02.03.2024, Шемби

265қ 18.04.2018 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йиль 4 апрелдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кўчини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги ПФ-5398-сонли Фармони ҳақида

(2017 йиль 29 декабрдаги “Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2018 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабуль қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» ЎРҚ-454-сонли Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» 2017 йиль 29 декабрдаги ПҚ-3454-сонли қарори)

2017 йиль 29 декабрдаги “Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2018 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабуль қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» ЎРҚ-454-сонли Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳамда “Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йиль 29 декабрдаги ПҚ-3454-сонли қарорига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши  қарор  қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йиль 4 апрелдаги ПФ-5398-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кўчини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармони ижро учун раҳбарликка олинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг мазкур Фармони билан:

а) Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 1-иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилганлиги;

б) Ўзбекистон Республикаси  Президентининг баъзи ҳужжатлари 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисобланганлиги маълумот учун қабуль қилинсин.

3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.

4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш ўз зиммамга қолдираман.

 

 

Қорақалпоғистон Республикаси

Вазирлар Кенгашининг Раиси                             Қ.Сариев