардаги бюджетдан молиялаштириладиган идоравий мансуб ташкилотлар ҳаражатларини молиялаштиришни, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини олиб бориш;
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш ва уларни ҳал этиш чораларини кўриш;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида фаолият кўрсатаётган кадрлар малакасини ошириш ишларига кўмаклашиш, фуқаролар йиғинлари бинолари ва иншоотларидан фойдаланиш ишлари мониторингини олиб бориш ҳамда мувофиқлаштириш;
бюджет маблағларининг мақсадли ва манзилли сарфланишини таъминлаш, фуқаролар йиғинларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш;
туман (шаҳар)лар бўлимлари ваколатига тегишли бўлган ташкилий, кадрлар, молия, ишлаб чиқариш-хўжалик масалалари ва бошқа масалалар бўйича қарор қабул қилиш.

4-боб. Вазирлик ва унинг тизимидаги туман (шаҳар)лар
бўлимларининг ҳуқуқлари ҳамда жавобгарлиги

1-§. Вазирликнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
18. Вазирлик ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
ўз ваколатига кирадиган масалаларни ҳал этиш учун зарур бўлган маълумотларни давлат бошқаруви органлари ҳудудий вазирликларидан, бошқармаларидан, давлат органларидан, давлат ва нодавлат ташкилотлардан сўраш ва олиш;
маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалаларида давлат бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, хўжалик бирлашмалари, шунингдек, бошқа ташкилотларнинг фаолиятини такомиллаштириш бўйича тавсиялар бериш;
туман (шаҳар) бўлимлари фаолиятини мувофиқлаштириш, уларга топшириқ ва кўрсатмалар бериш;
туман (шаҳар) бўлимларида аниқланган муаммоларни ҳар томонлама ва чуқур таҳлил қилиш ҳамда умумлаштириш асосида таклифлар тайёрлаш;
ахборот-таҳлилий материалларни тайёрлаш ва дастурий ҳужжатларни ишлаб чиқиш учун давлат бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалар ҳамда хўжалик бирлашмаларининг юқори малакали мутахассисларини жалб қилиш.
Вазирлик ўз ваколатлари доирасида ўзларига юкланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда, бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
19. Вазирлик:
ўзига юкланган вазифалар ва функциялар сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш;
ўз фаолияти билан боғлиқ бўлган прогноз кўрсаткичларга эришилишини таъминлаш;
Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигига, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига киритилаётган ҳужжатлар лойиҳалари ва таклифлар, шунингдек, Вазирлик томонидан қабул қилинаётган қарорларнинг сифати, пировард натижалари ва амалга оширилиши оқибатлари;
ўз фаолияти соҳасини ривожлантириш, муаммоларни ҳал қилиш учун дастурларни, ҳаракат режаларини, “йўл хариталари”ни ва бошқа дастyрий ҳужжатларнинг самарали амалга оширилиши;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишини таъминлаш учун жавоб беради.

2-§. Вазирлик аппаратининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
20. Вазирлик аппарати ўзига юкланган асосий вазифалар ва функцияларни бажаришда қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Вазирликнинг идоравий мансуб ташкилотлари ва туман (шаҳар)лар бўлимларидан Вазирликнинг аппаратида кўриб чиқиладиган, таҳлил қилиш ва ишлаш учун зарур бўлган материаллар ҳамда маълумотларни, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ва бошқа ҳужжатларни сўраш ва олиш;
Вазирликда кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш, ахборот ва таҳлилий материалларни, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш учун зарур бўлганда, Вазирликнинг идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарлари ҳамда вакилларини ва туман (шаҳар)лар бўлимлари раҳбарларини жалб қилиш, ушбу мақсадлар учун эксперт ва ишчи гyруҳларни ташкил этиш;
Вазирликнинг идоравий мансуб ташкилотлари ва туман (шаҳар)лар бўлимларидан улар киритган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини қайта ишлаб чиқишни талаб қилиш, зарур бўлганда уларни қайта кўриб чиқиш учун қайтариш;
Вазирликнинг идоравий мансуб ташкилотлари раҳбарлари ҳамда вакиллари ва туман (шаҳар)лар бўлимлари раҳбарлари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;

тезкор ҳал этилиши лозим бўлган ва Вазирликка юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш билан боғлиқ масалалар бўйича Вазирликнинг идоравий мансуб ташкилотлари раҳбарлари ва туман (шаҳар)лар бўлимларига топшириқлар бериш;
Вазирликнинг идоравий мансуб ташкилотлари ва туман (шаҳар)лар бўлимларининг қабул қилинган қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, Ўзбекистон Респyбликаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси, Жўқорғи Кенгес, Вазирлар Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг топшириқлари, шунингдек, Вазирлик ва унинг раҳбариятининг ҳужжатлари ва топшириқлари бажарилишига оид фаолиятини ўрганиш ва текшириш;
Вазирликка юкланган вазифаларни амалга ошириш учун илмий-тадқиқот, лойиҳалаш, конструкторлик ташкилотлари, олий таълим муассасалари ҳамда бошқа юридик ва жисмоний шахсларни уларнинг хоҳишига кўра ҳамда шартнома асосида жалб этиш;
идоравий мансуб ташкилотлар ва туман (шаҳар)лар бўлимлари томонидан қабул қилинган қарорларни бекор қилиш, тўхтатиб туриш (тўлиқ ёки қисман) ёки уларни қонун ҳужжатларига мувофиқлаштириш тўғрисида қарор қабул қилиш;
Вазирлик тизимида бухгалтерия ҳисобини амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига мувофиқ ҳамда замонавий техник воситалар ва ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда юритиш ташкил этилишини таъминлаш, тизимга кирувчи ташкилотларда бухгалтерия ҳисоби юритилишини назорат қилиш;
харажатлар сметасида назарда тутилган бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларнинг муайян мақсадларга тўғри сарфланганлигини, шунингдек, пул маблағлари ва моддий бойликларнинг сақланишини мунтазам назорат қилиб бориш;
оила, хотин-қизлар ва кексаларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш масалаларини сифатли ўрганиш ва мониторинг қилишни ташкил этиш учун комиссиялар, ишчи ва эксперт гyруҳларни тузиш;
вазирликлар, идоралар, ўқув ва бошқа муассасаларнинг олимлари, юқори мaлакали мутахассисларини оила, хотин-қизлар ва кексаларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасида илмий ва эксперт ишлар, маслаҳатларни ўтказиш, долзарб масалаларни ишлаб чиқиш учун юқори малакали мутахассисларни шартнома асосида таклиф этиш.
Вазирлик аппарати қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
21. Вазирлик аппарати:
Вазирликнинг идоравий мансуб ташкилотлари ва туман (шаҳар)лар бўлимлари билан биргаликда Вазирликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш;
Вазирлик фаолиятини ривожлантиришнинг режалари, кутилаётган истиқболдаги ва жорий кўрсаткичларга эришиш бўйича Вазирлик аппарати тузилмаларининг фаолиятини ташкил этиш;
Вазирлик томонидан кўриб чиқиш учун Жўқорғи Кенгес ва Вазирлар Кенгашига киритиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва бошқа ҳужжатларни, шунингдек, Вазирлик қабул қиладиган қарорларни сифатли тайёрлаш ва экспертизадан ўтказиш;
Вазирликнинг идоравий мансуб ташкилотлари ва туман (шаҳар)лар бўлимлари томонидан дастурлар, чора-тадбирлар режалари, “йўл хариталари” ва бошқа дастурий ҳужжатлар амалга оширилишини ташкил этиш;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ҳуқуқларига риоя этилишини ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш учун жавоб беради.

3-§. Туман (шаҳар)лар бўлимларининг
ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
22. Туман (шаҳар)лар бўлимлари ўзларига юкланган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари ҳамда бошқа ташкилотлардан ўзига юкланган вазифаларни сифатли бажариш учун зарур бўлган ахборот материалларини олиш;
ўз фаолиятига оид масалаларда давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, шунингдек, бошқа ташкилотларнинг фаолиятини такомиллаштириш бўйича тавсиялар бериш;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини самарали ташкил этишга кўмаклашиш;
ахборот-таҳлилий материалларни тайёрлаш ва дастурий ҳужжатларни ишлаб чиқиш учун давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмаларининг, шунингдек, илмий ташкилотларнинг юқори малакали мутахассисларини жалб қилиш.
Туман (шаҳар)лар бўлимлари ўз ваколатлари доирасида ўзларига юкланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда, бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
23. Туман (шаҳар)лар бўлимлари:
ўзига юкланган вазифалар ва функциялар сифатли ҳамда ўз вақтида бажарилишини таъминлаш;
ўз фаолияти билан боғлиқ бўлган прогноз кўрсаткичларга эришишни таъминлаш;
Вазирлик, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига киритилаётган ҳужжатлар лойиҳалари ва таклифлар, шунингдек, туман (шаҳар)лар бўлимлари томонидан қабул қилинадиган қарорларнинг амалга оширилиш сифати, пировард натижалари ва оқибатлари;
ҳудудларда аниқланган муаммоларни ҳар томонлама ва чуқур таҳлил қилиш ҳамда умумлаштириш асосида туман (шаҳар)лар маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича таклифлар тайёрлаш;
ўз фаолиятини ривожлантириш, муаммоли масалаларни ҳал қилиш бўйича дастурлар, тадбирлар режалари, “йўл хариталари” ва бошқа дастурий ҳужжатларнинг туман (шаҳар)ларда самарали амалга оширилиши;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилиниши ҳамда уларга риоя этилиши учун жавоб беради.

5-боб. Вазирлик раҳбарларининг асосий функционал вазифалари

24. Қyйидагилар Вазирнинг асосий функционал мажбуриятлари ҳисобланади:
Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикаларининг Конститyцияси ва қонунлари, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилиш;
Вазирлик фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси, Жўқорғи Кенгес ва Вазирлар Кенгашининг қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари билан Вазирликга юкланган вазифалар ва функциялар бажарилишини ташкил этиш;
Вазирлик ва туман (шаҳар)лар бўлимлари фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга эришишни сўзсиз таъминлаш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;
Вазирлик ва туман (шаҳар)лар бўлимлари фаолиятини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш;
Вазирлик ва туман (шаҳар)лар бўлимлари ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси, Жўқорғи Кенгес ва Вазирлар Кенгашининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари ижроси таъминланишини, ижро интизоми мустаҳкамланиши бўйича комплекс амалий чора-тадбирлар амалга оширилиши, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида” 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 1999 йил 12 январдаги
12-сон қарорига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун ходимларнинг шахсий масъулиятини ошириш чораларини кўриш;
Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг ҳайъати қарорлари ва Вазирининг буйруқлари, фармойишлари ва унинг ўринбосарлари кўрсатмалари ҳамда топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
Вазирлик фаолияти соҳасига кирадиган масалалар юзасидан маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар билан ҳамкорлик қилиш;
ходимларнинг ваколатларини белгилаш, улар ўртасида мажбуриятларни тақсимлаш, давлат архивлари ва уларнинг филиалларининг бошқа мансабдор шахслари ваколатларини белгилаш, Вазирлик ва туман (шаҳар)лар бўлимларини бошқаришда мансабдор шахсларнинг жавобгарлигини белгилаш;
Вазирлик ва туман (шаҳар)лар бўлимлари фаолиятини режалаштиришни ташкил этиш, ҳар чораклик иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши устидан назоратни таъминлаш;
Вазирлик ва туман (шаҳар)лар бўлимларида кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг самарали фаолият кўрсатиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш, ҳудудий бошқарма кадрлар захирасини шакллантириш;
Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири номенклатурасига кирадиган бўш лавозимларга таклиф этилган кадрларнинг, шунингдек, Вазирликка ишга қабул қилинаётган бошқа кадрларнинг профессионаллиги, ўз ишини билиши амалий тажрибага, юксак даражада ишчанлик ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш;

Вазирлик ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал қилиш, шу жумладан улар эгаллаб турган лавозимда қолиши мақсадга мувофиқлигига доир масалаларни кўриб чиқиш, уларнинг шахсий масъулиятини ошириш бўйича мунтазам чора-тадбирлар кўриш;
Вазирлик ходимларининг ва туман (шаҳар)лар бўлимлари ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя қилишини таъминлаш;
“Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ Вазирликда, давлат архивлари ва уларнинг филиалларида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;
прогноз кўрсаткичларнинг бажарилишини мунтазам таҳлил қилиш ҳамда Вазирлик ва унинг бўлинмалари ушбу кўрсаткичларга сўзсиз эришишини таъминлашга қаратилган қўшимча чоралар кўриш бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигига киритиш;
Вазирлик ходимлари ва туман (шаҳар)лар бўлимлари раҳбарлари фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини тизимли равишда танқидий таҳлил қилиш, йиғилишларда уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, уларнинг якунлари бўйича зарур чора-тадбирларни амалга ошириш;
Вазирлик ва унинг бўлинмалари фаолиятига оид масалалар бўйича қонун ҳужжатларини такомиллаштириш, шунингдек, давлат хизматлари самарадорлиги сифатини ошириш ва улардан эркин фойдаланиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ҳамда кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги раҳбариятига киритиш;
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, мунтазам равишда шахсан, шу жумладан сайёр қабуллар ўтказиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, уларнинг фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тyбдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида” 2016 йил
28 декабрдаги ПФ-4904-сон Фармонига мувофиқ фаол иштирок этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртyал қабулхонасидан тушган мурожаатларини ўз вақтида ва тўлақонли кўриб чиқиш;
Вазирлик ходимлари, давлат архивлари ва уларнинг филиаллари раҳбарларининг лавозим маошига мукофотлар, устамалар тўлаш, уларга моддий ёрдам бериш, уларни мукофотлаш, рағбатлантириш ва уларга интизомий чора қўллаш тўғрисида қарор қабул қилиш, уларни давлат мукофотлари ва идоравий мукофотлар билан тақдирлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигига таклифлар киритиш;
давлат сирини ёки қонун билан қуриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотларнинг ҳимоя қилинишини таъминлаш;
маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида, судларда ва ташкилотларда Вазирликнинг ва унинг бўлинмалари манфаатларини ифода этиш.
25. Қyйидагилар Вазирнинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарларининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:
Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикаларининг Конституцияси ва қонунлари талабларига, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя қилиш;
Вазир вақтинча бўлмаганда, тегишли буйруқ асосида унинг вазифаларини бажариш;
Вазирликнинг ўзи назорат қиладиган идоравий мансуб ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва уларга бевосита раҳбарлик қилиш, уларнинг ходимлари ўртасида вазифаларни тақсимлаш;
ўзи назорат қиладиган таркибий бўлинмалар томонидан прогноз кўрсаткичларга эришишни сўзсиз таъминлаш чораларини кўриш, таркибий бўлинмалар раҳбарларининг ҳисоботларини мунтазам эшитиш ва ушбу кўрсаткичларга эришиш учун уларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш;
ўзи назорат қиладиган таркибий бўлинмаларнинг режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилишини назорат қилишни таъминлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси, Жўқорғи Кенгес ва Вазирлар Кенгашининг қарорлари ва топшириқлари ижросини ташкил этиш ва мониторингини олиб боришнинг амалий тизимини яратиш, Вазирлик фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни бажариш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида” 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорига ва Вазирлар Маҳкамасининг “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чораларини кўриш;
Вазирлик ҳайъати қарорлари, Вазирнинг буйруқлари ва топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
ўзи назорат қиладиган таркибий бўлинмаларда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш бўйича Вазирга таклифлар тақим этиш, уларнинг профессионаллиги, ўз ишини билиши, юксак даражадаги ишчанлик ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга бўлишини таъминлаш, уларнинг касбий малакасини ошириш, мутасаддилик қилинадиган таркибий тузилмаларда кадрлар захирасини шакллантириш чораларини кўриш;
ўзи назорат қиладиган таркибий бўлинмалар томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг тўлиқ ва сифатли ишлаб чиқилишини ташкил этиш, Вазирлик таркибий бўлинмаларида тайёрланган ҳужжатлар лойиҳалари Вазир томонидан кўриб чиқилиши ва имзоланиши (виза қўйилиши) учун кўриб чиқиш ва виза қўйиш, уларни Жўқорғи Кенгеснинг Регламенти ва Вазирлар Кенгашининг Регламенти талабларига қатъий риоя қилган ҳолда ва ўз вақтида Вазирлар Кенгашига киритилишини таъминлаш, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари Вазирлар Кенгашининг аппаратида кўриб чиқилишида Вазирнинг топшириғига асосан иштирок этиш;
Вазирликка тақдим этилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари тўлиқ ва ўз вақтида кўриб чиқилишини таъминлаш, уларни пухта ҳуқуқий, молиявий, иқтисодий ва бошқа экспертизадан ўтказиш;
хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида” 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва “Хорижий хизмат сафарларида бўлишнинг самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига мувофиқ амалга ошириш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;
ўзи назорат қиладиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини мунтазам танқидий таҳлил қилиш, Вазирлик ҳайъати мажлисларида уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, уларнинг якунлари бўйича зарур чора-тадбирларни амалга ошириш;
соҳага оид масалалар бўйича Вазирлик фаолиятини такомиллаштиришга доир амалий чора кўриш, қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш ва уларни Вазирга киритиш;
ўзи назорат қиладиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш, шу жумладан уларнинг эгаллаб турган лавозимда қолиши мақсадга мувофиқлиги масаласини кўриб чиқиш бўйича Вазирга таклиф киритиш, функционал вазифалар ва юкланган вазифалар бажарилиши учун уларнинг шахсий масъулиятини ошириш бўйича тизимли чоралар кўриш;
“Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ таркибий бўлинмаларда коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни кўллаш амалиётини ва қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;
Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 мартдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-ахлоқ намунавий қоидалари асосида тасдиқланган Вазирлик ва туман (шаҳар)лар бўлимлари ходимларининг одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиш, ўзи назорат қиладиган таркибий тузилмалар раҳбарлари ва ходимлари томонидан ушбу қоидаларга риоя этилишини таъминлаш;
давлат хизматлари самарадорлигини, улардан эркин фойдаланишни ва уларни кўрсатиш сифатини ошириш ҳамда “Электрон ҳукумат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш доирасида замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш;
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ишларини “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 майдаги 341-сон қарори билан тасдиқланган Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги намунавий низомга мувофиқ самарали ташкил этиш, жамоатчилик билан бевосита ва очиқ мулоқот ўрнатиш, шахсан қабул қилишни мунтазам равишда ўтказиш, шу жумладан жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини жойларга бориб қабул қилишни белгиланган муддатларда ва тартибда амалга ошириш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорликни, уларнинг фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида” 2016 йил 28 декабрдаги ПФ-4904-сон Фармонига мувофиқ фаол иштирок этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонасидан тушган барча мурожаатлари ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш;
давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;
ўз фаолияти соҳасида малакали кадрларни тайёрлаш, касбий таълим муассасаларининг ўқув даражаси ва сифатини тубдан оширишга кўмаклашиш, кадрларни, шу жумладан хориждаги илғор илмий-тадқиқот муассасалари ва таълим марказларида тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил қилиш;
жумладан соҳа йўналишлари бўйича:
а) Вазирнинг биринчи ўринбосарининг асосий вазифалари:
хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш;
оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш;
ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар билан ишлаш;
оғир ижтимоий аҳволга тушган хотин-қизлар ҳамда зўравонликдан жабр кўрган шахсларга ижтимоий, маънавий ва ҳуқуқий ёрдам бериш ишларини ташкил қилиш, хотин-қизлар масалалари бўйича давлат ва жамоат ташкилотлари билан алоқалар ўрнатиш;
хотин-қизлар муаммолари билан ишлаш;
Зулфия номидаги Давлат мукофоти комиссияси фаолиятини ҳамда “Мўътабар аёл” кўкрак нишони билан тақдирлашга оид чора-тадбирларни амалга ошириш;
б) Вазир ўринбосарининг асосий вазифалари:
хавфсиз маҳалла фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш;
ҳуқуқни мухофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликни ташкил этиш;
ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш;
маҳаллаларда жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан тегишли ҳудудда ҳуқуқбузарликларни содир этишга имкон берувчи сабаб ва шарт-шароитларни аниқлаш;
в) Вазир ўринбосарининг асосий вазифалари:
нуроний онахонларни қўллаб-қувватлаш;
кексалар ва фахрийлар билан ишлаш;
кексалар ва фахрийларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш;
ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларда ватанпарварлик рухини мустаҳкамлаш;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва бу борада аниқ чора-тадбирларни амалга ошириш.
“Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирлашга оид чора-тадбирларни амалга ошириш;
26. Қyйидагилар Вазирлик аппарати таркибий бўлимлари раҳбарларининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:
Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикалари Конституциялари ва қонунлари, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилиш;
тегишли бўлинма фаолиятига бевосита раҳбарлик қилиш, ушбу бўлинмага юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилишини ташкил этиш;
Вазирликнинг таркибий бўлинмалари ва туман (шаҳар)лар бўлимлари фаолиятини ўз ваколатлари доирасида мувофиқлаштириш;
прогноз кўрсаткичларнинг бажарилишини мунтазам таҳлил қилиш ҳамда Вазирликнинг таркибий бўлинмалари ва туман (шаҳар)лар бўлимлари ушбу кўрсаткичларга сўзсиз эришишини таъминлашга қаратилган кўшимча чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича таклифларни Вазирнинг назорат қилувчи ўринбосарларига киритиш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси, Жўқорғи Кенгес ва Вазирлар Кенгашининг қарорлари ва топшириқлари ижросини ташкил этиш ва мониторингини олиб боришнинг амалий тизимини яратиш, Вазирлик фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни бажариш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида” 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорига ва Вазирлар Маҳкамасининг “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун таркибий бўлинмалар ходимларининг шахсий масъулиятини ошириш чораларини кўриш;
Вазирлик ҳайъати қарорлари, Вазирнинг буйруқлари ва қарорлари, унинг ўринбосарлари кўрсатмалари ҳамда топшириқларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
таркибий бўлинмаларнинг ҳар чораклик иш режалари ишлаб чиқилишини таъминлаш, уларни тасдиқлаш учун киритиш, уларда кўрсатилган вазифалар ва тадбирлар ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
таркибий бўлинмаларга юкланган вазифалар бажарилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш, Вазирлик идоравий мансуб ташкилотлари ва туман (шаҳар)лар бўлимлари фаолиятига амалий ва методик ёрдам бериш;
таркибий бўлинмалар фаолияти соҳаларига оид қонун ҳужжатлари ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва уларни кўриб чиқиш учун Вазирлик раҳбариятига киритиш;
таркибий бўлинмаларда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйишда Вазир ўринбосарларига таклифлар тақдим этиш, профессионаллиги, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак ишчанлик ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш, уларнинг касбий малакасини ошириш чораларини кўриш, таркибий тузилмаларда кадрлар захирасини шакллантириш;
таркибий бўлинмалар томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатли ишлаб чиқилишини ташкил этиш, таркибий бўлинмаларда тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларини Вазир томонидан кўриб чиқилиши ва имзоланиши (виза қўйилиши) учун кўриб чиқиш ва виза қўйиш, уларни Жўқорғи Кенгеснинг Регламенти ва Вазирлар Кенгашининг Регламенти талабларига қатъий риоя қилган ҳолда ва ўз вақтида Вазирлар Кенгашига киритилишини таъминлаш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари Вазирлар Кенгашининг аппаратида кўриб чиқилишида Вазирлик раҳбарияти топшириғига асосан иштирок этиш;
таркибий бўлинмага тақдим этилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тўлиқ ва ҳар томонлама кўриб чиқиш, уларни пухта ҳуқуқий, молиявий, иқтисодий ва бошқа экспертизадан ўтказиш;
хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва “Хорижий хизмат сафарларида бўлишнинг самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига мувофиқ амалга ошириш, хизмат сафарлари асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;
таркибий бўлинмалар ходимлари фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини мунтазам равишда танқидий таҳлил қилиш, йиғилишларда уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, уларнинг якунлари бўйича зарур чора-тадбирларни амалга ошириш;
Вазирлик ва туман (шаҳар)лар ходимлари одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этишини таъминлаш;
“Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ таркибий бўлинмаларда коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 майдаги 341-сон қарори билан тасдиқланган Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги намунавий низомга мувофиқ кўриб чиқиш, жамоатчилик билан бевосита ва очиқ мулоқот ўрнатиш, шахсан қабул қилишни мунтазам равишда ўтказиш, шу жумладан жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини жойларга бориб қабул қилишни белгиланган муддатларда ва тартибда амалга ошириш;
Ўзбекистон Ресгryбликаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, уларнинг фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тyбдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида” 2016 йил 28 декабрдаги ПФ-4904-сон Фармонига мувофиқ фаол иштирок этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан тушган мурожаатларини ўз вақтида ва тўлақонли кўриб чиқиш;
аҳоли бандлигига кўмаклашиш, тадбиркорлик ва оилавий бизнесни ривожлантириш;
ободонлаштириш, томорқа ва экология масалалари;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг моддий-иқтисодий асосларини мустаҳкамлаш, аҳолини иш билан таъминлаш борасидаги имкониятларини кенгайтириш;
давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;
иш юритиш соҳасидаги намунали ходимларни аниқлаш ва мукофотлаш юзасидан Вазирлик раҳбариятига таклифлар киритиш;
давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, шунингдек, бошқа ташкилотлар томонидан ваколати доирасида давлат назоратини амалга ошириш.

6-боб. Вазирлик раҳбарларининг жавобгарлиги

27. Вазир:
Вазирликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши;
ушбу Низомнинг 18-бандида назарда тутилган жавобгарлик соҳалари бўйича;
ушбу Низомнинг 24-бандида кўрсатилган ўз асосий функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.
28. Вазирнинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари:
Вазирликнинг ўзи назорат қиладиган таркибий тузилмаларида Вазирликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши;
ушбу Низомнинг 18-бандида назарда тутилган Вазирликнинг мутасаддилик қилинадиган масалаларга доир жавобгарлик соҳалари бўйича;
ушбу Низомнинг 25-бандида кўрсатилган ўз асосий функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.
29. Вазирлик аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарлари:
тегишли таркибий бўлинмаларга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши;
ушбу Низомнинг 20-бандида назарда тутилган Вазирлик аппаратининг жавобгарлик соҳалари бўйича;
ушбу Низомнинг 26-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.
30. Туман (шаҳар)лар бўлимлари:
туман (шаҳар)лар бўлимларига юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши;
туман (шаҳар)лар бўлимларининг ушбу Низомнинг 19 ва 22-бандларида назарда тутилган ўз жавобгарлик вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.

7-боб. Вазирлик фаолиятини ташкил этиш

1-§. Вазирлик раҳбарияти
31. Вазир Жўқорғи Кенгес (сессиялар ўртасидаги даврда Жўқорғи Кенгес Президиуми) томонидан Вазирлар Кенгаши Раисининг тавсиясига биноан Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири билан келишган ҳолда, лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.
Вазир ўз мақомига кўра, Вазирлар Кенгаши аъзоси ҳисобланади
40. Вазир ўринбосарлари вазирининг тақдимномасига асосан Вазирлар Кенгаши томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
32. Туман (шаҳар)лар ҳокимлари ўринбосарлари – вазирликнинг туман (шаҳар)лар бўлимлари бошлиқлари лавозимига Вазирлар Кенгаши Раисининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири билан келишилган ҳолда, Жўқорғи Кенгес Раиси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади ҳамда халқ депутатларининг тегишли Кенгаши томонидан тасдиқланади.
33. Туман (шаҳар)лар бўлимлари бошлиқларининг ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири билан келишилган ҳолда Вазирнинг буйруғига биноан лавозимга тайинланади 
ва лавозимдан озод этилади.
34. Вазирлик таркибидаги бўлим ва туман (шаҳар)лар бўлимлари мутахассислари лавозимига Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг тегишли бошқармаларининг хулосаларига мувофиқ Вазирнинг буйруғи билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
35. Ходимлар лавозимга қуйидаги қоидаларга риоя этган ҳолда тайинланади:
а) уларнинг маълyмоти, мутахассислиги ёки лавозимга яқин мутахассислик, шунингдек, амалий иш тажрибасига мувофиқ;
б) ташкилий-штат ўзгаришлари бўлганида, шунингдек ходимнинг ҳаёти ва фаолияти билан боғлиқ ҳолатлар юзага келганида у эгаллаб турган лавозимидан озод қилинади ва қонунчиликка мувофиқ моддий қўллаб-қувватланади;
в) ўзаро қариндош бўлган ходимлар (ота-она, турмуш ўртоғи, ака-ука, опа-сингил, фарзандлар, шунингдек турмуш ўртоғининг ота-онаси, ака-укаси, опа-сингиллари), агар унда иш жараёнида бирининг иккинчисига бўйсуниши ёки назорат остида бўлиши билан боғлиқ бўлса, бир бўлинмадаги лавозимларга тайинланиши мумкин эмас.
36. Вазирлик тўғрисидаги низомлар, агар Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Маҳкамаси қарорларида ҳамда Жўқорғи Кенгес ёки Вазирлар Кенгаши қарорларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, Вазирлар Кенгашининг Раиси томонидан тасдиқланади.

2-§. Вазирликнинг Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг марказий аппарати таркибий бўлинмалари
билан ўзаро ҳамкорлиги
37. Вазирлик ва унинг идоравий мансуб ташкилотлари Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари билан ўзаро ҳамкорлик қилади. Жумладан:
Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги раҳбарияти топшириқлари ижроси ҳақида хабар беради;
белгиланган фаолият соҳасида қонун ҳужжатларини амалга ошириш бўйича фаолият натижалари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг марказий аппаратига ахборот тақдим этади;
уларнинг фаолиятини текшириш ва ўрганиш натижасида ишда аниқланган камчиликлар ва қоидабузарликларни бартараф этиш натижалари тўғрисида хабар беради;
ўз фаолияти натижалари тўғрисидаги ҳисоботларни белгиланган муддатларда Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг марказий аппаратига тақдим этади;
Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ваколатига таъллуқли соҳалардаги муаммоларни ҳал қилишга қаратилган таклифларни Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг марказий аппаратига юборади;
маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, ҳудудий давлат органлари, комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар билан ўзаро ҳамкорлик натижалари тўғрисида хабар беради;
ваколатли органлар томонидан ўтказилган ўз фаолиятини текшириш натижалари тўғрисида маълумот беради.

3-§. Вазирлик аппарати таркибий бўлинмаларининг туман (шаҳар)лар бўлимлари ва идоравий мансуб ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги
38. Вазирлик аппарати таркибий бўлинмаларининг туман (шаҳар)лар бўлимлари ва идоравий мансуб ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги Вазирлик аппарати таркибий бўлинмаларининг раҳбарлари томонидан таъминланади.
39. Вазирлик аппаратининг таркибий бўлинмалари Вазирликнинг туман (шаҳар)лар бўлимлари билан ўз фаолияти йўналишлари бўйича:
топшириқларни туман (шаҳар)лар бўлимлари ва идоравий мансуб ташкилотларга етказади ҳамда уларнинг бажарилишини назорат қилади;
Вазирликнинг туман (шаҳар)лар бўлимлари ва идоравий мансуб ташкилотларига таркибий бўлинмаларнинг бевосита фаолияти масалалари бўйича сўровлар юборади ҳамда уларнинг ижро этилишини назорат қилади;
Вазирликнинг туман (шаҳар)лар бўлимлари ва идоравий мансуб ташкилотлари фаолиятини текширади ва ўрганади, умумлаштиради, уни такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва Вазирлик раҳбариятига киритади;
Вазирликнинг туман (шаҳар)лар бўлимлари ва идоравий мансуб ташкилотлари фаолиятини ташкил этиш ва фаолияти натижалари тўғрисида ҳисобот ва ахборот материаллари, статистика ва бошқа маълумотлар ўрганилиши ва умумлаштирилишини ташкил этади;
Вазирликнинг туман (шаҳар)лар бўлимлари ва идоравий мансуб ташкилотларининг иш режаларини таҳлил қилади, уларнинг фаолиятини режалаштиришни такомиллаштиришга доир чоралар кўради;
Вазирликнинг туман (шаҳар)лар бўлимлари ва идоравий мансуб ташкилотларидан тушган таклифларни кўриб чиқади;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашда Вазирликнинг туман (шаҳар)лар бўлимлари ва идоравий мансуб ташкилотлари иштирокини ташкил этади, қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича улардан тушган таклифларни кўриб чиқади.
40. Вазирликнинг туман (шаҳар)лар бўлимлари ва идоравий мансуб ташкилотлари Вазирлик аппаратининг таркибий бўлинмалари билан ўзаро ҳамкорлик қилади. Жумладан:
Вазирлик раҳбарияти топшириқлари ижроси ҳакида хабар беради;
белгиланган фаолият соҳасида қонун ҳужжатларини амалга ошириш бўйича фаолият натижалари тўғрисида Вазирлик аппаратига ахборот тақдим этади;
уларнинг фаолиятини текшириш ва ўрганиш натижасида ишда аниқланган камчиликлар ва қоидабузарликларни бартараф этиш натижалари тўғрисида хабар беради;
ўз фаолияти натижалари тўғрисидаги ҳисоботларни белгиланган муддатларда Вазирлик аппаратига тақдим этади;
Вазирлик ваколатига таъллуқли соҳалардаги муаммоларни ҳал қилишга қаратилган таклифларни Вазирлик аппаратига юборади;
маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, ҳудудий давлат органлари, комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар билан ўзаро ҳамкорлик натижалари тўғрисида хабар беради;
ваколатли органлар томонидан ўтказилган ўз фаолиятини текшириш натижалари тўғрисида маълумот беради;
жойларда Вазирлик ҳайъати йиғилиши, семинар, конференция, танлов, кўрик ва бошқа ташкилий тадбирлар ўтказиш тўғрисида таклифлар киритади.
41. Вазирлик аппарати таркибий бўлинмалари ва унинг туман (шаҳар)лар бўлимларининг ўзаро ҳамкорлик жараёнида юзага келадиган келишмовчиликлар Вазирнинг топшириғига биноан унинг тегишли ўринбосари томонидан кўриб чиқилади. Агар вазир ўринбосари томонидан келишмовчиликларни тартибга солишнинг имконияти бўлмаса, сўнги қарор бевосита Вазир томонидан қабул қилинади.

4-§. Вазирликнинг давлат бошқарувининг бошқа органлари,
маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик
бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги
42. Вазирлик ўз ваколатлари доирасида давлат бошқарувининг бошқа органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.
Вазирлик ҳудудларни ижтимоий иқтисодий ривожлантириш бўйича “йўл хариталари”ни ишлаб чиқишда ва амалга оширишда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар билан ўзаро яқин ҳамкорлик қилади.

5-§. Вазирликнинг ҳайъати, бошқа кенгаш,
маслаҳат, эксперт органлари
43. Вазирликда Вазир (ҳайъат раиси), унинг ўринбосарлари (лавозимига кўра), шунингдек, унинг фаолиятининг асосий йўналишларини мувофиқлаштирувчи идоравий мансуб ташкилотлар, таркибий бўлинмалар ва туман (шаҳар)лар бўлимлари раҳбарларидан ва жамоатчилик вакилларидан иборат таркибда ҳайъат тузилади.
Ҳайъат таркибининг сони ва шахсий таркиби Вазир тақдимномасига биноан Вазирлар Кенгаши томонидан тасдиқланади.
44. Ҳайъатга қуйидаги вазифалар юкланади:
Вазирлик фаолиятининг ушбу Низомда белгиланган асосий йўналишларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
қонун ҳужжатларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари, Вазирлар Маҳкамаси, Жўқорғи Кенгес ва Вазирлар Кенгашининг қарорларида белгиланган вазифалар ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш учун Вазирлик тизими ходимлари ва раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини ошириш чораларини кўрган ҳолда, таркибий ҳамда идоравий мансуб ташкилотлар ва туман (шаҳар)лар бўлимлари раҳбарларининг ҳисоботлари мунтазам равишда эшитилишини ташкил этиш;
тизимли равишда Вазирлик фаолияти соҳасидаги ҳудyдий ва тармоқ дастурлари амалга оширилишининг натижадорлигини ҳар чоракда ва мунтазам кўриб чиқиш;
Вазирлик фаолияти доирасидаги долзарб масалаларни муҳокама қилишни таъминлаган ҳолда, ҳайъатнинг кенгайтирилган, шу жумладан, жойларда сайёр мажлисларини ўтказишни ташкил этиш, шунингдек, юзага келган муаммоларни бартараф этиш бўйича тегишли қарорларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;
Вазирлик аппарати ва унинг тизимига кирадиган лавозимлар номенклатурасини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш;
Вазирлик номенклатурасига кирадиган лавозимларга кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш масалаларини кўриб чиқиш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси, Жўқорғи Кенгес ва Вазирлар Кенгашининг қарорлари ва топшириқлари билан белгиланган вазифалар ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш учун Вазирлик раҳбарлари ва ходимларининг ижро интизомини мустаҳкамлаш ва шахсий жавобгарлигини ошириш.
Ҳайъат Вазирлик ваколатига киритилган бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқиши мумкин.
45. Ҳайъат мажлисига давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари уларнинг ваколатига кирадиган масалалар юзасидан таклиф этилиши мумкин.
46. Ҳайъат, агар унинг мажлисида ҳайъат таркибининг ярмидан кўпи қатнашса, ваколатли ҳисобланади. Кўриб чиқилаётган масалалар юзасидан қарорлар кўпчилик овози билан қабул қилинади.
47. Ҳайъат қарорлари Вазирнинг буйруқлари билан амалга оширилади.
48. Вазир ва ҳайъат аъзолари ўртасида келишмовчиликлар юзага келган тақдирда, Вазир юзага келган келишмовчиликлар хақида Вазирлар Кенгашига ахборот берган ҳолда мустақил равишда қарор қабул қилади.
Ҳайъат аъзолари ҳам Вазирлар Кенгашига ўз фикрини хабар қилиши мумкин.
49. Ҳайъат фаолиятининг тартиби унинг ҳайъат томонидан тасдиқланадиган регламент билан белгиланади.
50. Вазирликда бошқа кенгаш, маслаҳат ва эксперт органлари тузилиши мумкин. Уларнинг таркиби ва улар тўғрисидаги низомлар Вазир томонидан тасдиқланади, уларнинг таркиби ва низомлари Жўқорғи Кенгес ҳужжатлари ва Вазирлар Кенгаши қарорлари билан тасдиқланадиган ҳолатлар бундан мустасно.

8-боб. Вазирлик фаолиятининг самарадорлиги ва
натижадорлигини баҳолаш мезонлари ва иш индикаторлари

51. Вазирлик фаолиятининг самарадорлиги мунтазам баҳоланади.
52. Вазирлик фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигига берилган баҳо Ҳукумат томонидан тасдиқланадиган Вазирлик фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ва иш индикаторларига асосланади.
53. Вазирлик фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш якунлари бўйича:
Вазирлик раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш (мукофотлаш) ёки интизомий жавобгарликка тортиш;
Вазирлик фаолиятида аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва унинг фаолиятини янада такомиллаштириш чоралари кўрилади.
54. Вазирлик фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.


9-боб. Вазирликни молиялаштириш ва моддий-техник таъминлаш,
унинг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш

55. Қуйидагилар Вазирлик фаолиятини молиялаштиришнинг асосий манбалари ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
Қорақалпоғистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузуридаги “Обод ва хавфсиз маҳалла” жамғармаси маблағлари;
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
56. Вазирлик ходимларининг иш ҳақи лавозим маоши, мукофотлар, қўшимча ҳақлар, устамалардан ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тўловлардан иборат бўлади.
57. Вазирлик бошқарув ходимларининг Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг тасдиқланган разрядларига мувофиқ лавозим маошини белгилашда тариф коэффициенти Вазирликда - 1,5 бараварга, туман (шаҳар)лар бўлимларида 1,3 бараварга оширилган миқдорда қўлланилади.
Вазирлик, унинг идоравий мансуб ташкилотлари ва туман (шаҳар)лар бўлимлари ходимларининг лавозим маоши Ягона тариф сеткасининг тасдиқланган разрядлари бўйича белгиланади.
58. Вазирлик аппарати, туман (шаҳар)лар бўлимлари ходимларининг умумий иш стажидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан кўп йиллик меҳнати учун рағбатлантириш коэффициентини ҳисобга олган ҳолда, лавозим маошига белгиланган коэффициентларда қуйидаги ҳажмларда ҳар ойда қўшимча пyл тўланади:
2 йилдан 5 йилгача - 0,05;
5 йилдан 10 йилгача - 0,1;
10 йилдан 15 йилгача - 0,2;
15 йилдан ортиқ - 0,3.
Вазирлик ходимларига ойлик устамалар, моддий ва кўп йиллик меҳнатлари учун рағбатлантиришлар тарзидаги лавозим маошларига қўшимча тўловлар қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади, шунингдек, Вазирлик ҳайъати томонидан тасдиқланади.
Вазирлик ходимлари лавозим маошларига ҳар ойда қўшиладиган рағбатлантириш хусусиятига эга бўлган қўшимча ҳaқлap ва устамалар Вазир томонидан тасдиқланадиган қоидаларга мувофиқ тўланади.

10-боб. Вазирликнинг Жўқорғи Кенгес ҳамда Вазирлар Кенгаши
олдида ҳисобдорлиги

59. Вазирлик раҳбарлари ўз фаолиятлари тўғрисида Жўқорғи Кенгес ва Вазирлар Кенгашига ҳисобот беради.
60. Вазир ҳар йили Жўқорғи Кенгес сессиясида Вазирлик фаолияти юзасидан ҳамда соҳадаги тизимли муаммолар ва уларнинг ечими тўғрисида ахборот беради.
Вазирликнинг туман (шаҳар)лар бўлинмалари бошлиқлари ҳар чоракда тегишли халқ депутатлари Кенгашлари йиғилишларида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида учраётган долзарб муаммо ва камчиликлар ҳамда уларнинг ечими бўйича ахборот беради.
61. Вазирлик Жўқорғи Кенгес ва Вазирлар Кенгаши билан ўзаро ҳамкорлик қилиш доирасида:
Ўзига юкланган вазифа ва функцияларни бажариш билан боғлиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини белгиланган тартибда киритади;
Жўқорғи Кенгесга ва Вазирлар Кенгашига тақдим этиш учун давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари билан биргаликда ўз фаолият соҳасидаги муаммоларни ҳал этиш, давлат бошқаруви тизимини мақбуллаштиришга қаратилган таклиф, тавсия ва таҳлилий маълумотлар тайёрланишини таъминлайди;
маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлашнинг энг муҳим йўналишлари ҳамда вазифаларини амалга оширишда мавжуд тизимли муаммо ва камчиликларнинг мунтазам равишда кўриб чиқилишини ташкил қилади;
белгиланган тартибда бошқа функцияларни ҳам амалга оширади.
62. Вазирлар Кенгаши раҳбарияти Вазирлик раҳбарларининг фаолиятини юкланган вазифаларнинг улар томонидан самарали бажарилиши бўйича доимий мониторинг олиб боради, Вазирлик фаолияти самарадорлигини холисона баҳолайди.
63. Мониторинг ва баҳолаш натижаларига кўра, Вазирликнинг алоҳида ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантириш чоралари кўрилади, жиддий камчиликларга йўл қўйган ходимларга нисбатан эса жавобгарлик чоралари, эгаллаб турган лавозимидан озод этишгача бўлган жазо қўлланилади.

11-боб. Якунловчи қоида

64. Вазирлик қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қайта ташкил этилади ва тугатилади.